-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Абу Абдуллоҳал-Хоразмий ва илмлар таснифи тарихидан
Тақдим этилаётган мазкур китоб ўқувчига илк ўрта асрлардаги илмшунослик тарихи бўйича маълумотлар бериш мақсадида ёзилган бўлиб, унда "Илмлар калитлари" дан беш бўлимнинг ўзбек тилидаги таржимаси илова сифатида биринчи бор ўқувчиларга ҳавола этилади.
-
Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш- энг олий саодатдир
Маълумки, 2015 йил 29 март куни юртимизда улкан сиёсий воқеа - Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтди. Бу ҳакда сўз юритганда, аввало, ҳар томонлама юқори савияда, муқобиллик асосида ўтган бу сайлов мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида яна бир муҳим, ҳал қилувчи босқич бўлиб, халқимизнинг ўз кучи ва салоҳиятига бўлган ишончи нақадар мустаҳкам экани, унинг сиёсий-ҳукуқий онги, ижтимоий фаоллиги, Ватанимизнинг бугунги ва эртанги такдири учун дахлдорлик ҳисси тобора ортиб бораётганини амалда яққол намоён этганини таъкидлаш лозим.
-
Samolyotdagi o'g'irlik
Hukoyalar hajman kichkina bo'lsa-da, ularda katta voqealar, haqiqatlar aks etadi. Ularning mag'zini chaqa olgan kitobxon esa oldin tushunib yetmagan narsalarni anglay boshlaydi. Ushbu hikoyalar to'plami ham jahon adiblarining ana shunday sara ijod namunalaridan tashkil topgan.
-
Талваса
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Шайта- натнинг турфа олами» туркумига кирувчи «Мурдалар га- пирмайдилар», «Иблис девори» қиссалари билан Сиз — азиз китобхонларни таништирган эдик. Қўлингиздаги бу китоб- дан мазкур туркумдаги учинчи асар — зулм оламидан ҳикоя қилувчи «Талваса» романи ўрин олган. Шунингдек, адиб- нинг таржимонлик фаолияти маҳсули бўлган «Номус ва ажал» қиссаси ҳам бу китобга киритилди. Муҳаббат — ғоят гўзал ва нозик туйғу. У қалбларга нур ва сурур беради. Муҳаббат номус, ҳаё каби фазилатларни ўзига жо қилсагина севиш- ганларга бахт бера олади. Номуссиз муҳаббат эса ишқ ахди- ни ажалга гарифтор этади. Баён этилмиш муҳаббат фожиа- лари ардоқли китобхонларимизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз,—
-
Авлоднома
Қадимий кечмишга эга бўлган ўзбек диёрида тагли-тугли оилалар,сулолалар жуда кўп.Совет тузуми одамлар тақдирига салбий таъсир кўрсатганидек,қадриятлар бобида ҳам бемисл тажовуз,зуғумни амалга оширган эди.Уруғ-аймоғларини,бобокалонларни билиш,ўзликни таниш,элпарварлик қатагонга тортилган эди.Мазкур «Авлоднома» икки жилдлигининг 1-китоби «Оқар дарё»да бир хонадон ортда қолдирган йиллар,замона зайли,катта рўзғорни тиклаш,эл ишига фидойилик,тўғрилик талқин этилади.
-
Oq atirgulim
Navbahor Rustamova umidli ijodkor yoshlarimiz vakilasi. lining mashqlarida ко' ngilga yaqin fikrlar talaygina. Umid qilamizki, Navbahor qizimiz bundan-da go'zal she' rlar ijod qiladi.
-
Аvlodlar davoni
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 13-sentyabrdagi «Kitob mahsulotlarini nashr etish va tarqatish tizimini rivojlantirish, kitob mutolaasi va kitobxonlik madaniyatini oshirish hamda targ'ib qilish bo‘yicha kompleks chora-tadbirlar dasturi to‘g‘risida»gi qarorida yosh avlodning ma’naviy- intellektual salohiyati, ong-u tafakkuri va dunyoqarashini yuksaltirishda, ona Vatani va xaiqiga muhabbat va sadoqat tuyg‘usi bilan yashaydigan barkamol shaxsni tarbiyalashda beqiyos ahamiyatga ega bolgan kitobxonlik madaniyatini oshirishga aiohida e’tibor qaratilgan.
-
Дийдор орзуси
Бухоро хони Убайдуллохон йирик давлат арбоби ва моҳир саркарда бўлишдан ташқари, Убайдий тахаллуси остида ўзбек, форс-тожик ва араб тилларида маҳорат билан қалам тебратган зуллисонайн шоир ҳам эди. У Шарқ мумтоз шеъриятининг ғазал, рубоий, қитъа, туюқ, маснавий каби ўндан ортиқ жанрларида баракали ижод қилган. Убайдий, хусусан, туркий ва форсий сўз санъатидаги сермаҳсул рубоийнавислардан бўлиб, унинг туркий девонида-430, форсий девонида-418 та рубоий мавжуд. Бу рубоийларда диний-тасаввуфий ғоялар тарғиб қилиниб, илоҳий ва дунёвий ишқ тараннум этилади,шоҳ-шоирнинг Олам ва Одам ҳақидаги фалсафий мулоҳазалари ифодаланади. Улар орасида чарху фалакдан ва замонадан шикоят, панд-насиҳат, бадиҳа ва таржимаи ҳол ҳарактеридаги рубоийлар ҳам анчагина. Илк бор ўзбек ўқувчилари ҳукмига ҳавола этилаётган Убайдий рубоийлари адабиётимиздаги бор бўшлиқни тўлдириб, кенг китобхонлар оммасига манзур бўлади, деб ўйлаймиз.
-
Бухородан Берлинга
Бу китоб автори улуғ Ватан урушининг иштирокчисидир. У фронтда сапёрлар бўлинмасининг командири бўлиб хизмат қилган ва немис фашист галаларини то Берлингача қувиб борган ғолиблардан. У ўзинииг бу асарида ана шу жанговар лавҳаларни акс эттиради. Унда фақат ўзи кўрган, шахсий ўзи шоҳид бўлган воқеа ва кишиларнигина қаламга олади.
-
Зафарнома
Шомий Темур ҳаётини пухта билган, унинг саркардалиги ва давлатчилик қобилияти, диний ва дунёвий фанларга муҳаббати ҳақида мустақил тушунчага эга бўлган.
-
Наврўзангман, онажон
Сўз инсоний туйғуларни ифодалайдиган энг нафис воситадир. Муҳайё Бону ўзининг хаёлот олами ва ҳис-туйғуларини қоғозга туширар экан, ана шу фалсафага амин бўламиз. Ижод соҳибасининг мазкур китобдаги шеърлари сизни бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз.
-
Зилзила
«Ер куррасининг нариги томонида бирон боланинг бурни қонаса, курранинг бу томонида туриб дастрўмол узатадиган меҳри дарё Ўзбекни қандоқ нарсадаи бино қилгансан, худойим!» Атоқли адиб Саид Аҳмаднинг ушбу ҳикоя ва эссе-хотиралар китобида юртимизнинг улуғ фарзандлари ҳаётига оид қизиқарли лавҳалар мисолида халқимизга хос ана шу олижаноб фазилатлар улуғланади.
-
Авлиё Сергий
Буюк рус ёзувчиси Л.Н.Толстойнинг «Авлиё Сергий» қиссаси ўзига хослиги билан адабиётшунослар ва китобхонларнинг диққат-эътиборига сазовор асарларидан биридир. Асар қаҳрамонининг ҳаёт тарзи кўп жиҳатдан ёзувчининг инсон умри, унинг ишончи, эътиқоди борасидаги қарашларини акс эттиради.
-
Тонгги фаришта
Эрталаб ҳовлингиздан чиқиб, ораста кўча, йўлаклар, хиёбонлардан ўтиб бораркансиз, кўзингиз қувнайди. Минг турли анвойи гуллар хуш бўйнидан баҳри дилингиз очилади. Руҳингиз тозаради, юксалади. Ишингизда унум, хайр-барака бўлади. Лекин, афсуски, аксар кўпчилигимиз буларнинг ьирида биз кўча хизматчилари деб биладиган инсонларнинг катта ҳиссаси борлиги хусусида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.Тонгги фаришта деб номланган мазкур асарда бир қарашда кўпчиликнинг назарига тушавермайдиган, камтаргина, одмигина касб-кор эгаларининг кундалик ҳаётимиздаги, жамиятимиздаги ўрни хусусида баҳс юритилади.
-
Atrofimizdagi qiziqchilar
Insonlarga yordam berish uchun yaratilgan temir bola talonchilar to'dasining qo'liga tushib,qaroqchiga aylandi.Tutqich bermas bu temir bolani qo'lga tushirish esa juda qiyin.Uni yomon odamlar tasiridan qutqarib,to'g'ri yo'lga qaytarishga urinayotganlar o'z maqsadiga yeta oladimi.
-
Моҳият лаҳзалари
Самимий туйғулар ҳамиша ўз жилоси билан кўнгилларни жалб этган. Олам ва одам муносабати, руҳий кечинмалар шоир юрагидаги дард. Ушбу китобда самимий туйғулар жилосини, ички кечинмаларнинг ёрқин ифодасини ҳис қиласиз, деган умиддамиз.