-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Ishbilarmon kishilar
Asli ismi Uilyam Sidney Porter (1862-1910) Bo'lgan O' Genri dunyo adabiyotiga Amerikaning eng mashhur hikoyanavis adibi sifatida tanilgan. U o'zining qisqa umri davomida sermahsul ijod qildi, uch yuzga yaqin hikoya yozib qoidirdi.
-
Ҳаммаси яхши бўлади
Сиз бугунгача касалликнинг олдини олиш, даволаниш, саломатлигингизни тиклаш ва мустахдамлашда тиббиёт хдмда идрок-иродангизга таяниб келдингиз. Энди эса ихтиёрингизда бу масалаларда сизга ядиндан ёрдам берадиган Луиза Хейнинг ижобий кайфият дастури мазмун-мохдяти ёритилган китоб бор.
-
Бола Алишер
Қиссада улуғ бобокалонимиз Алишер Навоийнинг болаликданоқ Оллоҳ берган зеҳнга, ақлу одобга эга бўлганлиги ҳаётий лавҳаларда акс эттирилади. "Бола Алишер" биринчи марта тўла ҳолда Ойбек вафотидан кейин , 1974 йилда "Гулистон" журналида "Алишернинг ёшлиги" номи билан чоп этилади.
-
Chinor
Romanning boshida butun yurtga tarqab ketgan uzoq-yaqin qarindoshlaridan xabar olgani otlangan Ochil boboga qo'shilishib muallif olis safarga chiqadi. Mana shu o'ta qiziqarli va ibratli safar asnosida bobo peshanalaridagi ajinlar singari bir-biriga ulanib ketgan insoniy taqdirlar haqidagi goh shirin, goh achchiq hikoyalarga oshno tutinasiz. Tog‘ bag‘ridagi huv o‘sha bulut bulut emas, chinor. Darvoqe, tog‘ning o‘zi ham, qishloq ham uning nomi bilan Chinortog‘, Chinorqishloq deb ataladi. Bizning Ochil buva shu yerda tug‘ilgan. Men gapni to‘g‘ri shu kishidan boshlamoqchi edim-u, lekin bu joylarda chinorsiz hech narsani tushuntirib bo‘lmaydi.
-
Ғўза дефолиацияси бўйича тавсиялар
Тавсияномада қишлоқ хўжалиги мутахассислари, ширкат ва фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда пахтакор-деҳқонлар учун тавсиялар кенг ёритиб берилган.
-
Andisha va g'urur
Jeyn Ostin «Andisha va g'urur» («Gordost i predubejdeniye») asarida qishloq dvoryanining qizi Elizabet Bennet bilan o'zining kelib chiqishi, boyligi ila mag'rur boy pomeshchikning o‘g‘li Fitsuilyam Darsi o'rtasidagi sarguzashtlarni hikoya qiladi. Asar 1813-yilda nashr qilinib, adabiyot dunyosida katta shov-shuvga sabab bo'ldi. Ushbu asar haqida o‘sha paytdagi «Britaniya tanqidchisi» jurnali shunday yozgan edi: «Asar shu paytgacha o'quvchilar hukmiga havola qilingan bu turdagi hamma romanlardan yuqori turadi». Umid qilamizki, mazkur asar hurmatli o‘zbek kitobxonlariga ham manzur bo‘ladi.
-
Abadiyat qonuni
Inson hayotini sarhisob qilib, qat'iy xulosalar chiqarishga undaydigan asar Og‘riq o‘ng yelkadan boshlandi. Keyin asta-sekin ko‘krakka surilib, chap siynaning allaqaysi bir tubiga joylashib oldi. Sal o‘tmay kimningdir qavargan, dag‘al barmoqlari ko‘krak qafasini yorib kirib, yurakka changal urdi-yu, uni xuddi bir bosh uzumni czgilaganday ayovsiz ezg‘ilay boshladi.
-
-
-
Қалбим гавҳари
Абдурашид Соли техника фанлари доктори, профессор-олим маърифатчи ташкилотчи археолог ёки тарихчигина эмас балки гўзал шеърлар ва ажойиб ҳикоядлар яратган шоир.
-
Асарлар тўплами
Машҳур совет ёзувчиси Михаил Александрович Шолохов "Очилган қўриқ" романининг иккинчи китобида колхоз тузуми барпо қилинган йилларидаги қишлоқ ҳаётини тасвир қилади. Ер ёмғир намидан кўпчир, шамол булутларни тўзитганда эса чаррақдаган офтобдан баҳра олар, ундан кўкиш буғ ўрлар эди.
-
Минг қуёш шуъласи
Азиз китобхон! Таниқли америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний қаламига мансуб, жуда катта шов-шувларга сабаб бўлган асарни ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. Асарда яқин ўтмишда, биздан атиги бир неча юз чақирим йироқда юз берган ҳаққоний воқеалар тилга олинган. Асар қаҳрамонларининг фожиавий қисмати билан танишаркансиз, уларга нисбатан ҳамдардлик ҳиссини туйиш баробарида тинчлик, осойишталик, фаровонлик сингари неъматларнинг қанчалик бебаҳо эканини англаб етасиз. Қалбингизда биз яшаётган замон ва макон учун беҳад шукроналик жўш уради.
-
-
Қалбим безаги
Моҳигул Қосимованинг мазкур мажмуасидан ўрин олган шеърларда болаликнинг беғубор кечинмалари, ота-онага бўлган қайноқ мехр , табиат ва фасллар таровати ўзига хос ранго -ранг тасвирларда.
-
Жондан азиз жонона
Атойи ғазаллар ниҳоят даражада халқчиллиги, фикрларнинг табиий оқимию туйғуларнинг самимий ифодаси билан кўнгилга яқин. Оҳорли халқона ташбеҳлар, гўзал лутфлар, нозик қочиримларга бой, содда тил ва равон услубда ёзилган шаклан гўзал ва мазмунан теран бу ҳассос ва дилкаш ғазаллар шеърсевар халқимизга ўзига хос яна бир туҳфа бўлади, деб ўйлаймиз.
-
Қадимги юнон афсона ва ривоятлари
Илоҳий куч-қудрат ва баҳодирлар ҳақида ҳикоя қилувчи қадимги афсоналар уммонининг чек чагараси йўқ.