-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
O`g`irlangan bolalik
Prokuratura bo`lim boshlig`i bo`lib ishlayotgan, o`z kasbining foydasi, bir oilaning mehribon otasi siri ravishda yo`qoladi. Asar ushbu voqealar bilan boshlanadi. Uning kelgusi taqdiri qanday kechadi? Sirli ravishda g`oyib bo`lgan ma`sul xodimni yo`qotishda gumon qilingan shaxslarni aniqlash, tergov qilish jarayoni, oilasi, qarindosh-urug`larining chekkan jafolari, tahlikali o`tkazgan kunlari asarda o`ziga xos yo`nalishda hikoya qilinadi. Aziz kitobxon! Asarda tasvirlangan qahramonlarning ruhiy holatlari, alamli kechinmalari, quvonch-u sherik bo`lasiz, degan umiddamiz.
-
Shiroq
Nomi tarixiy manbalarda saqlanib qolgan ajdodimiz Shiroq yosh avlodni vatanparvarlik ruhida tarbiyalashda benazir namuna bo‘lguvchi eng yorqin siymolardan biridir. A. Sa’dullaning «Shiroq» qissasi nashr etilgach, vatanparvarlik m avzusidagi mavjud badiiy asarlar orasida munosib o‘rin olib, barcha kitobxonlar tomonidan sevib o‘qiladi, deya ishonch bildirish mumkin.
-
Nello va patrash
Ingliz adibasi Uayda ko`plab maroqli asarlar yaratgan. Uning qahramonlari olijanobligi, mardligi va kamtarligi bilan o`quvchini maftun etadi. Adibaning "Hello va Patrash" hikoyasida iste'dodli flamand o`simirining og`ir turmushi va ayanchli qismati tasvirlanadi. Hikoya qalbni larzaga soladigan hayotiy lavhalarga, ta'sirli turmush manzaralariga boy.
-
Бир кам дунё
Нодирбек Алимбековнииг шеърлари халқ термаларига ўта яқин, оҳангдош бўлгани учун ҳа м куйлар басталаниб элнинг назарига тушган ижодкордир. Мазкур асарда ҳам шоирнинг энг сара ва самимий ижод намуналари ўрин олган.
-
Дард
Инсон боласи борки, вояга етиб, бир илоҳий дардга мубтало бўлади. Бу "дард" юракларни ўртайди, туйғуларни жунбушга келтиради, кишини изтироблар уммонида синовдан ўтказиб, дилларга чексиз фараҳ ва ҳузур бахш этади. Қалбимизда у яшар экан ҳаётимиз маъно-мазмунга тўлади. Муҳтарам китобхон, қўлингиздаги асар — муҳаббат қиссаси. Унда қаламга олинган воқеалар, севги туфайли қаҳрамонлар бошига тушган қувончу ташвишлар Сизга ҳам бегона эмаслигига "Дард"ни ўқиб ишонч ҳосил қиласиз, деган умиддамиз.
-
Қанотли орзулар
Дунёга кўнгил кўзи ила боққан инсон ўзгалар пайқамаган мўъжизаларни кўра олади. Агар бу кўнгил соҳиби ҳали жуда ёш, туйғуларининг шаффоф кўзгуларига йиллар гарди юқиб улгурмаган бўлса, олинадиган таассуротлар янада ёрқин, янада ҳайратомуз кўриниш касб этади. Зилолахоннинг қўлига ҳам шундай покиза ҳайратлар қалам тутқазган бўлса не ажаб.
-
Orzuli kun
Bedor qalbda sevinch va shodlik, mehr va samimiyat bahorning lik kunidek o‘z taassurotiga ega bo‘ladi. Bu bilinar-bilinmas qog'ozdagi musavvir chizgilari - ilk tasvir sevinch talpinishi- suvratlaridir. Maqsuda Qo‘ldoshevaning she’riyatga shaydo qalbi ana shu ifodalarni axtarib yo‘lga chiqqan bo‘lsa, ajab emas.
-
Ҳаёт ўзи мураббий
Инсон умри давомида кўнгил кўчаларида саргардон бўлади. Орзулар рўёби ҳамда армонлар орасида, интилиш ва ишонч қанотида турли савдоларни бошидан кечиради. Буларнинг барчаси китобнинг асосий мезонини белгилайди. Муаллифнинг кўнгил аталмиш самимият кошонаси сиз азизларга муборак бўлсин.
-
Яшаш тилсими
Бу асар олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицуйлар ва ўрта мактабларда оила илмидан билим бераётган ўқитувчи ҳамда мураббийларга, шунингдек, ота-оналарга қўлланма тарзида тавсия этилади. Шу билан бир қаторда, кенг китобхонлар оммасининг ҳам эътиборини озониши шубхасиз.
-
Oppoq orzular
Bolalik, yoshlik davri orzu va intilishlar, beg'uborlik, mo'jizaviy xayolotlar hamda barkamollik faslidir. Javohir Sattorov ham intiluvchan yoshlarimizdan. Uning she'rlarida bolalarcha beg'uborlik, samimiylik aks etgan bo'lib, bu satrlar sizga ham manzur bo'ladi degan umiddamiz.
-
Аёлга қасида
Дилбар шоира, моҳир сўз устаси Турсуной Содиқованинг қўлингиздаги китобида инсон қалби кечинмалари, тирикликнинг моҳияти, аёл ва унинг дунёси ҳақида мушоҳада юритилади. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Асрни қаритган кун
«Манқурт» атамаси илк бора тилга олинган ушбу асар нимаси билан китобхонга яқин? Асарнинг асосий қаҳрамонлари бўлган оддий меҳнат кишилари - Эдигей Бўрон, Казангап, Бўкей, Уккубола, Абутолиб Қуттибоев, Зарифа образларидаги ўзига хос характер, ички олам, улар бошидан кечган мусибат китобхон қалбига шу даражада яқинки, гўёки улар биздан унчалик ҳам олисда эмасдек...
-
Мен ўзбек қизиман
Самарқандлик ҳаваскор шоира Зарнигор Жабборованинг китобхонларга тақдим этилаётган илк шеърий тўпламига унинг ёшлик, она-Ватан, баҳорга бағишланган ижод намуналари киритилган.
-
Ona allasi
Bokira qalb turfarang bahorga o'xshaydi. I Inda ezgu hislar atirgullar kabi barq urib yashaydi. Ammo ularniiig orasida nisbatan rang ololmaganlari ham bo'lishi mumkin. Chunki uning bog'boni endigina gulning hidini olishga bel bog'laydi. Hali u bog'bonlik ilmini chuqur o'zlashtirishi, bu yo'lda mehnat mashaqqatlaridan cho'chimasligi, qora kunlar sochini oqqa bo'yashi, oq qogozlarning betlarini gullar bilan qayta-qayta bezashdan erinmasligi lozim. Eng muhimi, Gulmirada ana shu jihatlar bor ekan, biz unga sira bo'shashma, singlim, deya oq yo‘l tilaymiz.
-
Атиргул иси
Тўпламда таниқли адиба Турсуной Содиқованинг сўзи, ўз оҳанги куйланади. Қалбни бойлик ёки қурол билан эмас, айнан, сўз орқали забт этиш мумкинлиги айтилади. сўзнинг илоҳий неъмат эканлиги тасвирланади. Ушбу сўзлар маржони сизни мафтун этмасдан қолмайди.
-
Тонги фаришта
"Тонги фаришта" деб номланган мазкур асарда бир қарашда кўпчиликнинг назарига тушавермайдиган, камтаргина, одмигина касб-кор эгаларининг кундалик ҳаётимиздаги, жамиятимиздаги ўрни хусусида бахс юритилади. Ўйлаймизки, у сизни бефарқ қолдирмайди.