-
-
-
-
O‘rmon va yog‘ochga ishlov berish sanoati
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
БУХОРО ТАРИХИ
Бу асар, асосан, Ўрта Осиёда араблар истилоси натижасида ислом динининг тарқатилиши (VIII аср) ва ундан бевосита олдинги даврлар ҳамда ІХ-ХII асрлардаги Бухоро ва унга яқин шаҳар-қишлоқлар халкларининг иқтисодий, маданий, ижтимоий, сиёсий тарихига оид муҳим маълумотларни ўз ичига олган ва бу ҳол «Бухоро тарихи»нинг қимматли бош манба сифатида тарих фанида зўр шуҳрат тотишига асос солган. Асарнинг ҳозирги давргача етиб келиш тарихи бошқа қўлёзма манбалардан кўра бошқачароқ бўлиб, уни ўрганшидан аввал бу ҳақда қисқача маълумотга эга бўлиб олипи унда келтирилган маълумотлардан тўғри фойдаланиш учун албатта зарурийдир.
-
БУХОРО АМИРЛИГИДА ЖАДИДЛАР ВА ҚАДИМЧИЛАР ФАОЛИЯТИ (XIX АСР ОХИРИ – XX АСР БОШЛАРИ)
Кириш кисмида танланган мавзунинг долзарблиги асосланиб, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети белгилаб олинган. Тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилиб, илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган. Олинган натижаларнинг ишончлилиги асосланган ҳолда уларнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган. Тадкикот натижаларини амалиётга жорий қилиниши, ишнинг апробацияси, эълон қилинган ишлар ва диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
-
Shape from positional-contrast
This book explores how sketches can be characterized by qualitative line arrangements to define shapes from positional-contrast. It delves into the theory and practical applications of analyzing these sketches, illustrating various methods and their effectiveness.
-
АЛ-ЖОМИЪ АС-САҲИҲ
Ҳазрат Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжалари Оиша онамиз разияллоҳу анҳо бундай деган эрканлар: «Мусулмон кишига етадирган ҳар бир мусибат, ҳаттоки баданининг бирор ерига кирган тикан ҳам, унинг гуноҳига каффорат бўлғусидир!».
-
Йиллар, воқеалар, ҳужжатлар
Давра суҳбатида ЎзФА Тарих институтининг Октябрь инқилоби ва фуқаролар уруши бўлими мудири, тарих фанлари номзоди Марат Ҳасанов, шу институтнинг тарихшунослик, манбашунослик ва археография бўлими мудири, тарих фанлари номзоди Валерий Германов, Тошкент халқ хўжалиги институтининг «Узбекистон маданияти тарихи» кафедраси мудири, доцент Шоди Каримов, ЎзФА Қўлёзмалар институтининг катта илмий ходими, филология фанлари номзоди Қозоқбой Маҳмудов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг масъул котиби, шоир Миразиз Аъзам, ойнома танқид ва адабиётшунослик бўлими катта муҳаррири Асқар Ҳайдаров иштирок этишди.
-
СОҲИБҚИРОН ТЕМУР
Acoсан XIII-XV асрларда битилган тарихий асарлар, бар қатор ҳужжатлар асосида ёзилган ушбу рисола буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, илм-фан, маданият ҳомийси, ҳазрат соҳибқирон Амир Темурнинг яшаган даври, изтироблари, хавф - хатарларга тўла ҳаёти ва ижтимоий - сиёсий фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.
-
АBU RAYHON BERUNIYNING FAN VA TEXNIKA TARIXIDAGI O’RNI
Qadimgi ajdodlarimiz butun olam doimiy harakatda bo’lishi va har jismu jonzotning shu harakatga monand, uyg’un holda yashashi tabiiy qonuniyat ekanligini tasavvur etolmaganlar. Qur’oni Karim esa harakat –olamning yashash tarzi ekanidan dalolat beradi. Bizningcha, o’rta asr Movaraunnahr olimlarining ilmdagi mislsiz kashfiyotlarida aqlbovar qilmaydigan sir-asror yo’q edi. Ular Quroni Karimda zikr etilgan mo’jizalarning hayotiy tasdig’ini dalillab ketdilar xolos. Sharqning buyuk mutafakkiri Abu Rayhon Beruniyning ilmiy yangiliklari misolida ana shu narsaga yana bir marta ishonch hosil qilamiz. Abu Rayhon Beruniy “Yer yumaloq bo’lmaganida odamlar yashaydigan joylar kenglamasi jo’g’rofiy mintaqalarga ajralmas edi, yozu-qishda kecha bilan kunduz davomiyligi o’zgarmas edi, yoritgichlarning (ufqqa nisbatan) vaziyatlari va sutkalik yo’llari hozirgidek ko’rinishda bo’lmas edi” deydi. Mustaqillika erishganimizdan keyin xalqimizning o’z yurti, tili, madaniyati, qadriyatlari tarixini bilishga, o’zligini anglashga qiziqishi ortib bormoqda.
-
Yog'och o'ymakorligi tarixi, maktablari, ustalar va ularning ijodiy faoliyati
Amaliy san'atning tarixiy kelib chiqishi insoniyatning bolalik davriga borib taqaladi. Bashariyat ulgayib borgan sari amaliy san'at xam yuksala bordi, Yashash uchun kurash mavjud ekan, yaxshi yashash uchun extiyoj kuchaiib borish jarayonida qul mexnatidan akuliy mexnat ajralib chiqa boshladi. Ov qurollari, uy-ro'zgor buyumlariga bulgan extiyoj kuchaiib bordi. Avvalo tosh uymakorligi, suyak o'ymakorligi, keyinchalik esa Yog'och uymakorligi xam sekin astalik bilan o'z rivojini topdi. Sinfiy jamiyat vujudga kelishi bilan esa ijtimoiy tarakdayotda katta o'zgarishlar sodir buldi. Bu esa fan va san'at rivojida muxim axdmiyat kasb etdi. Professional san'at va san'atkorlar shu davrlarda paydo buldi. Xalqning turmushi xulq va odatlari, yutuq va mag'lubiyatlari ularning asarlarida o'z ifodasini topib bordi. Xar bir davrda mavjud bulgan ana shunday san'at va san'atkorlar xayot go'zalliklarini tasvirlab, odamlarda yuksak xislat va fazilatlarni kamol topdirib bordi, ularni tengliq ozodliq birodarlik va yorqin kelajakka intilish yo'lidagi kurashga da'vat etdi.
-
БОБУРИЙЗОДАЛАР
Ушбу рисола Шарқ халқлари, хусусан, Марказий Осиё, Афғонистон. Покистон ва Ҳиндистон каби мамлакатлар тарихи саҳифаларида ҳам мухрланган буюк бобокалонимиз Заҳириддин Мухаммад Бобур ва унинг авлодлари хақида муфассал маълумот берувчи тарихий-маърифий асар. Унда подшоҳи ғозий Бобурнинг фарзандлари ва улар яратган бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳикоя килинади.
-
БОБУРИЙЛАР СУЛОЛАСИ
Рисола тарихимизнинг энг ёрқин, шу билан бирга кам ўрганилган саҳифаларидан ҳисобланган Темурийлар сулоласи тарихининг бир қисмини ёритишга бағишланган. Маълумки, мазкур сулола дунёдаги умуммусулмон сулолалари ичида энг узоқ умр кўрган, катта тарихий даврни қамраб олган сулола ҳисобланади. Агар Амир Темур ҳукмронлиги 1370 йилдан бошланган бўлса, ундан кейинги Темурийлар авлоди «ота-бола» занжирини ҳосил қилиб, бу занжирнинг энг охирги ҳалқаси бўлмиш Сирожиддин Баҳодир- шоҳ 11 Ҳиндистондаги Бобурийлар давлатида 1857 йилда инглизлар томонидан тахтдан четлатилган. Бир сўз билан айтганда, бу сулола салкам 500 йил ҳукмронлик қилган.
-
УБАЙДУЛЛОҲХОН – Шайбонийлар давлатининг ҳукмдори
Ушбу рисолада XVI аср бошларида ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим ўрин тутган шахс - Убайдуллоҳ Султон (Убайдуллоҳхон)нинг давлатчилиги ва ҳарбий сиёсати тарихи қичқача баён этилиб, унинг айрим қизиқарли саҳифалари тилга олинган. Рисола тарихчилар ва ўзбек давлатчилиги тарихи билан қизи қувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
ХОРАЗМ ТАОМЛАРИ
Мазкур рисолада муаллиф Хоразм воҳасида кенг истеъмол қилинадиган элликта таом тури, уларни тайёрлаш усуллари, кимёвий таркиби, тўйимлилиги ва шифобахшлиги ҳақида маълумотлар келтиради. Китобча овқатланиш гигиенаси муаммолари билан шуғулланувчи мутахассисларга, тиббиёт ходимларига, умумий овқатланиш соҳаси ходимларига ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
ТУРКИСТОН ЖАДИДЛАРИНИНГ “КЎМАК” ТАШКИЛОТИ
Тараққийпарварлар худди шу даврда халқ ва мамлакат тақдирига алоқадор муҳим масалалар билан шуғулланиб, халқнинг юмуқ кўзларини очишга, уни эрк, ҳуррият ва мустақиллик сингари буюк тарихий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга интилдилар. Улар миллатни мустамлакачилик кишанларини парчалаб ташлаши учун курашга даъват этдилар. Жадидлар бу йўлда халқ маорифини тараққиётнинг энг ишончли қуроли сифатида бирламчи даражага кўтардилар. Туркистонда олий таълим муассасаларининг йўклиги ту- файли жадид тараққийпарварлари ёшларни чет элларда ўқитиш, айниқса, Европа илм-фани ютуклари билан таништириш масаласига алоҳида эътибор қаратганлар.
-
ДАВЛАТШОҲ САМАРҚАНДИЙ
Давлатшох Самарқандий улуғ Навоийнинг замондошларидан бўлиб, етик тозкиранавис олимдир. Унинг қўли билан битилган «Тазкират аш-шуаро» асари ІХ - XV асрларда Ўрта Осиё ва Эронда яшаб ижод этган йирик шоирлар, уларнинг даврида юз берган муҳим сиёсий ва ижтимоий воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Давлатшоҳ Самарқандий ва унинг ижодига бағишланган ушбу китобча адабиёт ва маданият тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Амир Темур қиссалари
Улуғ фотиҳ соҳибқирон Амир Темур Кўрагоннинг туғилганига 660 йил тўлиши муносабати билан ўтаётган тадбирлар асносида унинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганишга қизиқиш кучайди. Ушбу рисолада Амир Темурга оид баъзи қўлёзма ва қиссалар тўғрисида сўз боради. Улар бадиий адабиёт маҳсули бўлгани учун уларда тасвирланган айрим воқеалар ёзувчи хаёло- тига мансуб бўлмоғи табиийдир. Ҳар ҳолда халқ, ижод аҳли Амир Темурга қанчалар ҳурмат ва муҳаббат билан қараганлари бу асарларда яққол кўриниб туради.
-
Имом Аъзам тарихи
Ушбу сийратнома ҳанафия мазҳабининг имоми машҳур ислом ҳуқуқшуноси Абу Ҳанифа Нуъмон иба Собитга (лақаби Имоми Аъзам) бағишланган бўлиб, уни ўз даврининг олим ва мударриси, шоири Саййид Аҳмад Васлий Самарқандий Шаҳобиддин Аҳмад ибн Ҳажарнинг «Ал-ҳайротул-ихсон. эзгу яхшиликлар ва Шайх Муҳаммад Алоуддин ал-Хаскафий ҳазратларининг «Ал-дуррул-мухтор фи шарҳи танвирил-абсор» (кўзларга бағишлашнинг шарҳидан сийланма-дур номли араб тилидаги тилидa китобларидан ўзбек тидига таржима қилган Тошкентда матбаа-йи (Орифжонов TOM босмахонаси) да нашр эттирган. Китобхонларга тақдим этилаётган ушбу рисола ана шу чоп этилган китобча асосида нашрга тайёрланган.