-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Танланган асарлар 4 жилдлик 2-жилд
Шоир "Танланган асарлар"ининг иккинчи жилдини қўлга олган шеърхон ўйчан, фалсафий умумлашмаларга бой ва дунё ҳаёт муносабатлар мураккабликларига ечим ва кушод излаган, ҳамма ҳамма ни замон ва дунёқарашлар, оқибат ва эътиқодлар эврилишларига зийраклик билан боқишга даъват руҳидаги, замондошлар қалбларига ҳушёрлик ва басират нигоҳи билан қарашга ундайдиган руҳдаги асарларга дуч келиши табиий. Ҳаёт, муҳаббат, ғазаб ва нафратнинг туб моҳиятини, дунёнинг дунёлиги, одамнинг одамлиги тамойиллари одамзот учуг азал-абад жумбоқ бўлиб келаётганини такрор-такрор уқтираётгандек бўлади...
-
Соҳибқирон
Амир Темур жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслардан бири. Унинг ҳаёт йўли бир текис кечмаган. Тақдирнинг турфа зарбаларига муносибдош беролганлиги учун ҳам шундай улуғ мақомга эришган. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов қаламига мансуб «Соҳибқирон» шеърий драмасида буюк аждо димизнинг ана шундай мураккаб умр йўли ҳаққоний бўёқларда очиб берилган. Китоб сизга манзур бўлади деб ўйлаймиз.
-
Сайланма
Абадий туйгулар ва Инсон қалби муаммолариин ўз шеърларида комил равишда акс эттира олган Абдулла Орипов наеъриятимизда ва миллий тафаккуримизда юксак мавқега моликдир. Чунки шоир Инсон ва Ватан тақдиридаги юксак қадриятларни куйинчаклик ва хассослик билан куйлайди. Шеърсевар халқимно унинг бу фазилатини эътироф этди ва қадрлаб келмоқда. Мазкур тўплам шоирнинг турли йилларда ва сўнгги найтларда Баюлган энг яхши шеърларини ҳамда машҳур «Жаннатга йул имоний досто инин ўз ичига казади.
-
Икки карра икки-беш
Элимизнинг атоқли ва ардоқли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг „Баҳор қайтмайди “ , „Дунёнинг ишлари “ , „Икки эшик ораси “ , „Тушда кечган умрлар “ каби салмоқли қисса ва романларини, юалаб жиддий ҳикоя ва бадиаларини мутолаа қилган китобхон ларзага тушади, кўп саҳифаларни ўқиганида кўзига ёш келади.
-
Анна Каренина. Иккинчи китоб
Жамиятда юқори мавқега эга бўлган хонадон бекаси қалбидаги кемтикликни муҳаббатдан излайди. Унга ўша муҳаббат насиб ҳам бўлади. Хўш, Анна нега унда атрофидаги майда муаммолардан қатъи назар, меҳр-муҳаббатдан сармаст бўлиши керак бўлган паллада ўзига сўнгги чора - ўлимни раво кўрди? Вронский-чи? У Аннанинг васлига эришгач, қалби дарё, муҳаббати йўлида собит аёлга ҳамиша яна нимадир етишмаётганини англаши, ҳис қилиши қийинмиди?
-
Nur va Soyalar
Q'olingizdagi ushbu majmuaga Hindistonning buyuk adibi Rabindranat Tagorning bir juft hikoyasi, rus shoiri Sergey Yeseninning turkum she'rlari, shuningdek, atoqli o'zbek ijodkorlari - To'ra Sulaymon, Muhammad Yusuf she'rlaridan namunalar jamlandi.
-
Савоб (шеърлар)
Мазкур тўпламда Узбекистон халқ шоири, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти лауреати Абдулла Ориповнинг Дунё ва Вақт, инсон маънавияти ва гў- заллиги ҳақидаги теран фалсафий шеърлари жамлан- ган. Мажмуадан, шунингдек, шоирнинг энг янги шеър лари ҳам ўрин олган.
-
Тирик қолиш буюрилган
Қўлингиздаги ушбу китоб рус адиби Юлиан Семёнов қаламига мансуб "Семнадцать мгновений весны". ("Бахорнинг ўн етти лаҳзаси") романининг Абдуворис Абдумажидов томонидан. "Тирик қолиш буюрилган" номи остида таржима қилинган қўринишидир.
-
Анна Каренина. Биринчи китоб
Бадиий адабиётда муҳаббат мавзусида ёзилган асарлар қанчалик кўп бўлмасин, уларнинг ҳеч бирида тақдирлар, қисматлар, фожиалар, ўйлар, қарашлар бир-бирини такрорламайди. Навоийнинг Лайлиси-ю Мажнуни, Шекспирнинг Отеллоси-ю Дездемонаси, Кнут Гамсуннинг Эдвардаси, Чингиз Аитматовнинг Жамиласи... Лев Толстойнинг Анна Каренинаси ҳам ҳақлн равишда мана шундай асар қаҳрамонлари сафидатурадики, адиб ижодига ошно булган ҳар бир китобхон буни яхши англайди. Адабиётдан паноҳ истаган, адабиётни маънавий камолоти учун зарур деб билган китоб ихлосмандлари эътиборига қарийб қирқ йиллик танаффусдан сўнг ҳавола этидаётган даҳо ижодкорнинг беқиёс асари - “Анна Каренина” Сизга яна янги дунёларни очишга шай.
-
Танланган асарлар 4 жилдлик 2-жилд
Шоир "Танланган асарлар"ининг иккинчи жилдини қўлга олган шеърхон ўйчан, фалсафий умумлашмаларга бой ва дунё ҳаёт муносабатлар мураккабликларига ечим ва кушод излаган, ҳамма - ҳаммани замон ва дунёқарашлар, оқибат ва эътиқодлар эврилишларига зийраклик билан боқишга даъват руҳидаги, замондошлар қалбларига ҳушёрлик ва басират нигоҳи билан қарашга ундайдиган руҳдаги асарларга дуч келиши табиий. Ҳаёт, муҳаббат, ғазаб ва нафратнинг туб моҳиятини, дунёнинг дунёлиги, одамнинг одамлиги тамойиллари одамзот учун азал-абад жумбоқ бўлиб келаётганини такрор-такрор уқтираётгандек бўлади...
-
Митти юлдуз (шеърлар)
Абдулла Ориповнинг «Онамга хат», «Муножотни тинглаб», «Тилла балиқча» каби шеърларини ўқимаган ўзбек топилмаса керак. Ҳаттоки Абдулла Қаҳҳор ҳам ёш шоир ижодига тан бериб, тўрт мисрасини ўз асарига эпиграф-қошлик қилиб олган эди. «Митти юлдуз» нашрдан чиқибоқ барча таъби назм аҳлининг кўнгил мулкига айланиб улгурди. Ва ҳали-ҳануз унинг туйғулар замзамаси дилларни тарк этмайди. Тўпламга Миртемир домла муҳаррирлик қилганлар.
-
Амир Темур
Буюк тарихий шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти француз академиги Марсель Брион ижодида етакчи ўринни эгаллайди. У 1927 йилдан 1984 йилгача тарихий шахслар 78 та асар яратган. Унинг “Амир Темур” асари 1963 йил Париждаги “Албен Мишел” нашриётида чоп этилган. Адибнинг узи буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур хақида каттагина тарихий очерк яратиш билан бирга боищаларнинг х,ам шу мавзудаги асарларини жамлаб китоб ҳолига келтирди. Ундаги достон, ҳикоя, тарихий романлардан парчалар, эссе ва публицистик мақолалар АмирТемурнинг болалиги, ёшлиги ва кейинги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Maugli
"Maugli" asari - jahon adabiyotining o'lmas durdonalaridan biri hisoblanadi. Ushbu asar vatanimizda ham bir necha bor qayta chop etilgan. Chunki har doim bu kitob ga talab katta bo'lgan. Ushbu kitob ilk bor o'zbek tilida 1977- yilda chop etilgan. Faqat hozirgi davr kitoblarining talab va iltimoslariga asosan asar tarjimasiga qo'shimcha iqtiboslar kiritildi va asar hozirgi o'zbek adabiy tili qoidalari asosida qayta tahrirlandi.
-
Эҳтиёж фарзанди
Қарши шаҳридан уч-тўрт чақирим нарида Қўнғир- тоғ бор. Геологларнинг айтишича, у ниҳоятда қари тоғ эмиш. Уша тоғнинг этагида Некўз деган қишлоқ бор. Манбалардан маълум бўлишича, шу номда қадимий ўзбек уруғи бўлган эмиш. Мен ўша қишлоқда туғилдим. Паспортим бўйича 1941 йил 21 март. Эсимни таниган пайтлар жуда оғир йиллар эди. Урушдан қайтган қўл- тиқтаёқли одамларни кўп кўрганман. Айниқса, очарчилиκ... Ўша йиллар хусусида балки бирор хотира ёзишга ҳам тўғри келар. Машоқ терар эдик, мол боқардик, ғўза жўякда культивация юргизардик.
-
Ҳаё гавҳари (шеърлар)
"Туркистон - умумий уйимиз" халқаро танлови махсус мукофоти соҳиби, истеъдодли шоир, публицист Абдулла Жалилнинг номи халқимизга яхши маълум. Унинг "Қуёшга мактуб" (1990), "Уйғоқ руҳлар" (1992), "Бўҳтон ва ҳақиқат" (1993), "Ўтаётган кун" (1994), "Тўққизинчи салб юриш" (1995), "Ватаним онам" (1996), "Шамшод япроқлари" (1997) номли китоблари нашр этилган. Ушбу тўпламга аввалги китобларида эълон қилинмаган янги шеърлари жамланган. Уларда куюнчак бир инсон қалбидаги ватанпарварлик, халқпарварлик туйғулари балқиб туради. Абдулла Жалил ҳозир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлимининг маъсул котиби бўлиб хизмат қилмоқда.
-
ПОЛВОН ЙИҒЛАГАН ТУН
Қодирбек мерган давра кўрган одам. Тўй олди яқинларини маслаҳат ошига чақириб, ҳар кимнинг кайвоничилигига қараб хизматларни тақсимлаб берган. “Тўй бир маники эмас, ҳаммамизники. Бирга обрў олайлик”, деган одатдагидек жиддий бир қиёфада. Мана, элдан чиқмай, кимгадир яхши, кимгадир ёмон кўринса-да, тўй-маъракаларда бош-қош бўлиб юрган Қодирбек мерганнинг ўзи бугун эл-улус олдидан ўтаяпти. Маҳалланинг ёшу қариси хизматга “лаббай” деб турибди. Хизматчиларнинг оёғи олти, қўли етти. Ҳар бири ўз вазифасини бинойигина ўтаб, тўйчининг эътиборига тушиш иштиёқида.