-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Cенсан қадр қиммати, ватан!
Эзгу ният билан экилган ниҳол вақти келиб ўз тотли меваларини беради. Шеъриятга ҳавас қўйган минглаб ёшлардан бири - Зийнатой Комилжон қизининг кўнгил розларидан жамланган мазкур тўпламни илк тажриба, дастлабки қадам сифатида баҳолаш мумкин. Бу китоб ўз муаллифи зиммасига алоҳида масъулият юклаб, уни бадиий баркамаллик сари тинимсиз интилишга ундайди, деб ўйлаймиз.
-
Yashirin xazina
AQSHlik yozuvchi O. Genri Amerika hikoyachilik maktabiga asos solgan ijodkorlardan sanaladi. Uning hikoyalari oddiy odamlar hayotini ishonarli aks ettirishi, kutilmagan, qiziqarli yakuni bilan xarakterlanadi. Nashriyotimiz e'tiboringizga havola qilayotgan ushbu kitobdan O. Genrining bir-biridan qiziqarli hikoyalari o'rin olgan.
-
Gulgina II-jild. Kichkintoylar uchun badiiy adabiyot majmuasi
Majmua maktabgacha ta'lim muassasasi xodimlari va ota-onalarga,maktabgacha yoshdagi bolalar va boshlang'ich sinf o'quvchilariga, maktabgacha va boshlang'ich ta 'lim yo'nalishidagi kollej o'quvchilari, oliy o'quv yurtlari talabalari, shuningdek, ushbu soha mutaxassis, ustoz-murabbiylariga mo'ijallangan.
-
Bo'ri odam
Yosh ijodkor Davron Sultonovning «Bo‘ri-odam» romanida voqealar shunday tasvirlanganki, uni o'qigan o'quvchi go'yo asar qahramonlari bilan changalzorlarda kezadi, bo'rilarning ba’zi xususiyatlariga guvoh bo'ladi, pul, mol-dunyo uchun odamlarning bir-birini ayamasliklaridan ranjiydi. Ushbu asarga sarguzasht janri ixlosmandlari befarq qaramaydilar degan umiddamiz.
-
Bo'ri o'g'li
Amerikalik iste'dodli yozuvchi Jek London nomi o'zbek kitobxonlariga yaxshi tanish. Adibning "Martin Iden", "Uch qalb"romani, qissa va hikoyalari o'zbek tiliga tarjima qilingan. Qo'lingizdagi to'plamda Jek Londonning eng sara hikoyalari jamlangan. Ushbu kitob sizning ko'ngil mulkingizdan o'rin olishga ishonamiz.
-
Сўнгги топшириқ
Асарда огир жиноятларни содир этиб, узга элда, тогу тоиллар орасида суваракдек хаёт кечириб, мустаьдил Ватанимизнинг тинчлиги, осойишталигига куз олайтирган бир гурух, кимсаларнинг килмишлари, уларни гиж-гижлаётган хомийларнинг кора ниятлари фош этилади. Шу билан бирга ёшларнинг онаюртга булган садоқати, мехр-мухаббати, Ватан - бу инсон учун улуг неъмат эканлиги мадх, этилади.
-
Тарки дунё
Таниқли ёзувчи Жонрид Абдуллахоновнинг Тарки дунё романида Фарғона водийси атрофида дастлабки йиллари ҳукмронлик қила бошлаган шўролар тузумига қарши миллий озодлик ҳаракаталри,истиқлолчилар кураши бадиий талқин қилинган. Воқеа асосан 1917-1922 йилларда Қўқон ва Марғилон атрофларида кечади. Аҳоли мустақил ҳаёт кечириш истагида ҳатто исён кўтаришгача боради. Оддий деҳқон, чоракор, ҳунармандлардан ташкил топган гурҳларга бошчилик қилганлар эса босмачилар деб аталиб, асоссиз ҳақоратланадилар, қораланадилар.
-
Блосхолм соҳибаси
Блосхолм аббати Мэлдон билан бўлган тенгсиз жангда бошидан жароҳатланган Кристофер Харфлит чет элга бадарға қилинади, хорижда кўпдан-кўп жабру жафоларга дучор бўлади. Унинг хотини-бир ҳафталик келинчак леди Сайсели энагаси Эмлин билан монастирга қамалади, кейинчалик эса жодугар сифатида айбланиб, гулханда ёндирилишига ҳукм қилинади...
-
Адолат тарозиси
Тарихда ном қолдирган буюк шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти хамиша турли афсонаю ривоятларга кўмилган бўлади. Машҳур ҳукмдору амир-амалдорлар хам бундан мустасно эмас. Ушбу тўплам Искандар Зулкарнайн, Анушер-вони одил, Хисрав Парвез, Ҳорун ар-Рашид, Махмуд Ғазнавий, Амир Темур каби жахоний шуҳратга эта салтанат соҳиблари, Бузургмеҳр, Жаъфар Бармакийдек донишманд вазирлар, баъзи ҳокиму амирлар тўғрисидаги ибратли хикоят ва ривоятлар асосида тузилди.
-
Beg'ubor yoshlik
Shoira bolalgidan she'r yozishga qiziqgan va she'r yozish bilan shug'ullangan.Ushbu shoiraning she'rlarida bolalikcha orzular, bolalikcha tuyg'ular, bolalikcha hayollarini o'z she'riy satirlarida ifoda etgan.
-
Дашту далаларда
Эзгуликка йўғрилган қалб оламни ранг-баранг тусда ҳис қилади. У ҳатто оламда мавжуд бўлмаган рангларни ҳам туя билади ва дунёга, тириклик оламига шу ранглар орқали боқади. Бундай кишиларнинг инсоний бурч ҳақидаги эзгу тушунчалари ҳамиша кишилик дунёсини нурлантириб, жилолантириб туради. Бунинг акси бўлган кишилар эса бу оламда фақат оқ ва қора рангларнигина фарқлайди ва ҳаётга бўлган муносабати ҳам шунга яраша бўлади. Инсоният юзага келибдики, мана шу икки қутб ўртасида кураш боради. Хўш, бу қанақа кураш ва унинг чеки-чегараси борми? Сиз бу саволга таникли ёзувчи Нормурод Норқобиловнинг ушбу китобидан жавоб топасиз. Адиб бу романида тирикликни тебратувчи қатор туйғуларни гўзал бир йўсинда очиб бера олган.
-
Musavvir xayol
Yurak-hayot bilan hamnafas hislar makoni. Yurakni his qilmoq, uning nadir so‘zi, nodir bir onlik baxt soniyasiga zumlik fursat ila quloq tutmoq va ranglar dunyosini kashf etish bilan xayol otlig‘ benihoya go‘zal musavvirning dunyo ganjida tovlangan betakror manzaralarida huzur etmoq bu faqat ijodkor shoiring baxtdan yaralgan go‘zal hayotidir. Mana shu yo‘l uni kutishga, orzu qilishga, hayotni sevishga, oldinga intilishga undaydi. Yurakda yashagan matonat hamisha umidli bo‘lishga chorlab turadi.
-
Биз бахтли бўламиз
Майлида кимгадир ёқса, ёқмаса, уларга қўшилиб йиғлашармидик. Биз бахтли бўламиз Худо хоҳласа худо хоҳламаса учрашармидик.
-
Руҳият манзаралари
Юсуф Зиёдов шеърият аҳлига ўзининг соҳир овози ва ёрқин шеърлари билан таниш. Ушбу мўжаз тўпламдан ҳам унинг сара шеърлари ҳамда достони ўрин олган. Сиз ушбу китобни ўқигач руҳият манзараларига ошно бўласиз.
-
Нур кукунлари
Зебо Мирзо шеърларида мусаввирона руҳ бор, дард бор, олов бор. Бу сўзларни ушлаб кўрасиз, ҳароратини ҳис қиласиз, рангларидан ҳайратланасиз. Ва кўнглингизга кириб бораётган Тирик Сўзнинг товушларини эшитасиз. Сўз ичида ёнаётган Аёл қалбининг изтироблари Сизни-да ёндиради. Сиз бу шеърлар билан азобланасиз, юксаласиз вa покланасиз. У сизни буюк бир ишқ қошига етаклайди. Бир лаҳза бўлса-да, кўнгил билан яшаш бахтини тақдим этади. Зебо Мирзонинг ушбу тўплами Сизнинг кўнглингиздан жой олишига умид қиламиз.
-
Mehrobdan chayon
Turkiston feodallarining keyingi vakili bo'lg‘an Xudoyorning o‘z xohishi yo‘lida dehqon ommasi va mayda hunarmand — kosib sinfini qurbon qilishi, mamlakat xotin-qizlarini istagancha tasarruf etishi, bunga qarshi kelguchilar tilasa kim bo'lmasin, rahmsiz jazo berishi ro‘monning mavzusidir. Xudoyorning bu yo‘ldag‘i birinchi istinodgohi bo‘lg‘an ulamolar, ularning ichki-tashqi ahvoli, axloqi, madrasa va oila hayoti, ulamoda insoniy his bitkanligi va qolg‘ani ham xabosat pardasi ostida sezilmas darajaga yetkanligini mundarija sig‘dirg‘an qadar bayon qilinadir.