-
Geodeziya. Kartografiya
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Ўзбекистоннинг қадимги гидротехник иншоотлари географияси
Ушбу асар муаллифнинг кўп йиллармобайнида олиб борган тадқиқотлари самараси туфайли шаклланган бўлиб, китобдаги илмий малумотларнинг аксарияти қадимги гидротехник иншоотларни табиатда кузатиш орқали тўплангандир. Натижада тадқиқотчи қадимги авлодларимизнинг чучук сувга бўлган чуқур эътиқоди, уни асраб авайлаш билан биргаликда тежамли, ҳамда тадбиркорлик билан фойдаланиш йулларини очиб беришга муваффақ бўлади. Қадимги гидротехник иншоотлар илмий таснифланиб, турларга ажратилади ва ҳар бирининг унутилган ёки унитилиш арафасида бўлган фаолияти қайти тикланади.
-
Туркистон матбуоти тарихи
Туркистон матбуоти, унинг тараққиёт йўли, мустақиллик учун кураш ғояларини ўрганиш бугунги кун учун алоҳида қимматли. Улуғ устозларимизнинг ижодий фаолияти, ҳаёт тажрибаси, матбаачиликни ривожлантириш борасидаги ишлари ҳамда уларнинг тафаккури, ижтимоий-сиёсий жараёнларга муносабати, Ватан озодалиги, миллат истиқболи йўлидаги курашлари тадқиқ этилади.
-
Кичик бизнес субъектларининг тадбиркорлик фаоллигини ошириш йўналишлари
Иқтисодиётни эркинлаштириш боскичида ҳукумат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қатор ишлар амалга оширилди, яъни: «Кичик ва хусусий бизнеснинг ялпи ички маҳсулот таркибидаги улуши 45 фоизга ортиб бораётгани ва у мамлакатимиз иқтисодиётидаги етакчи кучга айланиб, бозорларимизни зарур товар ва хизматлар билан тўлдириш, аҳоли даромади ва фаровонлигини оширишнинг асосий манбаи, одамларни иг иш билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишнинг муҳим омилига айланганлиги эътиборга сазовордир».
-
Философия экономики
Книга предназначена для студентов изучающих экономическую теорию и методологию экономических учений
-
КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИНИ КРЕДИТЛАШНИНГ УСЛУБИЙ ВА АМАЛИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда, кичик бизнес субъектларини кредитлашнинг аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, мазкур жараёнларнинг услубий ва амалий асосларини такомиллаштириш масалаларига оид илмий тадқиқотларга кенг эътибор қаратилмоқда. Айниқса, кичик ва ўрта корхоналарни замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлашни махсус давлат дастурлари ёрдамида молиялаштириш, тижорат банкларининг кичик бизнес субъектларини кредитлаш билан боғлиқ бўлган рисклари даражасини пасайтириш, кичик бизнес субъектларига бериладиган кредит ҳажмини оширишда турли шаклдаги давлатнинг кафолат фондларини ташкил этиш, лизинг ва факторинг компаниялари фаолиятини кенгайтириш борасидаги илмий муаммолар тадқиқи орқали мазкур жараёнлар самарадорлигини оширишга ҳаракат қилинмоқда.
-
КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИНИ КРЕДИТЛАШ АМАЛИЁТИНИ ИЛҒОР ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Халқаро амалиётда йирик молия муассасаси ҳисобланган Жаҳон банки, шунингдек бошқа халқаро молия институтлари томонидан кичик ва ўрта бизнес субъектларини кредитлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилган. Ушбу тадкикотларда, кичик ва ўрта бизнес субъектларини кредитлаш механизмларини такомиллаштириш, кредитлардан самарали фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилган. Лекин, банклар томонидан кичик бизнес субъектларига хизмат кўрсатиш маданияти ва банк тизимига бўлган ишончини янада оширишга қаратилган аниқ жиҳатлар ўз илмий ечимини топмаган.
-
КИЧИК БИЗНЕС КООПЕРАЦИОН АЛОҚАЛАРИНИ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ
Маълумки, давлат томонидан кичик бизнес субъектларига кулай тадбиркорлик муҳити яратишни ҳисобга олиб, тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни муҳандислик-коммуникация тармокларига улаш тартиби соддалаштирилди, кичик корхоналар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди, уларни давлат харидлари жараёнига кенг миқёсда жалб қилиш механизми жорий этилди, давлат ва назорат идораларининг корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятига аралашуви кескин камайтирилди, янги ташкил қилинган кичик бизнес субъектларини режали солиқ текширувларидан озод этиш муддати икки йилдан уч йилга узайтирилди, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаётган, ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатлари ва рентабеллигини таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектларида уч йил давомида солиқ текширувларини ўтказиш тақиқланди.
-
КИЧИК БИЗНЕСНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОМИЛЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш асосида иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда. «Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш» каби муҳим вазифалар белгиланган. Мазкур вазифалар бажарилишини таъминлашда, кичик бизнесни барқарор ривожлантиришда ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигини ошириш йўлларини такомиллаштириш танланган тадқиқот мавзусини долзарблигини белгилайди.
-
КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА ТАРМОҚ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда тармоқ жиҳатидан ихтисослашув жараёнларининг самарадорлигини ошириш, уларни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, ихтисослашув даражасининг фаолият самарадорлигига таъсирини баҳолаш илмий тадқиқотнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Шунингдек, кичик бизнесни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини ошириш, инновацион ғоялар ва технологияларни амалиётга жорий этиш имкониятларини кенгайтириш, иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш ва кучайтириш каби масалаларни тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
-
КИЧИК БИЗНЕСНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ВА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Жаҳонда кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг замонавий усул ва воситаларини жорий этиш, мазкур жараёнларнинг самарадорлигини оширишда рақамли иқтисодиёт имкониятларидан самарали фойдаланиш, кичик бизнеснинг инновацион ғоялар ва технологияларни амалиётга жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини ошириш борасидаги имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш, ишбилармонлик муҳитини кучайтиришда турли инфратузилма хизматларини йўлга қўйишнинг ташкилий- иқтисодий масалаларини тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмокда.
-
КАРАУМБЕТ ВА БАРСАКЕЛЬМАС КЎЛИ ХОМ-АШЁ МАНБАЛАРИНИ БИШОФИТ, МАГНИЙ ГИДРООКСИД, ОКСИД ВА НАТРИЙ СУЛЬФАТГА КОМПЛЕКС ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЯРАТИШ
Дунёда индустриал ва рақобатбардош иқтисодиётни шакллантиришнинг янги сифат босқичига ўтишда ҳар қандай давлат иқтисодиётини ривожлантириш ва техник жиҳатдан юксалтириш учун импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш вазифаси қўйилган. Бугунги кунда мамлакатнинг ривожланиши нафакат табиий бойликлар, балки унинг илғор технологиялари мавжудлиги билан ҳам изоҳланади. Бу жиҳатдан маҳаллий ресурларни рақобатбардош маҳсулотларга қайта ишлашнинг инновацион технологиясини яратиш муҳим аҳамиятга эгадир.
-
ИЗОХИНОЛИН ҚАТОРИ МОДДАЛАРИНИНГ ЮҚОРИ САМАРАЛИ СУЮҚЛИК ХРОМАТОГРАФИЯСИ
Дунёда гетероциклик бирикмалар таркибида гетероатомли дискрепторлар бўлганлиги учун улар турли физиологик хоссаларни намоён қилганлиги туфайли азот сақловчи гетероциклик бирикмаларни синтез қилиш, реакция механизми ва олинган маҳсулотларнинг физиологик фаолликларини аниқлаш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу борада, турли физиологик, жумладан фармокологик хоссаларни намоён қилиб, турли кассаликларни даволашда қўлланиладиган қатор моддаларни синтез қилиш, уларнинг тузилиши ва кимёвий реакцион қобилиятларини аниқлаш, гетероциклик бирикмалар идентификацияси ва реакциялар кинетикасини таҳлил этиш ҳам да юқори самарали суюқлик хроматографиясини қўллаб, уларнинг ушланиш қонуниятларини аниқлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
-
ИСЛОМ ОИЛА ҲУҚУҚИ: ПАЙДО БЎЛИШИ, РИВОЖЛАНИШИ, МАНБАЛАРИ ВА ИНСТИТУТЛАРИ
Дунёда интеграциялашув жараёнларининг чуқурлашуви шароитида ижтимоий муносабатлардаги глобал ўзгаришлар оила институти, унинг мавқеъи, таркиби, тузилиши, вазифалари ва фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Бугун кўплаб мамлакатларда оила анъаналарининг бузилиши натижасида ажримлар сони ортиб бораётгани, туғилиш даражаси тушиб кетаётгани, ноанъанавий никоҳ шакллари пайдо бўлаётгани, никоҳсиз туғилган болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сони ортиб бориб, оилавий муносабатларга ёндошув кескин ўзгараётгани боис, бутун дунёда оила манфаатлари кафолатларини янги мазмунда таъминлашнинг институционал асосларини такомиллаштириш заруратга айланмоқда.
-
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ КАПИТАЛ НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИНИНГ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШГА ТАЪСИРИ
Глобаллашув шароитида иқтисодиётни ривожлантириш, тармоқ ва ҳудудий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда интеллектуал капитал муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон банки маълумотларига кўра "интеллектуал капитал" дунё миллий бойлигининг 80 фоизини, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо юқори даромадли ривожланган мамлакатларда 70 фоиз, Ўрта юқори ривожланган мамлакатларда 58 фоиз ва куйи даромадли ривожланаётган мамлакатларда 41 фоизни ташкил этмоқда. Бугунги кунда интеллектуал капитал иқтисодий ўсишни таъминлаш, корхона активлари элементларини такомиллаштириш ҳамда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлашда асосий омиллардан бири сифатида амал қилмоқда.
-
ИҚТИСОДИЁТНИНГ КОРПОРАТИВ СЕКТОРИГА КАПИТАЛ БОЗОРИДАН МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳон амалиётида иқтисодиётнинг корпоратив секторига миллий ва халқаро капитал бозоридан молиявий ресурсларни жалб қилиш орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари узлуксизлигини таъминлаш, акциядорлик компанияларнинг молиявий барқарорлик ҳолатини саклаб қолиш, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, молиялаштиришнинг янги молиявий инструментларини амалиётга жорий этиш айниқса жаҳон пандемия шароитида долзарб масалалардан бири саналади.
-
СААТОВА ЛОЛАХОН ЭРГАШЕВНА
Жаҳонда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, илмий-техник тадқиқотлар, йирик трансмиллий компанияларида истеъмолчилар эҳтиёжларининг мунтазам равишда ўзгарувчанлиги билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар шунингдек, ахборот алмашинувининг эркинлашуви таъсирида ўсиб бораётган контентнинг роли ҳамда рақамли жамиятни барпо этишнинг бошқа йўналишлари иқтисодиётнинг реал тармокларида менежмент фаолиятини такомиллаштиришнинг кенг қамровли имкониятларини яратмоқда. Халқаро экспертларнинг фикрича, «анъанавий менежмент усуллари бугунги кунда ўзгариб бораётган бозор талабларига етарлича жавоб бера олмаяпти». Мазкур муаммоларнинг мавжудлиги жаҳон мамлакатлари ахборот-коммуникация хизматлари бозорида инновацион менежмент усулларини жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилишини тақазо этади.