-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Нури-дийдам
Каттақўрғонлик кекса ғазалхон шоир Холис (Шароф Қобулов) ўзининг «Ошиқлар қўшиғи» «Туҳфа» номли шеърий мажмуалари билан китобхонларга таниш. Бу йил Холис 75 баҳорни кўрди, мазкур тўпламга кирган ғазалларида гўзал диёримиз, бахт ва муҳаббат, севги ва садоқат, чин инсонийлик тараннум этилади.
-
Ikki eshik orasi
E'tiboringizga havola etilayotgan mazkur kitob O'tkir Hoshimov asarlari ichida qamrovi, o'quvchi qalbiga yaqinligi bilan alohida ahamiyatga ega.Unda adib qariyib qirq yillik davrni o'z ichiga olgan, bir qancha chigal va murakkab taqdirlar misolida, o'z xalqining urush davrida boshidan kechirgan hayoti, qismati haqida mahorat bilan qalam tebratgan.
-
Ошиқлар қўшиғи
Холис — каттақўрғонлик шоир. Унинг ғазаллари область республика газета ва журналларида тез-тез кўриниб туради. Кўпни кўрган кекса шоир буиёдкор халқимизнинг меқнат зафарларини, ҳур совет замонамизни жўшиб, тўлқинланнб куйлайди.
-
Қандил
Кекса ғазалхонларимиздан бири домла Холиснинг ушбу «Қандил» мажмуаси шоир умрининг охирги паллаларида иқтидори даражасида баҳоли қудрат ёзилган ғазаллардан таркиб топди.
-
Танбур
Жамол Сирожиддинов шеърларида халқона оҳангдорлик инсон руҳи кечинмалари билан уйғунлашиб сувратланади. Шоир ўз шеърларида бугунимиз, эртамиз ҳамда ўтмишимизга жонкуярлик билан муносабатда бўлади, унинг сурур ва туйғуларини ўз сози билан куйлашга интилади.
-
Kecha va kunduz (roman)
"Kecha va Kunduz" XX asr o'zbek realistik adabiyotining yetuk namunasi. Asarda o'zbek xalqining o'tmishdagi eng og'ir damlari qalamga olingan.
-
Девор
Хар ким шеърни ҳар хил ёзади, уни шеърхон ҳам ўзича тушунади, ўзича талқин қилади. Хосиятнинг шеърлари шеърхонни ўйлашга, баҳсга чорлайди, хаёлларини беихтиёр ўзига қаратади. Янгича ташбиҳлар, янгича -фавқулодда хулосалари билан янада жозибали туюлади...
-
-
Алвидо, эй гулсари
Ёзувчи Чингиз Айтматов ўзининг бу повестида Ватан урушидан кейинги оғир йилларда қирғиз йилқичилари ва чўпонлари – партия аъзоларининг қаҳрамонона меҳнатларини тасвирлайди.
-
Нажот
Хосият Рустамова шеърлари ўйчан-маъюслиги , камсуқумлиги билан ажралиб туради. Бадиий бўёқлари жуда қуюқ, юракнинг энг теран қатламларидан сизиб чиққан. Мисралар равон, туйғулар самимий.
-
Баҳордан бир кун олдин
Қўлингиздаги китобда шоир Хуршид Давроннинг яқин ўтмишининг аччиқ саҳифаларига бағишланган шеърлари жамланди. Бу шеърларининг аксарияти собиқ шўролар тузуми даврида ҳукмрон бўлган ғояларга, миллий қадриятларимиз, бой меросимиз шонли тарихимизга миллий ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларга нисбатан юритилган зуғумкор сиёсатга қарши уйғонган ҳис-туйғулар билан йўғрилган.
-
Болаликнинг овози
Ушбу мажмуага бир қанча тўпламлардан саралаб олинган ва кейинги йилларда ёзилагн шеърлари киритилди. Уларда она-юрт, табиат манзаралари, болалик, ёшлик лавҳалари, ўтмиш ва келажак ҳақидаги ўйлари рангин ташбеҳлар орқали ифодаланади.
-
YURTIM NAVOLARI She’rlar
Ushbu kitobcha Yangiqo’rg’on tumanidagi iste’dodli yoshlar uyushmasi homiyligida chop etildi
-
Самойинур
Нозиктаъб шоиранинг ушбу сайланма китобига киритилган туркум шеърлари ва достонида инсон руҳиятининг ўта нозик, кўз илғaмac, ақлан идроки мураккаб олис манзиллари бадиий чизгиларда акс этади. Ҳаётнинг пасту баландликлари, синов ва машаққатларини сабр- матонат билан енгиш, меҳнатсеварлик ва бағрикенглик, саховат ва кечиримлик каби фазилатлар инсонни албатта нурафшонликка етказишини, дунёни тутиб тургувчи куч эзгулик эканлигини, салбий хислатлар ортида эса чигал қисмат юз кўрсатишини шоира ўз шеърларида таъкидлайди.
-
Фахриёна
Таниқли шоир Яҳё Тоғанинг қатор китоблари чоп этилган, қатор шеърлари аллақачон эл кўнглидан жой олган. “Қўрғончалик камтарин" шоиримизнинг бул жажжи баёзидан ўрин олган сал чапани, сал жайдари, сал ҳазин, сал ҳазил аралаш, сал янги — назм намуналари ҳам мухлисларини хушнуд этади, деган умиддамиз.
-
Кўклам қалдирғочлари
Яҳё Тоға самимий шоир. Самимийлик, маънавий сахийлик, ички-руҳий эркинлик унинг шеърларида назарга тушадиган фазилатлардан. Балки Яҳёнинг айрим шеърларида лирик кайфият қиёмига етмаганлигига, баъзи-баъзида чинакам бадиий соддалик ўрнига оддийлик ва одмиликка йўл қўйилишига эътироз билдириш мумкиндир.