-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
-
-
-
Суғориладиган пахтачиликда қишлоқ хўжалигик ишлаб чиқаришни интенсивлаш ва химиялаштириш асослари.
Китоб қишлоқ хўжалик ходимлари, олий ўқув юртлари ва техникумларнинг ўқитувчи ҳамда ўқувчиларига мўлжалланган.
-
Mikrobiologiya va biotexnologiya asoslari
Biotexnologiyaning asosini mikrob faoliyati tashkil qiladi. Shunday ekan faol mikroorganizmlar yaratish, ularni faglardan va tashqi salbiy muhit ta’siridan asrash masalalari ham eng muhim vazifalardan biridir.
-
Материаллар қаршилигидан қисқа курс
Мазкур қўлланмада материалларнинг физик - механик хоссалари, стерженнинг чўзилиш ва сиқилишига оид маълумотлар, мураккаб кучланиш ҳолатининг турлари, текис кесим юзаларининг геометрик характеристикаларини аниқлашга доир назарий ҳамда амалий маълумотлар келтирилган.
-
Дарёларнинг тентираши
Дарёлар халқ орасида «ҳаёт қон томири», деб ном олган. Бу бежиз эмас, албатта. Кишилар пайдо бўлган- дан бери уларнинг ҳаёти дарёлар билан чамбарчас боғлиқдир. Бу нарса ибтидоий кишилар ҳаётидан бошлаб кузатилади. Улар дарёларнинг фақат ширин сувларидан ичибгина қолмай, балки улардан балиқ овлашган, сув бўйига келган ҳайвонларни ов қилишган. Шунинг учун ҳам ҳозир қуруқ дарё ўзанлари бўйларида ибтидоий кишиларнинг яшаган жойлари кўплаб топилган ва сўнгги вақтларда яхши ўрганилган.
-
кадимги ва Урта аср ғарбий ЕВРОПА ФАЛСАФАСИ
Ушбу укув кулланма Узбекистан Республикаси «Таълим тутрисида»ги крнун ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосида Олий ва урта махсус таълим укув юртларининг фалсафа факультетлари, ижтимоий-сиёсий булимлари талабаларига, шунингдек, барча гуманитар йуналищдаги олий укув юртларининг талабалари, аспирантлар, илмий тадкик,отчилар ва фалсафа тарихи билан к,изикувчилар учун тавсия этилади. Ушбу укув кулланма узбек тилида биринчи марта нашр кдлинмокда
-
Гидравлика ва гидромашиналар
Китобда гидравликанинг асосий тушунчалари, гидростатик мувозанат ва унинг шартлари, гидродинамиканинг асосий қонунлари ва тенгламалари ҳамда уларнинг турли гидралик системаларни ҳисоблашда татбиқ қилиниши ҳақида маълумотлар берилган.Бундан ташқари, китобда турли насослар, гидродвигателлар ва гидроузатмаларнинг тузилиши, ишлаш принципи, гидроэлектростанцияларнинг турлари, уларда ишлатиладиган қурилмаларнинг ўзаро боғланиши ҳақида асосий тушунчалар берилган.
-
Ер юзи
Макотиби ибтидоиянинг 3—4-синф шогирдлари учун мўътабар китоблардан интихоб этилиб, Туркистон шеваи туркиясинда тартиб ва таҳрир ўлинмиш жуғрофия рисоласи.
-
ИЖТИМОИЙ ФАЛСАФА
Ушбу ўқув қўлланма олий таълим тизимидаги «Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими» (5141500) йўналиши ўқув режасидаги 80 соатга мўлжалланган ўқув дастури асосида тайёрланган. Бу фан талабаларда фалсафий дунёқарашни шакллантириш, ижтимоий тараққиёт муаммоларини тўғри англаш, жамият ҳаётида рўй бераётган туб ўзгаришларга ҳолисона ёндашишга ёрдам беради.
-
Ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш
Китобда ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштиришнинг асосий принциплари, иқтисодий самарадорликни бағолаш критерийлари, технологик жараёнларни бошқариш циклларини ҳисоблаш келтирилган. Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва механизациялаштиришнинг техник воситалари ҳақида маълумотлар берилган, асосий ҳамда ёрдамчи жиҳозларни автоматлаштириш воситалари баён этилган, бошқарувнинг энг умумий структура ва функционал технологик схемалари ва системалари келтирилган.
-
ШАРҚ ФАЛСАФАСИ
Ўқув қўлланма Олий Таълим Давлат Стандарти асосида фаннинг намунавий ўқув дастурига мос равишда Фалсафа таълими бакалаврлари учун тайёрланган. Қўлланмадан шунингдек, барча таълим йўналишлари талабалари, магистрант ва аспирантлар, фан ўқитувчилари ҳамда фалсафа тарихини мустақил ўрганмоқчи бўлган ўқувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин
-
АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ЙЎЛ ПОЙИНИНГ СУВ-ИССИҚЛИК ТАРТИБИ
Ўкув кўлланмада автомобиль йўллари йўл пойининг сув-иссиқлик таpтибига тегишли асосий холатлар: хар хил грунтларда намнинг ивилиши ва миграциясида кечадиган жараёнлар, йул конструкциясида‚ грунтларнинг музлаш ва кўпчиш конуниятлари келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг иқлим шароийтларини хисобга олган холда грунтларни йул пойида ишлатиш, уларнинг сув-физик хоссалари, йўл пойида сув-иссиқлик тартибини бошқариш масалалари ёритилган. қўлланмада келтирилган назарий хулосалар мисолларни ечиш ва метеорологик тавеифларііинг маълумотлари билан мустахкамланган. Ўкув кўлланма 5341400 - Автомобиль йуллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойихалаш ва қуриш бакалавр таълим йўналишида тахсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Қўлланмадан шунингдек, йўл сохаси мутахассислари ва магистрантлар фойдаланишлари мумкин.
-
Перспектива
Мазкур қўлланма тўрт бобдан иборат бўлиб, уларда асосий материаллардан ташқари такрорлаш учун савол ва машқлар ҳам баён этилган.
-
ЎЗБЕКИСТОНДА ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ҚУРИШ НАЗАРИЯСИ ВААМАЛИЁТИ
Мазкур ўқув қўлланма, аввало талабаларга ижгимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий давлат ва фуқаролиқ жамияти барпо этишга оид масалаларни назарий жиҳатдан ўрганишга ёрдам беришни назарда тутади. Шунингдек, қўлланмада адолатли жамият тўғрисидаги илк қарашларнинг пайдо бўлшни, ривожланиш босқичлари, халқимизнинг ўз мустақиллигини қўлга киритиш йўлидаги машаққатлари аниқ фактлар асосида баён этилган. Ўзбекистонда демократик жамият барпо этишнинг ўзига хос йўли Президент Ислом Каримов асарлари асосида таҳлил қилинган ва ёритиб берилган
-
Chizmachilikdan ma`lumotnoma
Bu kitobda chizmalar chizish haqidagi dastlabki ma`lumotlar, geometrik yasash, aksonometrik proyeksiyalar, texnik rasm, sirtlarning tekislik bilan kesishishi, sirtlarning o`zaro kesishishi, sirtlarni tekislikka yoyish, vint chiziqlar, rezbalar, turli birikmalar, yig`ish chizmalari, turli sxemalarga, konstruktorlik-loyihalash ishlarini avtomatlashtirishga oid ma`lumotlar to`liq bayon qilingan. Ushbu ma`lumotnoma umumta`lim maktablari chizmachilik o`qituvchilari va mehnat o`qituvchilari uchun mo`ljallab yozilgan.
-
Musiqa to'garagini tashkil etish
0 ‘quv qo'llanmada berilgan metodik tavsiyalar va musiqiy materiallar maktabda sinfdan tashqari musiqa to‘garaklari faoliyatini zamon talablari asosida olib borishga qaratilgan. Qo'llanma o‘quvchilarni nazariy va amaliy bilimlar bilan tanishtirib, ularda uslubiy ko‘nikma hamda malakalarni tarkib toptirishga yordam beradi.
-
Миллий ғоя: назарий манбалар
Миллий ғоя мустақиллик йилларида шаклланган, ўзига хос фалсафий асоси, илмий-назарий ва тарихий илдизларга эга бўлган яхлит таълимотдир. Президент Ислом Каримов томонидан яратилган ушбу назария мамлакат тараққиётининг объектив зарурати, миллий ривожланишнинг қонуний ҳосиласи сифатида озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этаётган халқимизнинг мақсад- муддаолари ва орзу-интилишларини ифодалайди. Китобдан Президент Ислом Каримовнинг миллий ғоянинг мазмун-моҳияти, мақсадлари, тушунча ва тамойилларига доир асарлари, маъруза ва нутқлари, фикр-мулоҳазалари ўрин олган. Мазкур тўплам миллий ғоя масалалари билан шуғулланадиган мутахассислар, ўқитувчилар, талабалар, изланувчи ва тадқиқотчилар ҳамда ушбу соҳа билан қизиқувчиларга мўлжалланган.