-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Иймон ва Муҳаббат
Адолат тарозиси аллақачон бузилган. Одамлар пулга, бойликка, амал ва мансаб курсиларининг қулига айланишган. Золим ва зўравонлар, нафсга қул бўлганлар мансаб курсиларини эгаллаш ва уни сақлаб қолиш истагида юрт бойликларини, халқ мулкини, ризқ-рўзларини талаш билан овора. Подшолар юртда адолат бўлсин, деб турган пайтда битта золимнинг, битта порахўрнинг вужудга келиши минглаб золимларнинг, минглаб порахўрларнинг туғилишига сабаб бўлади. Улар туғилганда арш ларзага келаркан, тоғларнинг тошлари қуларкан, дарёларнинг сувлари қуриркан, саҳролар олов бўлиб ёнаркан.
-
Abduvali Qutbiddin
«So‘z chamani» turkum kitoblarining navbatdagi risolasi Abduvali Qutbiddin she’rlaridan tuzildi. Ushbu rango-rang guldasta ham muhtaram she’rni muhiblariga sevimli bolishiga ishonamiz.
-
Шамол эсаверади
Ушбу китобга ёзувчининг "Шамол эсаверади", «Қалбингга қулоқ сол», «Узун кечалар», «Умр савдоси», «Оқ булут, оппоқ булут» номли иссалари жамланган. Агар Сиз Ўткир Ҳошимов қаҳрамонлари дунёсига кира олсангиз, ҳаётнинг ажиб манзараларига гувоҳ бўласиз. Ўша қаҳрамонлар қисмати орқали Ўткир Ҳошимовдай улуғ адибнинг қалбини топасиз, унинг маърифатидан баҳраманд бўласиз. Бундай қайта учрашувлар Сизни янги-янги кузатувларга ва топилдиқларга "бой" қилишига имонимиз комил.
-
Abay
Қозоқ халқининг улуғ шоири Абай Қўнонбоев ижоди, у яратиб кетган асарлар-жаҳон адабиётида муҳим ва ўзига ўрин тутади. Улуғ оқин ва файласуф Абай шеърлари кейинги йилларда турли туман тилларга таржима қилинаётгани, қайта-қайта нашр этилаётгани ҳам бежиз эмас.
-
Mittivoy va Karlson
Karlson g'ozda uchmaydi,hatto samalyot yoki vertalyotda uchmaydi, balki ''o'z-o'zidan'' uchadi. Qornidagi tugmachani bossa bas, darrov ishga tushadi. To parrak aylanib ketmaguncha Karlson joyidan qimirlamay turadi, biroq motor bor kuchi bilah ishlaganidan keyin Karlson osmonga kutariladiyu, sal chayqalib ucha boshlaydi.
-
Саодат томчилари
Биз ожиз бандаларига “Эй бандаларим” хитоби илоҳияси билан лутф айлаган, ҳабиби акрамига уммат бўлиш бахтини насиб этган, энг сўнгги ва энг комил китоби қуръони карим билан шарафлантирган, кўнгилларимизни иймоннинг севинч ва ҳузури билан ризқлантирган аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.
-
Kattalashtirilgan surat
Ikki haydovchi hikoyasida esa onasini qabristonga kuzatayotgan yolg‘iz o‘g‘ilning iztiroblari bayon etilgan. Yozuvchi dunyodagi eng aziz va mehribon inson - onalaming hayotimizda tutgan o‘rnini mahorat bilan tasvirlab beradi.
-
Saylanma
Abdulla Oripov jonajon O'zbekistonimizni uning o'tmishi, buguni va kelajagini, uning betakror tabiatini, mehnatkash xalqimizning azm-u shijoatini, mamlakatimizning mustaqilligini avj pardalarda kuylagan va kuylayotgan shoir. Ushbu to'plamga sevimli shoirimizning o'quv dasturiga kirgan she’rlari bilan bir qatorda uning turli yillarda yozilgan eng sara asarlari ham kiritildiki, ular shoir ijodi bilan yanada kengroq va teranroq tanishish imkonini beradi.
-
Руҳият алифбоси
Адабиёт руҳият алифбосидир. Инсон руҳиятини англаш мушкул машаққатли. Бадиий адабиёт инсон қалбини, руҳиятни тушуниш сари йўл очади. Ушбу китобга адабиётшунос, мунаққид Баҳодир Каримнинг насрий ва шеърий асар таҳлили, абадий танқидчилик ва устоз адабиётшунос олимлар ҳамда адабиётшунослик методлар тўғрисида ёзган мақолари жамланган.
-
Бетакрор ўзлик
Ўқувчиларни ХХ аср адабиётининг дарғалари билан учраштиради. Суронли йиллар адабмй авлодининг турмуш ва ижод муаммоларидан баҳс юритади.
-
Виждон уйғонур
Мазкур китобда ёзувчи Тоҳир Малик одамийлик мулки - аҳлоқ-одобга доир суҳбатларини сиз - азиз умидимиз юлдузлари билан давом эттиради. Адиб бу суҳбатга ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларини ҳам таклиф этади. Ардоқли ота ва оналар, қадрли устозлар бу китобни ҳам суюкли фарзандлари ва шогирдлари билан бирга мутолаа қилсалар, фикрлашсалар нур устига аъло нурдир.
-
Урушнинг сўнгги қурбони
Мазкур тўпламдан Ўткир Ҳошимовнинг турли йилларда ёзилган энг сара ҳикоялари ўрин олган. Ҳикояларда турфа тақдирлар-у воқеалар адибнинг ўзига хос услубида жило топган. Уларни ўқиркансиз, гўё орамизда одамлар бор самимияти билан саҳифаларга кўчгандек тасаввур қолдиради. Шундай экан, Сиз ҳам адиб қаламининг мўжизакор кучига асир бўлиб қолишингизга ишонамиз.
-
Туркистон руҳи
Ушбу сайланмага Ўзбекистон халқ шоири, ХХ аср иккинчи ярми ва ХХI аср боши ўзбек адабиётида ёрқин из қолдирган, шеър тараққиётида ўзига хос олий мақомли мактаб яратган бадиий сўз моҳири, мардона ва гўзал қалбли куйчимиз Рауф Парфининг энг сара шеърлари ва шеърий таржималари жамланди.
-
Sariq devni minib
O'zbekiston xalq yozuvchisi, bolalarning sevimli adibi Xudoyberdi To'xtaboyevning asarlari nafaqat respublikamizda, balki chet ellarda ham ma'lum va mashhurdir. Qo'lingizdagi "Sariq devni minib" sarguzasht romani bolalar hayotidan olib yozilgan bo'lib, ularning sevimli kitoblaridandir. Bu asarda ozru-havasga eltadigan chinakam yo'l halol mehnat, yaxshi xulq-odob va qunt bilan o'qishda ekanligi ta'kidlanadi.
-
Қил устидаги тақдир. Қ. 1
Қимор - ўртага пул, буюм, кўчмас мулк, ҳатто тирик жон тикиб ўйналадиган ўйин. Миср фиръавнларининг дахмаларини қазиш чоғида қимор ўйинларида ишлатиладиган суяклар, Шумер шоҳлари қабридан эса рақамли кубиклар (нарда тошлари) топилган. Милоддан аввалги V асрда Грецияда тотализатор ўйинлари, яъни пойгачи отларга пул тикиб ўйнаш кенг тарқалди. Илк бор 1861 йилда ҳозирги Монако қироллигининг Монте Карло шаҳрида замонавий қиморхона - казино очилди. Кейинчалик ўйин автоматлари ҳам қимор воситасига айланди. Кимларгадир қарта, ошиқ, ўйин автоматлари, турли лотто ўйинлари эрмак бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ бу ўйинлар инсон тақдирига, бахтига, бегуноҳ аёллару болалар ҳаётига таҳдид солиши муқаррар. Шукрки, юртимизда казинолар, турли майда-чуйда қиморхоналар, пул тикиб ўйналадиган бильярдхоналар очиш каби жиноий фаолиятлар тақиқланган. Азамат Коржововнинг "Қил устидаги тақдир" қиссасининг шу вақтгача ўн бир қисми "Бекажон", "Суғдиёна" газеталарида ва "Аъло кайфият" журналида чоп этилган. Қисса илк марта китоб ҳолида нашр этилмоқда. Биринчи китобга уч қисм киритилган бўлиб, унда қимор инсон ҳаётига қандай балолар ёғдириши Лобар исмли аёл ҳаёти мисолида кўрсатиб берилган.
-
Мусофир гўдак қисмати
Уч ёшли ўғли билан Туркияга борган Лайло исмли жувонга Истанбулдаги дугонаси иш топиб беради. Бадавлат кампирга оқсочлик қилаётган Лайлонинг бошига қулфат тушади: уни кампирнинг қотили сифатида айблашади. Қотил эмаслиги исботлангач, интерпол банкдаги кирдикорлар туфайли ҳибсга олади. Ватанига юборилган Лайлонинг ўғли Жаҳонгир эса Истанбулда қолиб кетади. Россиялик савдогар хотин поездда яширинча Москвага олиб келиб, болани отасига топширмоқчи эди. Бироқ поезд Бокуга етганида, савдогар вафот этиб, Жаҳонгир бир хонадонга тушиб қолади... Азамат Қоржововнинг икки қисмдан иборат "Мусофир гўдак қисмати" қиссасида онасининг хатолари сабаб бошига мисли кўрилмаган оғир саргузаштлар тушган болакайнинг чет эллардаги сарсон-саргардонликда кечган кунлари тасвирланган. II китобга мазкур қиссанинг иккинчи қисми киритилган бўлиб, ёш мусофирнинг Озарбайжон, Россия каби мамлакатлардаги саргузаштлари қаламга олинган.