-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Falakning dardini tinglagim keldi
Ushbu kitobda yosh ijodkorning ilk sherlari o'rin olgan. Unda Ona Vatan, sog'indik bahor, shukrona, tabiat, sizda tilagim nomli sherlari aks etirilgan.
-
Темур тузуклари
«Темур тузуклари» подшоларнинг туриш-турмуш ва ахлоқ- одоб нормаларини белгиловчи рисоладир. Асар икки қисмдан иборат. Биринчи қисмда жаҳон тарихида машҳур фотих, саркарда ва истеъдодли давлат арбоби сифатида ном колдирган Амир Темурнинг етти ёшидан то вафотига қадар кечган ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти, аниқроқ қилиб айтганда, унинг Мовароуннаҳрда марказий ҳокимиятни кўлга киритиш, феодал тарқоқликка барҳам бериш ва марказлашган давлат тузиш, қўшни юрт ва мамлакатларни, масалан, Эрон хамда Афғонистонни ўз тасарруфига киритиш, Олтин Ўрда ҳукмдори Тўхтамишхон, бутун Европага қўрқув ва даҳшат солган Туркия султони Боязид Йилдиримга қарши ва ниҳоят, буюк жаҳонгирнинг Озарбайжон, Грузия ва Ҳиндистонга қилган ҳарбий юришлари ихчам тарзда баён этилган.
-
AMIR TEMUR HAQIDA HIKOYALAR
Amir Temur haqida yozilgan asarlar, rivoyat, asotirlar, afsonalar juda ko'p. Bu nimani anglatadi? Bu shuni anglatadiki, dunyo ahli tarixda jangu jadal ichidan adolat qidirgan, dunyoning qay burchagiga bormasin o'zidan ulug'vor binolar, yirik karvonsaroylar, xonaqohlar va nahrlar (kanallar) qoldirgan buyuk davlat arbobi, bunyodkor, yengilmas harbiy daho bobongizning nomini e'zozlab tilga oladi, hatto g'animlari ham adolatli siyosatini tan olib gapiradilar. Sizga taqdim etilayotgan hikoya, rivoyatlarda ham u zotning ana shu insoniy jihatlari o'z aksini topgan. Buyuk Sohibqiron bobongiz hayotini o'rganish sizga ko'p yaxshiliklar in'om etadi. Oddiy, sodda, ravon tilda bitilgan ushbu kitobchaning Siz aziz ukajonlar uchun ajoyib sovg'a bo'lishiga ishonamiz
-
АМИР ТЕМУР ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР
Буюк бобомиз Амир Темурнинг ҳаёти, айниқса, давлатчилик сиёсати ва саркардалик фаолияти пайтида амалга оширган улуғ ишларини ўрганишга мамлакатимиз томонидан катта эътибор берилмоқда. Халқимиз босиб ўтган йўлни, маънавиятимиз, адабиётимиз тарихига олтин саҳифалар битиб кетган ўша XIV-XV асрларда яшаган барҳаёт сиймоларни тушунишда ҳам буюк бобокалонимизнинг ҳаёти ва амалга оширган ишларини ўрганиш, ҳаётига, шахсиятига синчков назар солиш алоҳида аҳамиятга эга. Тарихчи олим академик Бўрибой Аҳмедов ушбу китобда ана шундай эзгу ниятни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
-
SHIROQ
Nomi tarixiy manbalarda saqlanib qolgan ajdodimiz Shiroq yosh avlodni vatanparvarlik ruhida tarbiyalashda benazir namuna bo'lguvchi eng yorqin siymolardan biridir. Ustoz adib Mirkarim Osim qalamiga mansub Shiroq hikoyasi ko'p bora qayta nashr etilib, maktab darsliklariga kiritilgani, bir necha avlod kitobxonlar tomonidan sevib va suyib o'qib kelinayotgani bir tarafdan adibning tarix voqeotlariga vobasta badiiy tasvir mahorati boʻlsa, yana bir tarafdan Shiroq jasorati har bir insonning yuragida olovlanib, doimo xotirlab turilganidadir. Rus tilida ijod qilgan boshqird yozuvchisi Yovdat Ilyosov va qozoq yozuvchisi Boʻlot Jondorbekovlar ham Shiroq haqida qissalar yozishgan.
-
ҚЎРБОШИ МАДАМИНБЕК
Мадаминбек ҳақида ёзилган китоблар кам ва улар асосан ёлғон-ёшиқдан иборат. Энг сўнгги ўқиган китобим: қирғиз адиби Тўлеген Қосимбековнинг «Булутлар ортида тоғ бор» рўмони ҳам шундай сохта чиқди. Асар қирғиз оқини Тўқтоғулга бағишланган бўлса-да, жуда кўп саҳифаларда Мадаминбек, Шермуҳаммадбек, Холхўжа қўрбошилар ҳақида ҳам ҳикоя қилинади. Муаллиф Мадаминбекни совет тарих илми нуқтаи назари асосида тасвирлаган. Шу сабабдан бўлса керак, ёлғондан имкони қадар кўп фойдаланади. Чунончи, у Мадаминбекни ўлдиришда машҳур туркчи Анвар Пошшонинг қўли борлигини кўрсатади. Анвар Пошшю бир телба миллатчи тарзида тасвирланганди.
-
Ufq
«Ufq» trilogiyasi 0‘zbekiston xalq yozuvchisi, 0‘zbekiston Qaxramoni Said Ahmad ijodida alohida o‘rin tutadi. Trilogiyada XX asr o'rtalarida xalq boshiga tushgan urush musibatlari, hijron alamlari, odamlar ko‘ksidagi armonlar yozuvchi iste’dodiga xos ehtiros, zo‘r ilhom bilan aks ettirilgan. Asarda Nizomjon, Ikromjon, Jannat, Azizxon, Dildor, Asrora kabi teran, xalqchil, yorqin milliy obrazlar yaratilgan.
-
ШАЖАРАЙИ ТУРК
Абулғозихон олий насаб ва тожу тахт соҳиби бўлган. У қарийб 20 йил (1644-1664) Хоразмни идора қилди, лекин тарихда олий ҳукмдор сифатида эмас (тарихда жаҳонни титратган не-не подшолар ўтмади, лекин улардан ном-нишон қолмади), балки йирик олим сифатида қолди. Илмнинг хосиятидан шундай бўлди у. Дарҳақиқат, Абулғозихон кенг ва чуқур маълумотли киши эди. «Бу фақирға, деб ёзган эди унинг ўзи, худойи таоло иноят қилиб кўп нимарса берган турур. Хусусан уч ҳунар берган турур. Аввал сипоҳийгарликнинг қонуни ва йўсуниким нечук отланмоқ ва юрумак ва ёвга ёсоқ ясамоқ, кўп бирлан юруганда нечук қилмок, оз бирлан юруганда нечук қилмоқ.
-
БУХОРО ТАРИХИ
Бу асар, асосан, Ўрта Осиёда араблар истилоси натижасида ислом динининг тарқатилиши (VIII аср) ва ундан бевосита олдинги даврлар ҳамда ІХ-ХI асрлардаги Бухоро ва унга яқин шаҳар-қишлоқлар халқларининг иқтисодий, маданий, ижтимоий, сиёсий тарихига оид муҳим маълумотларни ўз ичига олган ва бу ҳол «Бухоро тарихи»нинг қимматли бош манба сифатида тарих фанида зўр шухрат топишига асос солган.
-
АБУ МУСЛИМ ЖАНГНОМАСИ
«Абу Муслим жангномаси»нинг иккинчи китоби уммавийлар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳрда рўй берган воқеалар баёни ҳамда Абу Муслим тарихининг давомидан иборатдир. Иккинчи китоб соҳибқирон амирнинг Шом қалъасига бориб. Касмон Умар Ибн Шомийни енгганлари, ундан зиндони Аббосияни енгиб, Марвшоҳижаҳон тарафига сиҳат-саломат чиқиб кетганларидан бошланиб, амирнинг Насри Сайёр бирла жанг қилганлари, паҳлавон Убайд Салмани бандга тушиб, Насри Сайёр Убайд Салмани Шомга юборганлари, шоҳ Толиба Бақрабодий Убайд Салмани банддан халос қилғони билан тугайди.
-
Jannati odamlar
О‘zbekiston Xalq yozuvchisi, bolalarimizning sevimli adibi Xudoyberdi To'xtaboyevning ushbu ertak-qissalarini eng avvalo mehribon bobojonlar suyukli nabiralariga o‘qib bersinlar, so'ngra suyukli nabiralar yonboshlab yotgan bobojonlariga o'qib bersinlar. Har ikki tomon qissaning «mazasini shimib» turguncha, endi buvijonlar asaldek shirin qizlariga o‘qib bersinlar. Keyin muallifga «Ey Xudoyberdi bobo, o'zingizning bobongiz bilan ertakchi enangiz haqida yozibsizu, nega mening bobom bilan ko'zoynak taqqan buvijonim haqida yozmabsiz, nega, nega, nega» degan mazmunda xat yozib, bobojoni aytgan mataldan, buvijoni aytgan ertakdan bittadan qo‘shib jo'natsinlar.
-
-
-
Муҳаммад ЮСУФ ШЕЪРЛАР
Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилояти Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келди. Ўрта мактабдан сўнг Рус тили ва адабиёти институтига кириб, уни 1978 йили тамомлади. 1978-1980 йилларда республика Китобсеварлар жамиятида, 1980-1986 йилларда “Тошкент оқшоми” газетасида, 1986- 1992 йилларда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, “Ўзбекистон овози” газетасида ишлади. Умрининг сўнгги йилларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби вазифасини бажарди
-
-
Шоҳнома
Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳижрий - қамарий 329(мил 940) Тус вилоятидаги Бож қишлоғида мулкдор деҳқон оиласида дунёга келган. Фирдавсий форсий шеъриятида ва илм-фанда тенги йўк адиб жахон адабиётининг енг улуғ достоннавислардан унинг Шоҳнома достони эса жахон адабиётининг дурдона асарларидан бири хисобланади.