-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Davlat va jamiyat demokratlashtirish yo'lida
Mazkur kitobda siyosiy fanlar doktori, professor Rustam Jumayevning turli yillarda matbuot sifatlarida chop etilgan ilmiy maqolalari va ma'ruzalari o'rin olgan bo'lib, unda mustaqillikka erishganimizdan so'ng Prezident Islom Karimovning jamiyatni rivojlantirishning istiqbol rejalari asosida davlat va jamiyat hayotida sodir bo'lgan o'zgarishlar-qonunchilik asoslarining paydo bo'lishi, ijtimoiy, iqtisodiy, siyosiy davlat tuzilmalarining shakllanish jaroyonlari, xalqaro hamkorlik aloqalarini yo'lga qo'yish va mustahkamlash borasida amalga oshirilgan ishlar o'z ifodasini topgan. Shuningdek mamlakatimizda davlat, jamiyat va shaxs o'rtasidagi demokratik munosabatlar, davlatga qarashli bo'lmagan tuzilmalarning vakolatlari, ularning ijtimoiy munosabatlarni rivojlantirishda , jamiyatni boshqarishda tutgan o'rni ko'rsatib o'tilgan.
-
-
Дайди қизнинг дафтари: 1 - КИСМ
Арабларда шундай ҳикмат бор: «Дунѐдаги жамийки нарса вақтдан, вақт эса эҳромлардан қўрқади». Вақтдан қудратлироқ, вақтдан даҳшатлироқ, вақтдан шафқатсизроқ ҳукмдор йўқ. Бу ѐруғ оламда мавжуд неки бўлмасин, вақт уни аста-секин кемириб, қўпориб, тугатиб боради. Унинг ниҳоясини, пировард- натижасини барибир Вақт белгилайди.
-
Дайди қизнинг дафтари:
Арабларда шундай ҳикмат бор: «Дунѐдаги жамийки нарса вақтдан, вақт эса эҳромлардан қўрқади». Вақтдан қудратлироқ, вақтдан даҳшатлироқ, вақтдан шафқатсизроқ ҳукмдор йўқ. Бу ѐруғ оламда мавжуд неки бўлмасин, вақт уни аста-секин кемириб, қўпориб, тугатиб боради. Унинг ниҳоясини, пировард натижасини барибир Вақт белгилайди.
-
-
БОКИЙ ДАРБАДАР
«Бокий дарбадар» романида Муборак Зот тимсолида намоён булган мутлак, хакикатга кул кутаргани учун абадий тириклик жазосига хукм этилган киши тимсоли оркали инсоният тарихидан то бугунги кунимизга кадар яшаб утган ва хаёт аро маъносиз дайдиб, килар ишлари хеч нарса ва факат хеч нарса» булиб крлган кишиларнинг такдиридан хикоя килинади. Оламдаги хамма нарса кун келиб совурилиб, йук булиб кетар экан, факат иймон, инсо- нийлик, меэфу мухаббат ва юрт мухим ахамиятга эга экани, имоннинг ватансиз мавжуд була олмаслиги бадиий йусинда каламга олинади.
-
Sohibjamol cho'chqaboqar
Martti Larni fin adabiyotining klassik yozuvchisi hisoblanasi. Uning "Sohiylar qishlog'i" , "Ikki dil olami" , "Gunohga bir qadam" singari o'nlab fel'yeton va hikoyalar to'plamlari e'lon qilingan. 1957-yilda chop etilgan " Zo'raki muttaham yoki to'rtinchi umurtqa " nomli satirik romani unga xalqaro miqyosda obro' keltiradi. Bu asarni Sami Abduqahhor o'zbek tiliga o'girgan. Hukmingizga havola etilayotgan usgbu asar ham katta qiziqish bilan o'qilishiga shubha yo'q.
-
Сардобa
Азиз ўқувчи, мана сизнинг қўлингизда истеъдодли адиб Жумақул Қурбоновнинг уч жилддан иборат «Сардоба» романининг биринчи жилди турибди. Бу асар якин ўтмишимизнинг конли воқеаларини ўз ичига олган ўтган асрнинг 20-йиллари ҳақида. Амир Бухорони тарк этган. Фрунзе бошчилигидаги қизил аскарлар амирликни қон қакшатган пайтлар. Эл беэга қолган. Ўғрию қарокчининг куни туққан. Эртанги кунга умид йўқ. Элда турли ваҳимали миш-мишлар тарқалган бир пайтда тарих саҳнасига Мулла Жумабек деган ёш, иқтидорли бир йигит чиқиб келади ва Қашқадарёнинг қуйи оқимидаги ҳозирги Муборак тумани чегараларидаги беш-олтита қишлокни бирлаштириб, мустакил беклик тузади ва уни идора қила бошлайди. Романнинг биринчи қисми ана шу воқеалар билан бошланади.
-
-
Islom va aqidaparast oqimlar
Ushbu asarda islom dini niqobi ostida paydo bo'lgan oqim va fikrlarning yuzaga kelishi, ularning botil aqidalari, faoliyat uslublari, o'z zamonasida ularga nisbatan munosabat masalalari tarixiy faktlar va asosli dalillarga tayangan holda yoritilgan. Shuningdek, ushbu asarda Axli Sunna val- Jamoa aqidasiga binonan mazkur fikrlarning da'volari puch ekanligi hujjat va dalillar bilan rad qolinib, sof diniy aqidamizga yot ekanligi isbotlangan. Ayni paytda tarixiy oqim va firkalar zamonaviy diniy-ekstremistik harakatlar uchun o'ziga xos manbalarga aylangani, ularning ta'sirida shakllangan guruhlar faoliyatiga xos xususiyatlar qiyosiy tahlil qilinib, ijtimoiy barqaror tahdid solayotgani ochiq-oydin bayon qilingan. Asar soha mutaxasislari va keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan.
-
Siz sog'ingan asarlar
Har kitobxonning qachondir bir o'qib, yoqtirib qolgan, yillar o'tib ham sog'inib yuradigan,qayta o'qigisi kelib qidirib qoladigan kitobi, asarlari bo'ladi. Chinakam badiiyat namunasi, san'at asari bo'lgan bunday hikoya yoxud qissalar har kuni yozilavermaydi. Bunday asarlar bir-bir tug'ilib qoladi va shuning uchun ham nodirdir,qadrlidir.
-
Аламли муҳаббат қиссаси
Қўлингиздаги мазкур асар бир-бирга аҳду-паймон қилган бироқ бахтли турмуш қуришдан бенасиб бўлган икки севишган ёшларнинг покиза муҳаббатлари, қалб изтироблари ҳамда аянчли тақдирлари ҳақидадир. Уларнинг кўнгил ҳиссиётларига қулоқ осмай ўзларининг машъум ҳукумларини ўтказадиган баъзи ота-оналар, қариндош уруғларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида бахтсизликка дучор бўлишлари асарда ишонарли тарзда баён этилган.
-
-
Доктор айболит
В книге писатель П.Ф.Аболимов собрал все сказки К.И.Чуковского о жизни и приключениях доктора Айболита ( "Бармалей" "Доктор Айболит" "Телефон").
-
Сақлаш камерасидаги ханжар
Шоир ва ёзувчи Боқий МИРЗО «Қиссалар ва хикоялар» серияси (2-жилд)да чоп этилаётган «Сақлаш камерасидаги ханжар» китобига кейинги йилларда яратган сара асарларини жамлаган. Турфа тақдирлар ёнимизда рўй берган воқеа-ходисалар асосида очиб берилади. Гоҳи секин, гоҳо шиддат билан ривожланган воқеалар билан юзма-юз келаркансиз, саргузаштлар оламига кириб қоласиз. Қаҳрамонлар кечинмалари, ўзига хос ҳис-туйгулари купчиликка маълум бўлмаган томондан назар ташлаш орқали ёритилган. Асарга хоётий воқеаларнинг асос қилиб олинганлиги уларнинг таъсирчанлигини оширган. Китобдан бошингизни кўтаргач, хоёт ва қисмат ҳақида, инсонлар бошига тушган савдолар ҳақида теран хулосалар чиқариш имконига эга бўласиз...
-
Зебузар
Сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган ёзувчи Набижон Ҳошимовнинг мазкур асаридаги Зебузар исмли қиз эса, бизнинг замондошимиздир. Ҳа, унинг қисмати ўта ачинарли ва аччиқдир. Афсуски, бундай ҳолатга ҳам ҳаётимизда учраб турадиган баъзи диёнатсиз, имонсиз ва худбин одамлар сабабчи.