-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Oygul bilan baxtiyor
Mazkur kitobimiz XX asr o'zbek she’riyati darg'alari uchun tom ma’noda ustoz sanalgan, zabardast shoirlarimizga o‘mi kelganda yol-yoYiq ko'rsatgan, o'zining hur fikri, bemisl tasvirlari, jonli timsollari bilan adabiyotimizda o‘z o'miga, o'z so'ziga ega bolgan ijodkor asarlarining jamlanmasidir. Uning she’rlari katta yoshdagi adabiyot muhiblari qalbini nazm bilan sug'orsa, doston-u ertaklari kichik yoshdagi o'quvchilar ko'ngliga, shuuriga eng olijanob fazilatlar urug'ini qadaydi. Hamid Olimjon she’rlarida nafaqat davr ruhi, balki ertangi kun sabog'i, nurli kelajak umidi mujassam. Mutolaa barcha yoshdagi o'quvchilami shoir qalbi bilan yaqinlashtiradi, ma’naviy va ruhiy suhbatga chorlaydi.
-
Туҳмат гирдоби
Ушбу китобда, ҳаётдаги туҳмат тошлари инсонга қандай таъсир қилиши ва уни қандай қилиб енгиб ўтиш ҳақида сўз боради
-
Сhinor
Asqad Muxtor nasrining mavzu-mundarijasi rang-barang, qahramonlari xilma-xil va o‘ziga xos. Yozuvchining asarlari markazida mehnat mavzui, o‘zi yashagan asr kishilari obrazi turadi. Siz “Chinor” romanini o‘qish asnosida bunga yana bir bor amin bo‘lasiz.
-
Yulduzli tunlar
Mahoratli yozuvchi Pirimqul Qodirovning ushbu asari o'zbek adabiyotining eng sara tarixiy romanlari sirasiga kiradi. Unda Movarounnahrdek ulkan saltanatning parchalanib ketishi, Temuriylar sulolasining inqirozi, hokimiyatga erishish ilinjida taxt talashib, bir-birlariga qilich ko'targan og'a-ini, tog'a-jiyanlarning fojiaviy qismati aks ettirilgan. Roman voqealari orqali o'quvchi tarixda Temuriylar o'rtasidagi nizolar, fitna, fisq-u fasod tufayli yuzaga kelgan qonli urushlar, ayovsiz xunrezliklar oqibatida behad qonxo'r beklar zulmidan sillasi butkul qurigan xalqning g'oyat nochor ahvoli va uyushqoqlikdan bexabar Temuriylarni Shayboniyxon qanchalar oson mahv etgani bilan tanishadi.
-
Пул топишнинг улкан сири
Жо Виталенинг “Маркетинг маънавияти” китоби дунёдаги энг бозори чаққон китоблардан бири саналади. Унинг электрон китоблари магнитофонда эшитиш қулайлиги билан устунликка эга. У Америка маркетинг асоциацияси ва Америка менежментлар асоциацияси учун бир нечта китоблар ёзган. У маркетинг бўйича энг тажрибали мутахассислардан бири ва ўқувчини ўзига мафтун этадиган китоблар ёзувчи ижодкордир. Жо Виталенинг қўлингиздаги китоби ҳам ўзига хос бўлиб, одамларни ҳамиша яхшилик қилиб яшашга ундаши билан қимматли аҳамиятга эга. Унда мавзуни кенгроқ ёритиш мақсадида бошқа муаллифларнинг фикрлари ва мақолалари ҳам ўрин олган.
-
Жаннатга йўл
Мазкур асар ўзига хос маънавий озуқа манбаидир. Унда замонамизнинг аллома ва донишманд ижодкори, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ижодидан бахраманд бўлишингиз мумкин. Халқимиз ардоғидаги бу инсоннинг фикр-хаёллари, кечинмалари, у кишини уйга толдирган холатлар ва хотиралар билан яқиндан танишиш истагидагилар учун бу китоб айни муддао бўлиши шубхасиз.
-
Ўзликни англаш завқи
Азиз китобхон, ўйлаймизки, Сиз сўнгги йилларда оламга машҳур мутафаккирлар, донишмандлар ҳамда психолог олимларнинг илмий тавсиялари, ҳаётий тажрибалари асосида тайёрланаётган, инсон шахсияти, руҳий олами, ижтимоий муносабатларининг шаклланиши ва умуман борлиққа муносабати борасидаги китобларни кузатиб бормоқдасиз. Амалиётчи психолог Шавкат Раззоқовнинг «Ўзликни англаш завқи ёхуд Сизни ўзгартирадиган китоб» номли ушбу китоби Сиз азизларга ўз-ўзингизни, аниқроғи ўзлигингизни таниб олишингизда беғараз кўмакчи ва дастуруламал бўлади, деган умиддамиз.
-
Мувозанат
Ушбу китобда таниқли адабиётшунос олим, адиб Иброхим Ғафуровнинг туркум мансуралари ва ҳикоялари жамланган. Муаллифнинг ўзига хос услубда инкишоф этган бу битиклари китобхонни ўйлашга, тафаккур қилишга ундайди. Бетакрор ташбеҳлар ва ҳиссиётлар уйғунлашувидан туғилган ушбу маҳзума муҳтарам ўқувчиларимизга манзур бўлишига ишонамиз.
-
Афлотун
Қадимги даврларда давлатни бошқариш,саркардалар билан ишлаш,уларнинг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказиш мақсадида кўплаб тадбирлар ўтказилгани бизга тарихдан маълум.Мана шу каби хусусиятлар инобатга олинган ҳолда ушбу китобга давлатни бошқариш анъаналари,халқ ва давлат ўртасидаги муносабатлар мажмуи киритилган.Айниқса,аскарларни бошқариш,жанговар тактика борасидаги фойдали маълумотлар ҳам китобдан ўрин олган.
-
Shirin orzular (She’rlar, qatralar, maqolalar)
Bu kitobchada endi ijod maydoniga kirib kelayotgan yosh qalamkashning ilk ilhom namunalari ja'm bo‘lgan. U ham izlanishda. Ustozlardan saboq olib, o‘z ustida ishlasa, bilimini oshirsa o‘z orzusiga yetishi mumkin. Siz ham uning murg‘ak qalbidan qaynab chiqqan jo‘shqin satrlariga oshno bo‘ling
-
Бегона;Вабо;Ён дафтарчалар
Альбер Камю - XX аср француз адабиётининг йирик намояндаларидан бири, адабиёт буйича Нобель мукофоти соҳиби, моҳир адиб, драматург, файласуф, «Тубанлашув», «Вабо», «Сизиф ҳақида асотир», «Калигула», «Асотир ва қиёфа», «Исёнкор одам», «Бегона» каби асарлар муаллифи. А.Камю ўз асарларида Иккинчи жаҳон уруши даҳшати оқибатида пайдо бўлган инсоний такдирнинг абсурд ҳиссиётларини куйлаган.Альбер Камюнинг «Вабо» ва «Бегона» асарлари Аҳмад Аъзам томонидан моҳирона таржима қилинган. «Ҳикматлар», «Ён дафтарчалар» асарлари эса И.Бек томонидан ўзбек тилига ўгирилган.
-
Синган Сетор
Адиб асарларида характернинт таҳлилидан кўра,воқеа ва сюжетнинг ривожига, тарихий даврнинг тасвирига, маҳаллий манзараларнинг бадиий кўринишига кўпроқ аҳамият бериши билан қахрамонларининг ички дунёсини очиб берган. Шунинг учун унинг асарларидаги қахрамонларнинг чуқур изтиробларга берилиши, тавба-тазарру қилиши, фикр-хаёлга ғарб бўлиши каби ҳолатларни кам учратасиз. Қаламга олинаётган тарихий шахслар ҳаётидаги энг қизикарли вокеалар тизмасидан мақсад, аввало, мазкур замон, қолаверса, улуғ мутафаккирлар ҳарактерини очиб бериш, уларнинг ҳаёти, ижоди, ҳақиқатпарварлиги ҳакида китобхонга тўғри, айни пайтда қизикарли тасаввур беришдан иборат.
-
O'zingga yetmaydi...
Ushbu to'plamda yosh ijodkorning o'ziga xos ko'ngil bitiklari jamlangan. Bu sherlarda shoir dilidan o'tgan kechinmalar, uni qiynayotgan yoxud o'ylantirayotgan his-tiyg'ular ifoda etiladi. Vatan, ona, yor mavzusidagi qaynoq satrlar she'riyat ixlosmandlariga manzur bo'ladi degan umiddamiz.
-
Mehr kerak (She'rlar)
Nodirbek Jumanov she ’riyatga havasi baland yoshlarimizdan. So‘zga mas’uliyat bilan yondashadi. Mashqlarining aksariyatida she ‘riy joziba aks etib turadi. Nodirbekning kelajakdagi ijodiy ishlariga ulkan zafarlar tilaymiz.
-
Tong tuhfasi (She'rlar)
Ushnu kitobning chop etilishida o(zining moddiy va ma’naviy yordamini ayamagan Mirishkor irrigatsiya tizimi boshqarmasi boshlig’i Normurod Hazratovga muallif o'zinig samimiy minnatdorchiligini bildiradi.
-
Қобуснома
«Қобуснома» Шарқ халқлари орасида маълум ва машҳур. Шул боис, бу дурдона асар кўп маротаба нашр этилган. Олдинги нашрларда парвардигори оламни танимоқ, Ҳақ Таолонинг шукргузарлиги, неъматларга шукр қилмоқ ҳамда пайғамбарлар хилқатига бағишланган боблар тушириб қолдирилган эди. Азиз китобхон! «Қобуснома» (XI) асари таржимаси табдилининг тўлдирилган мазкур нашри ўзбек тилида эълон қилинган ва биз китобхонларимизнинг талаб-истакларини инобатга олиб, уни қайтадан нашрга тайёрладик. Китоб сизу бизни ўз тақдиримиз устида жиддий ўйлашга ундайди.