-
-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
-
-
-
-
-
-
-
Buxoro Davlat universiteti ilmiy axboroti
Қорамолчилик республикамизда ўсиб ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминловчи асосий иқтисодий тармоқлардан бири. Шунинг учун ҳукуматимиз томонидан қорамолларнинг репродуктив саломатлигини, функционал ҳолатини яхшилаш мақсадида янгича ғояларнинг жорий этилишига катта эътибор бермоқда. Чорвачиликда маҳсулдорликни оширишда фойдаланиладиган сифатли озиқа организм гомеостазини ва минерал балансининг меъёрий ҳолатини сақлашга ёрдам беради. Ҳайвонларнинг саломатлиги, маҳсулдорлиги ва самарадорлиги мис, кобальт, рух ва шу каби бошқа ионларнинг функционал фаоллигига боғлиқ бўлганлиги боис сўнгги йилларда ем-хашак ва озуқа технологиясида микроэлементли премиксларни ишлаб чиқиш энг муҳим вазифалардан бирига айланиб бормоқда. Озиқа ва ичимлик суви таркибига кирувчи микроэлементлар организмнинг муҳим функционал жараёнларида иштирок этиб, ҳаётий жараёнларни бошқарувчи бир қатор фермент, витамин, гормон ва коферментларнинг тузилиш ва функционал фаоллигини таъминлайди. Шу сабабли олимлар микроэлементларни катализаторларнинг катализатори деб ҳам аташади. Адабиётлардаги маълумотларга кўра, премикслар таркибига кирувчи икки валентли катион микроэлементлари бир-бири билан синергетик ва антогонистик таъсир кўрсатиши маълум. Катионлар ўртасидаги бундай муносабат моддалар алмашинувининг оралиқ ва охирги босқичларда ҳам кузатилади. Озиқа таркибидаги минерал ва органик компонентларнинг ферментация ва газификация жараёнлари қорамолларнинг катта қорнида бошланади. Шу сабабли озиқа, сув ва премикслар таркибидаги микроэлементларнинг қорамол катта қорнидаги гидролиз жараёнларида иштирок этишини ўрганиш амалий ва фундаментал аҳамиятга эга.
-
Основы стандартизации допуски посадки и технические измерения
В учебнике приведены сведения о стандартизации и о ее роли в обеспечении технического прогресса.
-
Jinoyat huquqi
Jinoyat huquqi tushunchasi ikki: qonunchilik sohasi va huquq tarmog`i ma`nosida qo`llaniladi. Yurisprudensiya ya`ni yuridik fanlar tizimida ham jinoyat huquqi mustaqil huquqiy fan sifatida muhim o`rin egallagan. Jinoyat huquqi boshqa huquq tarmoqlaridan, xususan, maxsus huquq tarmoqlaridan o`ziga xos vazifalari, predmeti va tartibga solish metodlari bilan farq qiladi.
-
фукоролик хукуки
Qo'lingizdagi ushbu darslik 1999-yilda nashr etilgan "Fuqarolik huquqi" darsligining qayta ishlangan va to'ldirilgan nashri bo'lib, darslik keyingi yillarda amaldagi qonun hujjatlariga kiritilgan qo'shimcha o'zgartirishlar asosida, yangi mualliflar ishtirokida tayyorlandi. Unda majburiyatlarning alohida turlari, yangi fuqarolik- huquqiy shartnomalar (renta, lizing, faktoring, trasting, franshizing va boshqalar), zarar yetkazishdan kelib chiqadigan majburiyatlar, intellektual faoliyat natijalariga bo'lgan shaxsiy nomulkiy va mulkiy huquqlar, vorislik huquqi va xalqaro xususiy huquq normalarini fuqarolik-huquqiy munosabatlarga tatbiq etish masalalari sud amaliyotlari materiallaridan foydalangan holda batafsil yoritilgan.
-
ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ ҚУРИШНИНГ ФАЛСАФИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Ушбу асар халқимизнинг бой тарихий анъаналари ва замо навий дунё тажрибаси асосида миллий давлатчилигини тиклаётган Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқа ролик жамиятини қарор топтиришдек ҳаётий аҳамиятга молик энг муҳим фалсафий-ҳуқуқий асосларига бағишланган. Асарни ўқир экансиз, Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қуриш доктринаси, мамлакатимиздаги ижтимоий ислоҳотлар, миллий парламентаризмнинг шаклланиши, халқ ҳокимиятчилиги, миллий истиқлол мафкураси таҳлили билан ҳам танишасиз. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
ЧЕЛОВЕК И ЕГО ЗДОРОВЬЕ
Учебник „Человек и его здоровье" познакомит вас с самым боль шим разделом биологической науки и естественным продолжением ботаники и зоологии, изучающих внешнее и внутреннее строение пред ставителей растительного и животного мира, их питание и размно- жение. Изучая данный предмет, вы ознакомитесь со строением чело- веческого организма, системой его органов, функцией тканей, закономерностями роста и развития, сохранением здоровья, ролью спорта и физического воспитания в продолжительности жизни, узнаете о необходимости ведения здорового образа жизни. Надеемся, что данный учебник, написанный живым и доступным языком, еще больше повысит интерес к изучению естественных наук, расширит ваши знания по биологии и медицине.
-
Технология ремонта и монтажа промышленного оборудования
В учебнике обобщен опыт организации ремонта оборудования на передовых машиностроительных заводах.
-
ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚНИНГ УМУМНАЗАРИЙ МУАММОЛАРИ: ҲУҚУҚНИ ТУШУНИШ, ҲУҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚ ИЖОДКОРЛИГИ
Профессор З.М. Исломов мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти асослари барпо этилаётганини - ҳамда унинг негизида янги замонавий ғоялар, янгича ёндашувлар шаклланаётганини ҳисобга олган ҳолда, давлат ва хуқуқ назариясининг долзарб муаммоларига бағишланган қатор илмий китоб ва рисолалар туркумини яратишга киришганц Навбатдаги китобда муаллиф инсон ҳуқуқларини юридик фаннинг бошланғич нуқтаси сифатида эътироф этиш билан бирга, ҳуқуқнинг ўзини тартибга солувчи куч, аниқроғи, ижтимоий муносабатларни норматив тартибга солишнинг алоҳида тури сифатида таҳлил этар экан, ижтимоий нормалар тизими, ҳуқуқий нормаларнинг ахлоқий ва бошқа ижтимоий нормалардан фарқи, ҳуқуқ ва давлатнинг ўзаро нисбати, ҳуқуқнинг ижтимоий қиммати каби масалаларни атрофлича ёритишга, ҳуқуқни тушуниш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқ ижодкорлиги масалаларини ва уларнинг аҳамиятини, долзарблигини теранроқ очишга ҳаракат қилган.
-
Atlas. ODAM ANATOMIYASI 2
Angiologiya (yunoncha angeion-tomir, logos- ta'limot) XVIII asrdan boshlab termin sifatida ishlatiladi. Tomirlar sistemasi organizmda boshqa a'zolar sistemasi singari muhim vazifani bajaradi. Tomirlar ichidagi suyuqliklar (qon sangues va limfa) oziq moddalarni ichaklardan, kislorodni o'pkadan hujayra va to'qimalarga yetkazib beradi, shu bilan birga ularning tarkibidagi organizmga kerak bo'lmagan (chiqindi) moddalarni ma'lum a'zolar (buyrak, o'pka va h.k.)ga olib boradi. Tomirlar sistemasi yurak-qon tomir, limfa sistemalari va qo'shimcha tuzilmalardan tarkib topgan.
-
BUXGALTERIYA HISOBI NAZARIYASI
O'zbekiston Respublikasining iqtisodiyoti bozor munosabatlarini erkinlashtirish yo'li bo'yicha rivojlanmoqda. Bozor iqtisodiyotini erkinlashtirish, davlat mulkini xususiylashtirish jarayonini chuqurlashtirish, mulkchilikning turli - tuman shakllaridagi korxonalarini yaratish hamda sog'lom raqobatchilikni rivojlantirish asosida amalga oshiriladi. Yirik ijtimoiy ishlab chiqarish, yuqori sifatli ishlab chiqarishni va boshqarishni talab qiladigan raqobatsiz rivojlana olmaydi
-
Маъмурий хукук
Мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модерниза- циялаш жараёнлари маъмурий ислоҳотларнинг устувор йўналиш- ларини белгилаб берди. Маъмурий ислоҳотлар асосида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, давлат тузилмаларини оқилона қисқартириш, давлат ва хўжалик бошқаруви вазифаларини аниқ бел- гилаб қўйиш, давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини оширишда муайян натижаларга эришилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги фармойиши асосида Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилма- сини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш бўйича Респуб- лика комиссиясининг тузилиши, шунингдек давлатимиз раҳбарининг 2003 йил 9 декабрдаги «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида», 2003 йил 22 декабрдаги «Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғриси- да»ги фармонлари, «Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш мақсад ва вази- фаларини амалга ошириш Дастури тўғрисида»ги (2005 йил 10 март) қарорининг қабул қилиниши маъмурий қонунчилик соҳасида исло- ҳотларнинг тизимли босқичларини бошлаб берди. Бу жараёнда мар-
-
Mehnat huquqi
Ushbu darslik yuridik institutlari va fakul'tetlari talablariga “Mehnat huquqi” fanidan ta'lim berish bo'yicha o'quv dasturiga muvofiq ravishda tayyorlangan. Darslik fuqarolaming mehnat qilish huquqlarini amalga oshirilishi, kafolatlanishi, muhofaza qilinishi, tadbirkorlik sub'yektlari va boshqa ish beruvchilar tomonidan xodimlarni ishga yollash, ishdan bo'shatish masalalariga, mehnat bozori va aholini ish bilan ta'minlashning huquqiy jihatlariga, mehnat munosabatlari chog'ida qonuniylik hamda ijtimoiy adolatni ta'minlanishiga bag'ishlangan.Darslikdan shuningdek, boshqa yo'nalishlarda ta'lim olayotgan Oliy o'quv yurtlari talabalari, kasb-hunar kollejlari o'quvchilari amaliyotchi mutaxasislar va mehnat qonunchiligi masalalari bilan qiziquvchi boshqa keng kitobxonlar foydalanishlari mumkin.
-
Ma`muriy huquq
Ma`muriy huquq tizimini liberallashtirish, davlat boshqaruvini modernizatsiyalash hamda ma`muriy qonunchilikni yanada takomillashtirishdan iborat mazkur jarayonlar o`zida nazariy g`oyalarni mujassam etadigan konseptual yondashuvni talab etadi.
-
Социальная экология
Социальная экология — новейшая отрасль экологической науки, изучающая последствия взаимодействия человека с природными системами, прежде всего, с точки зрения условий труда, быта, отдыха воспроизводства среды обитания человека и решения практических задач охраны природы.В книге достаточно полно описаны жизнеобеспечивающие и жизнеразрушающие процессы, рассмотрены инженерные средства защиты организма человека от неблагоприятных воздействий экологических факторов окружающей среды.
-
Ma`muriy huquq
Ma`muriy huquq O`zbekiston respublikasi huquq tizimining yirik, salmoqli, rivoj topgan va murakkab tarmoqlaridan biridir. Uning bu maqomi ma`muriy huquq tartibga soladigan kuchli ijtimoiy munosabatlar mazmuni va ahamiyati bilan belgilanadi.
-
Ички савдо иқтисодиёти
Ушбу дарсликнинг мақсади талабаларга савдо корхоналари фаолияти бўйича чуқур билимлар бериш; уларнинг кўсаткичларини таҳлил қилиш усулларини чуқур ўрганишни таъминлаш; бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда савдо ва оммавий овқатланиш соҳаларининг прогнозлаш ва режалаштириш усул-услубларини баён этиш; уларни амалиётда қўллаш йўлларини талабаларга тушунтириш, бозор конъюнктурасидаги ўзгаришларни баҳолай билаш; тижорат муаммоларини ҳал қилишга ижодий ёндошиш; ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ислоҳатларни савдо ва оммавий овқатланиш соҳаларида амалга оширилиши юзасидан стратегик ва жорий қарорларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётда ижросини таъминлаш, савдо ва оммавий овқатланишни ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш йўлларини аниқлаш каби масалалар тўғрисида назарий ва методологик билимларга, кўникмаларга эга бўлишини таъминлашдан иборат