-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Танланган асарлар
Махмурнинг шеърлари унинг меҳнаткаш омма тарафида эканлигини кўрсатиб туради. Шоир Махмур сўнгги феодализм давридаги воқейликни, эксплутация зулми остида эзилган халқ оммасининг оғир ва машаққатли аҳволини бадиий ростгўйлик билан ифодалаб берган.
-
Туғишганлар
Ушбу китобга қирим-татар ёзувчиси Черкез Алининг турли йилларда ёзилган қисса ва ҳикоялари жамланган.Бу асарларда қўриқ ерларни ўзлаштираётган навқирон йигит-қизларнинг фидокорона меҳнати ва уларнинг самимий муҳаббати ҳикоя қилинади.
-
Мавжи иқбол
Ушбу тўпламни азиз жияни—Мадиев Шохруххон Рустам ўғлининг ёрқин хотирасига бағишланган. Шоирнинг ғазаллари шакл ва мазмун жиҳатидан сайқал топгани ҳам кишини қўвонтиради. У ўзига хос образлар ва ифода воситалари топиб бадиий таъсирчанликка эриша олади.
-
Танланган асарлар
Ибрат маърифатпарвар-мураббий ва шоирлигидан ташқари тарих ва маданиятимининг тан олинган билимдонларидан эби. Унинг ноширлик фаолияти эса матбаамиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларидан бирини ташкил қилади.
-
O'tkan kunlar
O‘zbek nasrining gultoji bo‘lgan "O‘tkan kunlar" romani har bir asr o‘quvchisi uchun shoh asar bo‘lib qolmoqda. Mehrning, muhabbatning, sadoqatning o‘zbekchasi aynan shu roman orqali qalbimizga yanada chuqurroq singadi. Asar millat kishilarini har qanday holatda ma'nan va ruhan uyg'oqlikka chorlab turguvchi qo'ng'iroq vazifasini o‘tab kelmoqda.
-
Кўккўл
Ёзувчи Маматқул Ҳазратқуловнинг ушбу китобидан жой олган қисса ва ҳикоялар қаҳрамонлари ана шу пок ва эзгу туйғуларни сақлаш, шунга муносиб бўлиш учун интиладилар. Зеро, муҳаббати кучли одам ҳамиша олийжаноб ишларга қўл уради, хоинлик, нопокликдан ҳазар қилади.
-
Жайҳун жилолари
Ушбу китобда Хоразм диёрининг бой қадимий тарихи, бу тарихни яратган улуғ сиймолар ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Марҳамат илҳомлари
Ушбу китоб Мархамат туманида яшаб ижод этган, араб, форс ва туркий тиллир билимдони, адабиёт, тарих, табобат, Қуръон, тафсир, фиқх илмларини мукаммал билган, фаннинг ҳар ҳил сохалари бўйича ёзилган ўнлаб асарларниг муаллифи, шоир ва таржимон Махдум Восилий панду насихатларини ўз ичига олган ғазаллари биринчи марта эълон қилинмоқда.
-
Бедаво дарднинг давоси
Тўплаядаги асарларда ёзувчи сунъий ҳолатлар яратишга, зўрма-зўраки ифодалар тузишга, ўқувчини «қитиқлаб» кулдиришга интилмайди, балки биз кундалик ҳаётимизда дуч келадиган, кўпинча эътибор ҳам бермайдиган оддий воқеа ва ҳодисалардан эзгулик ва тубанликнинг илдизларини топишга ҳаракат қилади,
-
Қора олма
Муаллифнинг шу китобдан ўрин олган “Қора олма ” қиссаси ва тасвирий санъат, кино соҳамизга бўлган муносабатлари ҳам сиз азиз ўқувчини бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
-
"УФҚ"
"Уфқ" республикамиз тарихининг уч маҳим даврини ўз ичига олган трилогиядир. Автор трилогиянинг биринчи китоби бўлмиш "Қирқ беш кунда" ўзбек ҳалқининг сув учун кураш лавҳасини қаламга олган бўлса, иккинчи китоб - "Хижрон кунлари" хамда учинчи китоб "Уфқ бўсағасида" уруш ва урушдан кейинги даврдаги фидокорона меҳнатини тасвирланган.
-
Эсласанг кўнглинг ёришур
«Эсласанг кўнглинг ёришур» деб номланган мазкур китобда ўзбек адиблари билан бир қаторда қозоқ, қорақалпоқ ёзувчиларининг ҳам кулги ва ҳазил-мутойибага йўғрилган чечанликлари, ҳангомалари талайгина.
-
Ижод сехри
Адабиётшунос Умарали Норматовнинг ушбу китоби янги ўзбек адабиётининг ўзига хос хусусиятлари, мураккаб тараққиёт йўллари, ёрқин сиймолари, нодир намуналари, шунингдек, адабий таълим, мутолаа масалалари ҳақидаги тадқиқот, эссе, адабий ўй, хотира, суҳбатлардан ташкил топган. Мунаққид адабий жараённинг долзарб муаммолари, бадиий ижоднинг сирли-сеҳрли жумбоқлари устида қизғин баҳс-мунозаралар олиб боради, янгича талқинларни тақдим этади. Табиийки, бу хил баҳс, талқинлар адабиёт ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди.
-
Ижод сехри
Адабиётшунос Умарали Норматовнинг ушбу китоби янги ўзбек адабиётининг ўзига хос хусусиятлари, мураккаб тараққиёт йўллари, ёрқин сиймолари, нодир намуналари, шунингдек, адабий таълим, мутолаа масалалари ҳақидаги тадқиқот, эссе, адабий ўй, хотира, суҳбатлардан ташкил топган. Мунаққид адабий жараённинг долзарб муаммолари, бадиий ижоднинг сирли-сеҳрли жумбоқлари устида қизғин баҳс-мунозаралар олиб боради, янгича талқинларни тақдим этади. Табиийки, бу хил баҳс, талқинлар адабиёт ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди.
-
Қалбим қувончлари
Бухоролик қаламкаш Мавлуда Қаххорованинг қўлингиздаги Қалбим қувончлари деб номланган илк китоби тўрт девор орасидан топилган илхомлар натижасида яратилди. Қизғин ўй-мушоҳада, гўзал хаёл ва таасуротлардан пайдо бўлган завқ-шавқлар ўз самимияти, ёруғликни, хаётбахшлиги билан эътиборни тортади.
-
Айрилиқ остонаси
«Айрилиқ остонаси» тарихий романи қадимги туркийларнинг эрк, озодлик учун курашига бағишланган. Унда хоқон Ботур Тангриқут (Ўрузхон)нинг улкан салтанат тузиш йўлидаги интилишлари, курашлари, машаққатлари ва охир-оқибат эришган ғалабалари қаламга олинган.