-
-
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
-
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Tarix. Tarix fanlari
-
КРЕМЛЬ САЛТАНАТИ
Мазкур рисоласида собиқ совет ҳокимиятининг етмиш Виллик «фаолияти» айрим қирраларига холис баҳо бермоқчи бўлади. Бу тузумнинг «СССР» деб аталмиш каттакон бир территорияда бутун бошли халқлар, миллатларни йўқ қилиб юбориш эвазига улкан Русь давлатини барпо қилмоқчи бўлган қонли империя эканлигини далиллар билан асослашга ҳаракат қилади.
-
Улуғбек академияси
Ушбу рисола буюк олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг 600 йиллик тўйига бағишланади. Унда Улуғбекнинг ҳаёти, илмий фаолияти, «Улуғбек зижи» асари, расадхонаси, Самарқанд академияси ва унда фаолият кўрсатган олимлар, академия ишини давом эттирган шогирдлари ва бошқалар ҳақида оммабоп тарзда қисқача ҳикоя қилинади.
-
XVI-XIX ACРЛАРДА ФАРҒОНАДА ЕР-СУВ МАСАЛАЛАРИГА ДОИР
Ўзбекистон тарихининг социал-иқтисодий масалаларини ўрганишда тарихий манбалар, айниқса, ер-сув, феодал мажбуриятлар тўғрисидаги ҳужжатлар катта ўрин тутади. Мутахассислар муҳокамасига ҳавола қилинаётган бу ишнинг туб моҳияти XVI-ХIХ асрларда Фарғонада феодал-ер эгалигининг айрим томонлари ва ўша даврдаги турли феодал мажбуриятлар ҳамда XVI-XVII асрларда қочиб кетган деҳқонларни зўрлик билан қайтариш ҳолларига оид ҳужжатлар ва улар хусусида дастлабки баъзи бир мулоҳазаларни баён қилишдан иборат. Мазкур иш Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланаётган 1644 рақамли «Ёрлиқлар тўплами» асосида тайёрланди. «Ерлиқлар тўплами»дан ташқари, Фарғонанинг XVI-XIX асрлардаги тарихига оид бир қатор манбалар, Ўрта Осиё ва Шарқнинг ўрта асрлардаги социал-иқтисодий тарихига мансуб бўлган бошқа асарлардан ҳам фойдаланилди.
-
ҚАДИМГИ МАНБАЛАРДА ХАЛҚИМИЗ ЎТМИШИ
Рисолада кам ўрганилган хитой манбалари ва тарихий адабиётлари асосида милодий II асрдан кейинги даврдаги туркий халқларнинг таркибига кирган қабилалар ва уларнинг номлари, яшаган жойлари ҳақида сўз юритилади. Шу билан бирга, унда қайси хитой манбаларида ва қачондан бошлаб туркий халқлар номлари тилга олиниши, адабиётимизда ўрнашиб қолган теле этноними билан аталган халқ айнан туркий халқ эканлигини кўрсатувчи маълумотлар келтирилади. Мазкур маълумотлар Ўзбекистон тарихнавислигида номаълум бўлиб, улар ўзбек халқининг келиб чиқиш ва давлатчилик тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
-
Қанғ - қадимги Тошкент ва тошкентликлар
Чирчиқ водийсининг серунум ва обод марказий қисмига жойлашган ҳозирги Тошкент Ўрта Осиёда қад кўтарган қадимий шаҳарлардан бири бўлиб, у икки минг икки юз йиллик тарихга эга. Ўзининг Йигирма икки асрлик ўтмиши давомида бу кўҳна шаҳримиз ташқи босқинчиларга қарши олиб борилган не-не жангу жадалларни ва не-не ўзаро қонли урушлар-у қўзғолонларни кўрмади. Неча бор шаҳар вайрон бўлди, яна қайта-қайта қад кўтарди. У неча бор тикланиб қолмай, унинг тутган ўрни ҳам, номи ҳам бир неча марта ўзгарди.
-
ҚАДИМГИ ТОШКЕНТ (ТАРИХИЙ ВА АРХЕОЛОГИК ЛАВҲАЛАР)
Ушбу брошюрада археологик маълумотлар асосида ҳозирги Тошкент территориясида шаҳар маданиятининг шаклланиши ва унинг ривожланиш тарихи ҳикоя қилинади. Бу ерда қад кўтарган дастлабки деҳқончилик қишлоқлари, қалъа қўрғонлар ва уларнинг тарихий топографияси тасвирланади. Шаҳарнинг қадимги номлари: Чоч, Шош, Биикат, шунингдек айрим маҳаллаларнинг этимологияси талқин этилади. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР САЛТАНАТИ
Кенг китобхонлар оммасига ҳавола этилаётган ушбу рисолада Мовароуннаҳр ва Хуросон ерларида ташкил топган Темур ва Темурийлар салтанатининг барпо этилиши жараёнлари, бу давлатнинг ички хаёти, ташқи муносабатлари, соҳибкирон ва ворисларининг мамлакат ободончилиги йўлида олиб борган амалий фаолиятлари ҳакида ҳикоя килинади. Рисолада бу даврнинг илм-фан ва маданий ҳаёти, ҳунармандчилик, меъморчилик, савдо ва пул муносабатлари масалаларига алоҳида эътибор берилган.
-
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА ҚАДИМГИ ФАРҒОНА
Қўлингиздаги ушбу китоб 3 та илмий рисоладан иборат бўлиб, Фаргонанинг бир миллион йиллик узоқ ўтмиш тарихига бағишланган. Унда янги археологик материаллар асосида шаҳарларнинг пайдо бўлиши ва уларни тарихий тараққиёти илмий-оммабоп услубда баён қилинган. Шу билан бирга Фаргонада илк давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва у билан бевосита боғлиқ бўлган сунъий суғориб деҳқончилик интенсив йўлга қўйилишига оид янги маълумотлар бор. Қадимги Фаргона тарихига бағишланган ушбу тўплам тарих фани ўқитувчиларига, университетнинг тарих факультети талабаларига ҳамда ўзбек халқи ва унинг давлатчилик тарихи билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
-
ЎЗБЕК ХОНЛИКЛАРИ ТАРИХШУНОСЛИГИ
Мазкур услубий қўлланмада Ўрта Осиё хонликлари тарихининг ўрганилиши масалаларининг методологик ҳамда тарихшунослик нуктаи- назаридан айрим тарихий асарларнинг хусусиятлари, асарлар муаллифларининг масалага ёндашувлари ва воқеаларнинг ёритилиш даражаси ҳақида ҳамда хонликлар тарихи тарихшунослигининг даврлаштирилиши ҳақида сўз юритилган. Шунингдек Қўқон хонлиги тарихининг кисқача библиографияси бериб ўтилган. Рисола олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, тадқиқотчилар ҳамда барча қизиқувчилар учун мўлжалланган.
-
ЎРТА АСРЛАР ТАРИХИ
«Ўрта асрлар» деган термин деярли янги терминдир. Бу тер- минни XVI-XVII асрларда ўттан гуманист-тарихчилар киритган бўлиб, улар ҳам буни ўз навбатида гуманист-филологлардан олганлар, гуманист-филологлар латин тилини қадимги, ўрта ва янги (Ренессанс ёки Уйғониш даври янги давр деб аталган) тил деб, учга бўлганлар. Бу терминология XVIII асрда узил-кесил қарор топди. Урта тарих ёки кўпроқ ўрта асрлар тарихи деб аталган тарихнинг хронологик чегаралари турли вақтларда турлича белгиланиб келган. Баъзи тарихчилар ўрта асрлар тарихи Константин Буюк подшолик қилган даврдан (IV аср бошларидан) бошланиб, 1453 йилда Константинополнинг қулаши билан тамом бўлади деб ҳисоблаганлар. ХІХ аср тарихчилари ўрта асрлар сарихининг хронологик чегаралари 476 йилдан - Ғарбий Рим империяси қулаган йилдан бошланиб, 1492 йил Америка кашф Калинган йил билан тамом бўлади, деб ҳисоблаганлар.
-
SAMARQAND SHAHRINING TARIXIY QISMIDA YANGI BINOLAR FASADINI ME‟MORIY-BADIIY TASHKILLASHTIRISH VA ESKILARINI TA‟MIRLASH TAMOYILLARINI TADQIQ QILISH
Mamlakatimiz mustaqillikga erishish va istiqlol sharofati bilan eng buyuk imkoniyatlardan biri milliy qadriyatlarimizni tiklash, ajdodlar yaratgan ulkan bebaho madaniy merosni asrab-avaylash bilan birgalikda ularga mos ravishda rivojlantirib borishdek ulkan masuliyat yuklaydi. Birinchi prezidentimiz I.A.Karimov tamonidan "Har qaysi xalq yoki millatning ma'naviyatini uning tarixi, o'ziga xos urf-odat va an'analari, hayotiy qadriyatlaridan ayro holda tasavvur etib bo'lmaydi. Bu borada, tabiiyki, ma'naviy meros, madaniy boyliklar, ko'hna tarixiy yodgorliklar eng muhum omillardan biri bo'lib xizmat qiladi" deb takidlangani bejiz emas, chunki moddiy- madaniy merosimiz bizga tariximiz naqarar buyuk ekanligini o'zida nomoyon etib turadi. Bugungi kunda bu borada olib borilayotgan ishlar tug'risida gapiradigan bo'lsak, O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2000 yil 26 apreldagi "O'zbekiston Respublikasida arxitektura va shaharsozlikni yanada takomillashtirish borasidagi vazifalar tug'risida"gi PF-2595-sonli farmoni, hamda O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2000 yil 27 apreldagi "Arxitektura va qurilish soxasidagi ishlarni tashkil etish va nazoratni takomillashtirish chora-tadbirlari tug'risida"gi 165-sonli, 2000 yil 14 avgustdagi "Shaharlar, tuman markazlari va shahar tipidagi posyolkalarning bosh rejalarini ishlab chiqish va ularni qurish tartibi tug'risidagi nizomni tasdiqlash haqida"gi 320- sonli, 2000 yil 23 avgustdagi "Arxitektura va shaharsozlik sohasidagi qonun hujjatlariga rioya qilinishi uchun raxbarlar va mansabdor shahslarning javobgarligini oshirish chora-tadbirlari to'g'risida"gi 329-sonli tartibotlari tizimini tubdan takomillashtirish tug'risidagi qarorlari chiqdi.
-
САМАРҚАНД ТАРИХИ Икки том
Самарқанд шаҳри тарихининг иккинчи томи Совет даврига бағишланган.Самарқанд Улуғ Октябрь социалистик революцияси, гражданлар уруши ва чет эл интервенцияси йилларида Урта Осиёда Совет ҳокимиятининг таянч пунктларидан бири бўлиб хизмат қилди ва шаҳар меҳнат кашлари ички ҳамда ташқи контрреволюцияни тор-мор қилишга муносиб ҳисса қўшди. Китобда Улуғ Ватан уруши йилларида самарқандликлар- нинг меҳнат соҳасидаги қаҳрамонликлари тўла ифода қилинади. Томда Самарқандда социалистик ва коммунистик қурилиш йилларида саноат, шаҳар хўжалиги, соғлиқни сақлаш, халқ маорифи, фан ва маданий-оқартув муассасаларининг тараққиёти ҳар тарафлама ёритилган.
-
САМАРҚАНД ТАРИХИ икки тоМЛИК
«Самарқанд тарихи»нинг 1 томи қадим даврлардан то Улуғ Октябрь революциясигача бўлган давр тарихини ўз ичига олади. Мазкур томда Самарқанднинг пайдо бўлиши ва тараққий этиши, ундаги синфий ҳамда озодлик кураши, социал, иқтисо дий-сиёсий вазият, революцион ҳаракат ва маданий ҳамда илмий ҳаёт тарихи ёритилган. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
S.P. TOLSTOVNING QADIMGI XORAZM TARIXINI YARATISHDA OLIB BORGAN ILMIY TADQIQOT IZLANISHLARI
O'rta Osiyo, jumdadan O'zbekiston hududidagi arxeologik tadqiqotlar XX asrning 30-yillaridan boshlab avj oldi. Bu ishni sobiq Ittifoq Fanlar akademiyasining O'rta Osiyo respublikalaridagi filiallari, Leningrad va Moskvadagi ilmiy tashkilotlar, shuningdek, Moddiy madaniyat tarixi akademiyasi (hozir Rossiya Fanlar akademiyasining arxeologiya instituti), SHarq madaniyati muzeyi kabi tashkilotlar olib borganlar. 1934 yildan boshlab G.V.Grigorev rahbarligida Toshkent atrofi yodgorliklarini va Samarqand yaqinidagi antik davrga oid obidalar qazib oʻrganilindi. Professor M.E.Masson rahbarligida Termiz kompleks arxeologiya ekspeditsiyasi (1936-1938) va Katta Farg'ona kanali ekspeditsiyasi (1939) ish olib bordi. Olimlardan V.A.SHishkin Buxoro vohasida; A.I.Terenojkin, R. N.Nabiev va boshqalar 1939-1940 yillarda Toshkent yaqinidagi Oqtepa va Toshkent kanali hududida; 1938 yillarda esa akademik A.P.Okladnikov Surxondaryo viloyatining Boysun togʻlarida arxeologik tadqiqotlarni olib bordilar. Mazkur ekspeditsiyalarning samarali amalga oshishida oʻzbek olimlari bilan bir qatorda rus olimlarining xizmatlari ham beqiyosdir.
-
АБУ АБДУЛЛОҲ ал-ХОРАЗМИЙ ВА ИЛМЛАР ТАСНИФИ ТАРИХИДАН
Хоразмда яшаб ижод этган алломалар орасида муносиб ўрни эгаллаганлардан бири Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмийдир. Х асрда ящаб ижод этган ва мавсуъмий (энциклопедик) билимлар соҳиби бўлган бу олимнинг бизгача фақат "Мафотиҳ ал-улум" ("Илмлар калитлари") асаригина етиб келган. Бу китоб ўша давр намларини Ўзида мужассамлаштирган қомусий манбаъ бўлиб, у биз учун, биринчидан, ўз даври фанларининг асосий мазмуни ва тушунчаларини кенг таърифлаши, иккинчидан, ўрта асрлар илмларининг таснифи, умумий ҳажми ва ривожланиш даражасини ифодалаши билан ниҳоятда қимматлидир. Бу асар шу кунгача тўлиқ ўрганилмаган. Тақдим этилаётган мазкур китоб шу камчиликларни бартараф этиш ҳамда ўқувчига илк ўрта асрлардаги илмшунослик тарихи бўйича маълумотлар бериш мақсадида ёзилган бўлиб, унда "Илмлар калитлари" дан беш бўлимнинг Ўзбек тилидаги таржимаси илова сифатида биринчи бор ўқувчиларга ҳавола этилади. Рисоли кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Хоразмда тарихнавислик: (XVII - XIX ва ХХ аср бошлари)
Хоразм энг қадимий маданият марказларидан бири. Дунё фани ривожланишига катта ҳисса қўшган олимлар, шоирлар ва тасаввуф машойихлари етишган бу заминда хонлар ҳукм сурган даврларда миллий тарихнавислик мактаби шаклланди. Хонлар тарихини ёритиш баробарида. бу ўлка халқлари ҳаёти, хонликда маданият ва иқтисодий, сиёсий аҳвол ҳақида қимматли маълумотлар беради. Хива хонлигида тарихнавислик ва таржимонлик анъаналари ҳақида қисқача ҳикоя қилувчи мазкур рисола тарих билан қизиқувчи китобхонларга манзур бўлади, деб ишонамиз.