-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
-
-
-
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
-
-
-
-
-
Халқаро ҳуқуқ
Ўқув қўлланма олий ўқув юртлари "Халқаро ҳуқуқ" курси дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган ва унинг мавзуларига мос чизилган бўлиб, мазкур ўқув курсининг қоидалари, тушунчалари ва категориялари ҳақида кўргазмали тушунча беради. Унда яхлит халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, БМТ ни тузиш билан боғлиқ воқеалар ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
-
Amaliy matematika unsurlari
Mazkur o'quv qo'llanmasining 1-6- boblarida hisoblash matematikasining xatoliklar nazariyasi, algebraik va transsendent tenglamalarni taqribiy yechish usullari, chiziqli va chiziqsiz tenglamalar tizimini yechish usullari, interpolyasion formulalar, differensial tenglamalarni taqribiy yechish usullari, aniq integrallarni taqribiy hisoblash formulalari keltiriladi.
-
Atom va yadro fizikasi
O'quv qo'llanma oliy o'quv yurtlarining fizik-bakalavr mutaxassisligi bo'yicha ta'lim olayotgan talabalarga mo'ljallangan.
-
Халқаро ҳуқуқ асослари
Мазкур ўқув қўлланмаси халқаро ҳуқуққа оид баъзи асосий институтлар ва соҳаларнинг қисқача баёнидан иборат. Муаллифлар китобда Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейинги ўтган даврдаги халқаро муносабатлар амалиётини ҳам ҳисобга олишга ҳаракат қилганлар. Ўқув қўлланмаси талабалар, аспирантлар, олий ўқув юртлари ўқитувчилари, шунингдек ИИВ, ТИАВ ва бошқа давлат муассасалари ходимларига мўлжалланган бўлиб, у замонавий халқаро ҳуқуқ масалалари билан қизиқадиган муштарийларга ҳам фойда келтириши мумкин деб ўйлаймиз.
-
Тадбиркорлик ва кичик бизнес
Ушбу ўқув қўлланмасида тадбиркорликни ривожлантиришнинг ташкилий, ҳуқуқий асослари атрофлича кўриб чиқилган, тадбиркорлик фаолияти доирасини тадбиркорлик муҳитида юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда танлаш муаммаоси батафсил ёритиб берилган.
-
История Узбекистана
Одной из актуальнейших проблем, стоящих перед народом Узбекистана является задача воспитания молодежи в духеидеологии национальной независимости. Ее решение невозможно без обращения к богатейшей истории нашей страны. Учитывая все вышесказанное, авторы стремились в данном курсе лекций осветить наиболее важные моменты Отечественной истории, связав их с задачами сегодняшнего дня.
-
Россия империяси марказий Осиёда
Ўқув қўлланма XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларида Россия томонидан Туркистонни босиб олиниши ва чоризм ҳукмронлигининг ўрнатилиши, мустамлакачилик сиёсати ва тарихнавислигига бағишланган. Унда ўнлаб йиллар давомида туркистоннинг чор империяси таркибига "ихтиёрий қўшилиши" тўғрисидаги сохта ақида рад этилади. Китоб Марказий Осиё халқлари янги тарихини ўрганувчилар, аспирантлар, магистрлар ва талабалар учун қўлланмаси сифатида тавсия этилади.
-
Антик маданият ва маънавият хазинаси
Тарихчи-этнограф ва файласуф олим Исо Жабборов номи кенг китобхонларга яхши таниш. У ўзининг тарихий-этнографик, фалсафий асарларида ибтидоий маконлар давридан то янги замонгача бўлган воқеаларни қаламга олади. Чунончи, муаллиф ушбу китобида Хоразм воҳасида яшаб ўтган қадимги аждодларимизнинг турмуш тарзи ва машғулотлари, уларнинг моддий маданияти ва маънавияти тўғрисида атрофлича фикр юритади., археологик қазишмалар ва этнографик тадқиқотлар натижасида қўлга киритилган ажойиб кашфиётлар ҳақида қизиқарли маълумотлар беради.
-
Қаттиқ жисм физикаси
Ушбу ўқув қўлланмада каттиқ жисмлар физикасининг асосий бўлимлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Қатгик жисмларнинг айрим хоссалари бўйича турлари, ҳозирги замон қатгиқ жисм квант физикаси асосий тасаввурлари заминида металлар, ярим ўтказгичлар, диэлектрикларнинг иссиқлик. механик, электрик, магнитик хоссалари баён қилинган.
-
Пастельная живопись
В издании приводится развернутая характеристика пастельной живописи. Раскрывается художественно-эстетическая значимость пастели, технико-технологические особенности исполнения в различных техниках с учетом специфики русской реалистической школы. Может быть применено в учебном процессе на занятиях по рисунку, живописи, композиции, на пленэрной практике, в самостоятельной и творческой работе учащимися училищ, колледжей, художественных школ. Пособие адресовано студентам, обучающимся по специальностям: 050100.62 – Педагогическое образование (Изобразительное искусство и мировая художественная культура), 050600.62 – Художественное образование, 050100.68 – Изобразительное искусство, 070901.65 – Живопись, 070601.65 – Дизайн, 072600.62 – Декоративно-прикладное искусство и народные промыслы, 050602.65– Изобразительное искусство. Пособие будет полезно также тем, кто самостоятельно занимается изобразительным искусством.
-
Тўпроқшуносликдан амалий машғулотлар.
Қўлланмада тупроқнинг энг муҳим физик,Физик меҳаник, химиявий хоссаларини ўрганиш,уларни аниқлашга оид лаборатория машғулотлари ҳамда далада тупроқни табиий холда текшириш, тупроқ эрозиясини аниқлаш методиласи ва ишлаш усуллари баён этилади.
-
Қадимги Ўрта Осиё тарихи
Ўрта Осиё халқлари шу заминда ривож топган бой тарихий-маданий мероснинг ворисларидир. Уларнинг тарихи энг қадимги даврлардан бошлаб, турли маданий, иқтисодий ва сиёсий жараёнларни қамраб олган. Ушбу қўлланманинг вазифалари қадимги жамиятнинг тараққиётига хос хусусиятлар, унинг асосий босқичларининг моҳияти, моддий ва маънавий маданиятининг босқичма-босқич ривожланиши қонуниятларини ўрганишдан иборат.
-
Analitik geometriyadan masalalar to'plami
Uchinchi nashrda bir qism masalalar yangilari bilan almashtirilgan. Bir qator hollarda masalalar qulay shaklda ta'riflangan. Ikkinchi nashrda uchratilgan xatolar tuzatilgan. Ayniqsa, har bir bobning boshida shu bobning mashq va masalalarini yechish uchun keltirilgan nazariy ma’lumotlar. hamda javoblardagi ko’rsalmalar talabalarga uchun ancha qulaylik tug’diradi.
-
Туркистон тарихи
Мазкур ўқув қўлланмасида Ўзбекистон янги тарихининг энг мураккаб ва зиддиятли даврларидан бири ёритилади. Ватанимиз тарихининг атиги 8 йилини қамраб олган бу даврда Туркистон минтақасида муҳим воқеалар юз берди. Айнан ушбу воқеалар Ўзбекистоннинг XX асрдаги совет даври тарихини олдиндан ҳал қилди. Қўлланма 5 та бобдан иборат бўлиб, ҳар бир бобда алоҳида мавзу махсус таҳлил қилинади. Хусусан, жадидлар ва истиқлолчилар томонидан илгари сурилган миллий истиқлол ғояси асарда яхши очиб берилган.
-
Ҳиндистонда бобурийлар сулоласи салтанати
Ушбу китоб Ҳиндистонда уч асрдан зиёд ҳукм сурган Бобур Мирзо ва унинг авлодлари асос солган буюк салтанат тарихига бағишланган. Унда бобурийлар авлоди бўлмиш Ҳумоюншоҳ, Акбаршоҳ, Жаҳонгиршоҳ, Шоҳ Жаҳон ва Аврангзебларнинг Ҳиндистонни ягона давлат қилиб бирлаштириши, салтанат ҳудудини кенгайтириши, уни мустаҳкамлаш учун олиб борган кураши, шунингдек уларнинг Ҳиндистон маданиятини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссалари баён этилади. Бобурийлар салтанатининг Мовароуннаҳр, айниқса Бухоро хонлиги билан сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалари тўғрисида ҳам маълумотлар келтирилган.
-
Funksiyalar va grafiklar
Qo'llanmaning har bir paragrafida, avvalo, mavzuga tegishli ta‘riflar, tushunchalar va tasdiqlar berilgan bo‘lib, ularning har biriga misollar yechib ko‘rsatilgan va mustaqil ishlash uchun yetarli darajada misol va masalalar javoblari bilan berilgan, bu esa undan o‘quv qo‘llanma sifatida ham foydalanish mumkinligini anglatadi.