-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Баҳористон
Бу хушкўнгил вақтимизда, қимматли ўғил Зиёвуддин Юсуф... араб тили бошланғич қоидаларини ва араб илми қоидаларини тўплаш билан шуғуллана бошлади, маълумки, кичик болалар ва тажрибасиз ёшларнинг қулоғига ноаниш атамалар ва табиатидан узоқ хотималарни ғрганишдан уларннг қалби чўчийди, хотирага дахшат ғубори ўтиради.
-
Рашкчи эрни жазолаган хотин
Муҳаммад Авфий XII асрнинг охири XIII аср бошларида яшаган бухоролик машҳур адиб ва тазкиранавис. Унинг «Лубоб ул-албоб» («Идрок хулосалари») асари илк тазкиралардан. Авфий каламига мансуб «Жавоми ул-хикоёт» тарпхий ва фольклор материалларига асосланиб ёзилган бўлиб, унинг ўша давр ижтимоий иллатларини фош қилувчи ва юксак инсоний фазилатларни мадх этувчи хислатларини кўпгипа Европа ва Шарқ тадқиқотчилари таъкидлаганлар. Мазкур тўпламга кирган ҳикоялар «Жавоми ул-хикоёт»дан танлаб олинди.
-
Куйган кўнгил фарёди
Улуғ австрия ёзувчиси Стефан Цвейгнинг асарлари аёл қалбининг нозик кечинмаларини ҳаққоний ва бор мураккаблигича тасвирлаб бериши билан ажралиб туради. Бу хусусият айниқса унинг «Мураббия», «Номаълум аёл мактуби», «Бир аёл ҳаётидан йигирма тўрт соат» каби новеллаларида яққол кўринади. Эътиборингизга ҳавола этилаётган китобга ҳам биз адибнинг энг сара асарларини жамладик. Ишончимиз комил, бу асарларни ўқиганингизда қалбингизда авваллари ҳеч қачон туймаган ноаниқ бир туйғу гавдаланади
-
Тонгда қайтган каптарлар
Инсон руҳияти ,унинг ҳаёт сўқмоқларидан бошидан ўтказадигон турли кечинмалари ,эзгу мақсадлар йўлида мардоновор курашиши,ҳаётга,инсонга,табиатга муҳаббат.Буларнинг бари адабиётнинг азалий ва абадий мавзулари.Уйғун Рўзиевнинг шу китобида жамланган ҳикояларида ҳам ана шундай мунаввар туйғулар,ўқувчини чуқур мушоҳада юритишга даъват этадигон кечинмалар ўзига хос услубда акс эттирилган.
-
Скрытые чемпионы
До середины восьмидесятых, меня не очень интересовали малые и средних размеров компании, скорее, мое внимание как академика было приковано к огромным корпорациям. Тем не менее, когда я познакомился с профессором Гарвардской Бизнес Школы в Дюссельдорфе, Теодором Левитом в 1986 году, мы начали обсуждать вопрос длительного и успешного международного экспорта Германии. Вскоре мы пришли к тому, что данный успех не может быть главным образом связан с немецкими компаниями гигантами, так как они не сильно отличаются от их зарубежных аналогов.
-
Сарчашма
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,таниқли шоира Замира Рўзиева "Мунаввар юртим ","Гул ислари","Қириқ ўрим соч"каби китоблари билан мухлислар қалбидан жой олган.Унинг ижодида Ватан,она,муҳаббат мавзулари ўзига хос нафосат ва самимият билан қаламга олинади.
-
Жўнатилмаган мактуб
Инсон ҳамиша эртанги кун умиди ва орзулар қаноти билан ҳаёт осмонида чарх уради. Бир қарасангиз, унинг изтироблари гоғдай вазмин ва салобатли. Бир нигоҳ ташласангиз, унинг кўнгил титроқлари ҳадсиз, чегарасиз. Шу маънода муайян қолип билан Инсон қалби кечинмаларини таъриф этиш мушкул... Инсонлар ўз яқинларига гоҳо таянч, гоҳ юпанч бўлиб, дарди ҳол қилганларида шу туйғуларнинг баъзилари очилгандай бўлади. Алишер Бозоровнинг навбатдаги китоби шу кечинмалардан баҳс юритади. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Бир чашма бўлсам
Инсон-ўзи мураккаб: бири ҳаётга исён қилиб яшаса, бири сокин дарё мисол... Кимдир тақдирини қаламга олса, яна кимдир ийманади. Йўлдош Жумаев- бетакрор ижод оғушида қалам тебратаётган қалби қайноқ қаламкаш. У шеърларида эхтироснинг оташ нафасини, инсон кечинмаларининг дардли нуқталарини қидиради, шунинг учун бўлса керак, сатрларга мунгли оҳанглар сингиб кетган.
-
Руҳлар ҳозир,руҳлар мададкор
Буюк ғалабанинг 50 йиллигига бағишланган ушбу тўпламда Х.Қуронбоевнинг Улуғ Ватан уруши мавзуидаги балладаси ва икки достони жой олган .Уларда урушнинг даҳшатли оқибатлари ,одамлар қалбида қолдирган беадад алам ва изтироблари ўзининг бадиий ифодасини топган.
-
Қизил ва қора
Таниқли француз ёзувчиси ва танқидчиси Андре Моруа «Қизил ва қора» романида тасвирланган хотин-қизлар образлари хусусида фикр юрита туриб, улар тасвирида схематизмнинг излари борлигини қайд қилиб ўтади. Билмадим, бу фикрлар қанчалик ҳақиқатга яқин келади. Аммо шуниси аниқки, де Реналь хоним ҳам, Матильда ҳам жонли қилиб тасвирланган. Аммо бу аёллар, ҳатто Жюльен ҳам ўзлари яшаб турган жамият билан идеаллари орасида узилишни ҳис қилмайдилар. «Қизил ва қора» ромаии қаҳрамонларинииг ҳам заиф томонлари ана шу ҳақиқат билан тайинланади.
-
Мен билан мунозара қилсангиз
Китобда ўзбек адабиётининг йирик вакили Абдулла Қаҳҳорнинг икки романи -"Сароб"ва "Қўшчинор чироқлари"асарларини яратилиш тарихи,уларнинг ёзилиши ва қайта ишланишига сабаб бўлган омиллар кенг таҳлил этилади.Китобга жуда бой адабий ,тарихий ва сиёсий материаллар асос қилиб олинган.Рисолани ўқир экансиз,ундан шўро даври адабий муҳити ,ижодкор яшашга ва ёзишга маҳкум бўлган даврнинг нечоғли мураккаб,оғир бўлганидан ,мана шк шароитда истеъдод қандай эврилишларга дучор этилганидан воқиф бўласиз.Ушбу рисола ҳам адабиётшунослар учун,ҳам кенг ўқувчи омма учун зарур ва фойдали манбадир.
-
Етти мулоқот
Азиз китобхон!Дастлаб қаҳрамониимиз ,унинг санъаткорлик қирралари ҳақида эмас ,балки,энг аввало ,уни тарбиялаган ,истеъдодини улғайтирган,камолот чўққисига етказган муҳит ,унга ҳамдам ҳамроз бўлган санъатсевар эл ҳақида қалам сурмоқни фарз деб билдик...
-
QIYOSIY ADABIYOTSHUNOSLIK
Qiyosiy adabiyotshunoslik yo‘nalishidagi tadqiqotlar keng qamrovli tahlilni amalga oshirishni taqozo etadi. E’tiboringizga havola qilinayotgan qo‘llanmada qiyosiy adabiyotshunoslik metodologiyasiga oid eng muhim ilmiy-nazariy tushunchalar yoritilgan. Qo‘llanma filologiya yo‘nalishidagi barcha talaba, magistr va tadqiqotchilarga mo‘ljallangan.
-
ADABIYOTSHUNOSLIKKA KIRISH
"Adabiyotshunoslikka kirish" kursining maqsad va vazifalari. "Adabiyotshunoslikka kirish" kursining tarkiblanishi, bo`limlari haqida. Kursning manbalari
-
Номус
Мазкур китобга Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг қадим ривоятлар асосида янги ёзиб тугатган "Номус" ҳикояти билан биргаликда қайта ишланган, янги таҳрир, талқин, таҳлил билан тўлдирилган тарихий мавзулардаги "Фалак" ва "Тириклик суви" асарлари жамланган. Бу асарлар тарихий воқеалар ҳақида ҳикоя қилса-да, муаллиф ўз услубига содиқ қолиб, воқеалар баёнида саргузашт тарзини сақлаб қолган.
-
БАДИИЙ ИЖОД АСОСЛАРИ
Мазкур дарслик бугунги кун талабларидан келиб чиккан холда бадиий ижод сирларининг баъзи асосий кирраларини Ургатади. Унда муаллиф истеъдод, кобилият каердан тугилиши, илхом, бадиий махорат нималиги, илк режа кандай юзага келиши хамда шаклланиши ва шу кабилар хакида фикр юритади.Дарслик филология мутахассислиги буйича таълим ола- ётган талабаларга, ёш каламкашларга бадиий ижоднинг мохияти, хусусиятлари хакида дастлабки тасаввурни беради.