-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Қуёшни кўряпман
Қўлингиздаги китоб грузин ёзувчиси. Ленин комсомоли мукофотининг лауреати Нодар Думбадзенинг иккинчи йирик асаридир. Думбанзе бу романида грузин қишлоғи ва ёшларнинг Улуғ Ватан уруши йилларидаги хаётини зор эҳтирос ҳамда ҳаяжон билан тасвирлайди.
-
Ёввойи йўрға
Канадалик адиб Сетон-Томпсоннинг "Ёввойи йўрға" китобида мушуклар, қуёнлар, тулкилар, бўрилар, айиқлар, отлар деярли барча-барча жониворлар образи бор. Китоб етти яшар китобхон учун ҳам, етмиш яшар китобхон учун ҳам бирдай суюкли, бирдайардоқлидир.
-
Чўл бўриси
Дарҳақиқат, мазкур роман Херманн Хессе ижодннинг дурдонаси ҳисобланадн. Адиб ушбу асар устида 1924-1927 йиллар мобайнида ишлаган ва у китоб холида дастлаб Фишер нашрнётида 1927 йилиииг ёзида ёзувчи 50 ёшга тўлган чоғида босилиб чиққан.
-
Да Винчи сирлари
Леонардо До Винчи тизган суратлар беқиёс жозибаси ва сирларга уйғунланганлиги билан шуҳрат топган. Бугунги куннинг энг машҳур ушбу романи сизни Леонардо да Винчи асаридаги рамзлар ва уларга яширинган сирлар ортидан санъаткорона эргаштириб кетади.
-
Ахлоқи кабир
Қадимиятнинг даҳо мутафаккири, устози аввал, Искандар Зулқарнайнга мураббийлик қилган Арасту (Аристотел) асарлари орасида «Магниа Моралиа» – «Ахлоқи кабир» алоҳида ўрин тутади. Арастунинг бу ва бошқа асарларидаги ҳикматлар Низомий, Деҳлавий, Жомий ва Навоий каби Шарқ алломаларининг ҳам меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган. «Ахлоқи кабир» асарида барча замонлар ва барча инсонлар учун сув ва ҳаводай, қуёш нуридай зарур илми ҳикмат дурдоналарини топамиз, бу дурдоналар бизнинг маънавий оламимизни бойитади ва гўзаллаштиради
-
Қалдирғоч
Алҳамдулиллаҳким, ниҳоят, сўнгги нуқта қўйилди. Кўп йиллар давомида мен билан бирга бўлган, излаб топганим, эшитганим - воқеалар, тақдирлар... қогозга тушди. Елкамдаги оғир тоғ қулади-ю, вужудим бўшаб қолгандай бўлди. Одатда, ёзувчи асарга хотима ёзиб, изоҳлар бермайди. Аммо бу асарни ёзиш учун қўлга қалам олишим сабабларини айтиб ўтишим лозим.
-
Чидаш санъати
Мен ўттиз беш йил муқаддам ўзимни Нъю Йоркдаги энг бахтсиз кишилардан ҳисоблардим. Мен бу ерда юк автомабиллари савдоси билан шуғилланиб , шу орқали тирикчилигимни бир нав ўтказардим.
-
Ёрқин юлдуз: шеърлар, поэмалар, насиҳатлар
Абай Кунонбой ўғли - қозоқ ёзма адабиётининг асосчиси, қозоқ халқининг буюк маърифатпарвар шоири, халқлар дўстлигининг оташин куйчиси. Китобхонларга ҳавола этилаётган ушбу тўпламда шоирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида бирмунча маълумотлар берилди. Буюк инсонийликни, меҳр-мухаббатни, соф севги ва садоқатни улуғловчи шеърлари, «Искандар», «Маъсуд», «Азим ҳикояси» каби поэмалари, алоҳида чуқур фалсафий аҳамиятга эга бўлган публицистик «Насиҳатномалар» (45 қорасўз) ҳам шу китобдан ўрин олди. Албатта, бу дурдоналар сизни бефарқ қолдирмайди.
-
Charxpalak
Taniqli yozuvchi Tohir Malikning «Charxpalak» qissasida mustabid davr yakkahokimligi bilan bog‘liq voqealar va taqdirlar qalamga olingan. Ilm va adolatga intilgan insonning fojiali qismati mahorat bilan tasvirlangan. Shuningdek, ishq-muhabbat va shaxsiy hayot manzaralari yurakka yaqin odatlarda aks ettirilgan.
-
Чол ва денгиз
Чол қайиқда ёлғиз ўзи Гольфстримда балиқ овларди. Денгизга чиқаётганига мана саксон тўрт кун ҳам тўлди, аммо ҳали биронта балиқ тутганича йўқ. У билан қирқ кун бола бирга бўлди. Ҳадеганда қўли қуруқ қайтавергач, ота-онаси унга энди чолнинг ўта-кетган Sаlао, яъни «ўлгудай омади юришмаган одам» эканини айтиб, бундан буён бошқа қайиқда денгизга чиқиш кераклигини қулоғига қуйдилар. Ҳақиқатан ҳам биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ бу қайиқда балиқ деса арзигудай учта балиқ тутиб келишди. Деярли ҳар куни чолнинг денгиздан қуруқ қайтаётганлигини кўриб бола ич-ичидан эзилар эди. У чолнинг ускуналари, чангак, гарпун ва мачтага ўралган елканларини ташишга ёрдамлашгани қирғоққа келарди. Дағал матодан тўқилган елкан ямалавериб, ола-қуроқ бўлиб кетган, ўроғлиқ ҳолда яксони чиққан полкнинг яловига ўхшарди.
-
Қадимги ёзма ёдгорликлар
Ушбу китобда Авесто китоби, суғд фалсафий-аҳлоқий ёзма ёдгорликлар, туркий матиннавислик тарихи билан боғлиқ чуқур илмий изланишлар ўз аксини топган. Ҳар бир муаммо қадимги даврларда битилган манба- лар тадқиқод асосида ёритиб берилади. Муаллифлар ўз илмий изланишлари асосида Шарқ халқларининг маданий мероси илдизи кадим- кадимларга бориб тақалишини асослаб берадилар.
-
Qaysar bolaning hayoti
Yangi o'quv yilining dastlabki kunlaridan biri. Ikkinchi darsga endigina qo'ng'iroq chalindi. Har kun quyoshni bolalardan oldin kutib oladigan to'rt qavatli kattakon maktab binosining sahnida, uning qavatlaridagi keng-keng zallarda, biridan-biri toza, biridan-biri yorug'? bahavo sinflarda chig'urlashgan, qichqirishgan, o'ynab-kulishgan bolalar joy-joylariga yugurishdi.
-
Самовий қотил
Ушбу тўпламга бутун дунё тан олган забардаст дедектив ёзувчиларнинг энг сара ҳикоялари жамланган. Ўқувчилар ажойиб асарларни ўқиш билан бир қаторда жаҳон тан олган ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳам тасаввурга эга бўладилар.
-
Миллион долларлик хатолар
Қўлингиздаги ушбу китоб айни пайтдаги тадбиркор томонидан ёзилган. Ушбу китоб орқали сиз амалдаги тадбиркорларнинг билим ва тажрибаларига эга бўласиз. Албатта фаолият давомида бизнесни барбод қилишга оид омиллар етарлича топилади. Ушбу китоб сизларни ана шу хатолар билан бирма-бир таништиради. Чунки тадбиркорлик фаолиятини юритаётган инсон ана шу хатоларга дуч келиши аниқ. Шундай экан, ушбу китоб сизларга яқин кўмакчи бўлади деб ўйлаймиз.
-
Qorong'i chorbog'
Shahardan kelgan yosh yigit qishloq qabristoniga go'rkov bo'lib joylashadi. Uning nega bunday yo'l tutganiga qishloqdagi tog'asi tushunolmaydi. Qabristonning soyga tutash tomonida qarovsiz bog' bor edi, u yerni "Qorong'i chorbog' " bilan bog'liq ekani hech kimning xayoliga kelmaydi.
-
Ер остидаги авлиё
Олис тоғ қишлоқларидан бирида кутилмаган воқеалар руй беради. Қишлоққа кўчиб келган муаллимнинг гўзал қизини севиб қолган Раҳим олдинда ўзини даҳшатли азоблар кутаётганини билмас эди. "Ер остидаги авлиё ёхуд оқ ва қора изқувар тарихи” деган ном билан оғиздан оғизга кўчган воқелик инсон кўнглининг озодалигига, зеҳн-фаросатнинг кучқудратига. яхшилик ҳамиша ғалаба қозонишига. аммо бу ғалаба қурбонсиз ҳам бўлмаслигига ишора қилади.