-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Аруз назарияси
Ўзбек мумтоз адабиётининг ажралмас қисми саналган арузни чуқур билмаслик мумтоз жанрларда яратилиш ижодий намуналар моҳиятини тўла англашда анчайин мураккабликлар тугдиради. Шу боис мумтоз вазн ҳисобламиш арузни қулай услубда ўрганиш ва ўргатиш бугунги кун ўзбек филологиясининг муҳим вазифаларидандир.
-
Bahor qaytmaydi
Shuarodan biri «Muhabbat o ‘zi eski narsadir, ammo har bir qalb uni qaytadan kashf etadur», degan ekan. «Sevgi! Sening shirin tilingdan Kim o ‘pmagan, kim tishlamagan», deb yozgan edi shoirlarning ulug'laridan Usmon Nosir. Chindan ham, ishq-muhabbat quyoshidan bebahra inson yo‘q. Quyosh yer yuzidagi har bir xonadonga nur sochganidek, muhabbat ham har bir odam ko‘ngliga ajib nur olib kiradi. Birov bu nurdan bahra oladi, yana birov kuyib-yonadi, yana birov esa... o ‘zini soya-salqinga olib qochadi.
-
Минг қуёш шуъласи
Таниқли америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний қаламига мансуб, жуда катта шов-шувларга сабаб бўлган асарни ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. Асарда яқин ўтмишда, биздан атиги бир неча юз чақирим йироқда юз берган ҳаққоний воқеалар тилга олинган. Асар қаҳрамонларининг фожиавий қисмати билан танишар экансиз, уларга нисбатан ҳамдардлик ҳиссини туйиш баробарида, тинчлик олий неъмат эканига яна бир бор амин бўласиз.
-
Менким, соҳибқирон-жаҳонгир Темур
Ушбу асарда довруғи дунёга таниш жаҳонгир бобомиз Темур шахси, унинг ҳаёти, фаолияти, сиёсий ва ҳарбий соҳаларда тутган йўлига бой, хилма-хил маълумотларни ҳам ўз ичига олганидир. Муаллиф асарни ўзгача иштиёқ ва қунт билан содда услубда ёзганига амин бўласиз.
-
Арслонбойли гурунглари
Ҳаёт синовлар, курашлар, мўжизалар майдони. Унда кечаётган инсон тақдирлари ҳам қандайдир хулосалар чиқаришимизга, сабоқлар олишимизга имкон беради. Ушбу тўпламга кирган асарлар шунга ишора тарзида битилганга ўхшайди. Ўқиб кўринг.
-
Кўнглимда бир ёр
Муҳаммад Юсуфнинг шеърларида она юрт меҳри, болаликни соғиниш туйғуси, ёр дарди жўшиб туради. Шоир гоҳи томда, қилғалдоқлар ёнида, гоҳи ариқ бўйида, ялпизга суяниб, дунё билан сирлашади. Шоирнинг қўшиқ қилиб куйланган шеърларидан тартиб берилган ушбу мўжаз тўплам сизнинг-да кўнглингизга эзгу лавҳалар улашади.
-
Сўнгги топшириқ
Детектив жанрида ижод қилаётган ёзувчи Исҳоқжон Нишоновнинг "Афғон шамоли" сериали асосида чоп этилаётган бир қатор романларини ўқувчилар ҳакмига ҳавола этади. Асарда оғир жиноятларни содир этиб, ўзга элда, тоғу- тошда суваракдек ҳаёт кечириб, мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, осойишталигига кўз олайтирган бир гуруҳ кимсаларнинг қилмишлари, уларни гиж-гижлаётган ҳомийларнинг қора ниятлари фош этилади.
-
Армон ва дармон
Таниқли журналист Қурбон Эгамбердиев “Армон ва дармон” асарида ҳам ўз анъанасига содиқ қолди. Ўзи қурган, эшитган, гувоҳи бўлган воқеаларни оддий тилда, ўқимишли қилиб тасвирлайди. Бу кечмишлар кимлардадир афсус уйғотса, кимлардир уларнинг баъзиларидан ўрнак олиб, ўзлари учун тегишли хулосалар чиқирадилар, деб ўйлаймиз.
-
Beg'ubor yoshlik
Kamola DAVRONOVA Bekobod shahridagi 1 2 -umumta'lim maktabining o‘quvchisi. U bolaligidan havas bilan she’rlar yozishni mashq qiladi. Qalbida jo‘sh urg an tug‘yonlarni bolalarcha she'rga tushiradi, ilhomlanib qo'liga qalam oladi. Beg‘ubor bolalik, yoshlik, do'stlikni kuylaydi. She'riyat olamiga katta orzu-havaslar bilan kirib kelayotgan umidli qizimizga yo‘ling oydin bo'lsin, deymiz.
-
Арасту
Қадимиятнинг даҳо мутафаккири, устози аввал, Искандар Зулқарнайнга мураббийлик қилган Арасту (Аристотел) асарлари орасида «Магниа Моралиа» - «Ахлоқи кабир» алоҳида ўрин тутади.«Ахлоқи кабир» асарида барча замонлар ва барча инсонлар учун сув ва ҳаводай, қуёш нуридай зарур илми ҳикмат дурдоналарини топамиз, бу дурдоналар бизнинг маънавий оламимизни бойитади ва гўзаллаштиради.
-
Musavvir xayol
E'tiboringizga havola etilayotgan to'plamning "Musvvir xayol” deb nomlanishi bejiz emas. Navqiron qalamkash unga kiritgan bitiklarida betakror mavsum - yoshlik bahoriga rang berayotgan eng go'zal, musaffo tuyg'ulari suratini chizishga harakat qilgan. Aksar hollarda bunga erishgan. So'zlar vositasida yorqin chizgilar yaratishga havasmandligi uning hali kо'p ijodiy muvaffaqiyatlarga erishishiga umid uyg'otadi.
-
Сўнгги тўфон
А.Л.Қозончининг аввалги асарларида бўлгани каби "Сўнгги тўфон" романида ҳам мактаб ўқувчиси Ҳасан ва унинг муштипар онасининг бошидан кечирганлари орқали Аллоҳ ҳар бир бандасига ҳамиша меҳрибон эканлигини таъкидлайди. Инсонга чуқур эҳтиром билан битилган ушбу асарни ўқиган ҳар бир кишининг қалбини инсоний туйғулар, ўйлар қамраб олади.
-
Ижод машақққати
абдулла Қодирий (Жулқунбой) га бағишлаб нашриётимиз ёш ёзувчилар ва кенг китобхонлар оммасига тақдим этаётган ушбу мўжаз китобчадан буюк адибнинг ижодий жараён, ижодкорнинг қандай фазилатларга эга бўлиши, ёзиш усули, умуман бадиий асар яратиш машаққатлари ҳақидаги айрим ибратли фикр ва мулоҳазалари жой олган.
-
Диёри бакр
Буюк Абдулла қодирийнинг ушбу асарлари тўпламига унинг шеърлари, ҳажвий асарлари, ҳикоялари жамланди. Шу пайтгача китобнинг илк нашрига ўттиз йилдан ошди. Сўнг яна икки бор нашр этилган тўпламда ҳам барча асарлар қамраб олинмаган эди. Бу кунларга келибгина унинг барча ижодий меҳнатлари жамланиб, сизга ҳавола этилмоқда
-
Амал қилиб
Инсоннинг дилига эзгу туйғулар, самимият, эътиқод ва одамларга меҳр бўлсагина у бошқа одамларга яхшилик қилиши, ўзининг ишларига диёнат ва иймонни мезон деб билиши мумкин. Ёмонлардан, бадният кишилар суҳбатидан ўзини четга олишга,одамларни хайрли амалларга даъват этишга ҳамманинг ҳам журъати етавермайди.
-
Baxor keldi seni so`roqlab
Mazkur kitob Zulfiya tavalludining 100 yilligiga bag'ishlab nashrgatayyorlandi undan shoira ijodidagi eng sara she’rlar o'rin olgan aziz o'quvchilarimiz ushbu to'plamni o ‘qib, mutolaa zavqidan bahramand boladilar, degan umiddamiz.