-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Мингтиллонинг кабоби
Сурхондарёлик адиб ва журналист Хўжамурод Тоштемировнинг ушбу сайланмасига «Ўтов», «Бобоёровнинг жияни» қиссалари, инсон қалб туйғуларини тараннум этган ҳикоялари, ҳажвиялари ва қатралари киритилган бўлиб, адиб ўз асарларида инсонийлик, меҳр-муҳаббат, эзгуликнингумрбоқийлигини ёрқин образларда акс этгириб, худбинлик, такаббурлик каби иллатларни енгил кулги билан фош этган. Ўйлаймизки, ушбу китобдан жой олган асарлар Сиз азиз ўқувчиларнинг кўнгил мулкингиздан муносиб жой олади.
-
Танланган асарлар 7-жилд
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов «Танланган асарларининг ушбу 7-жилдига кирган халқона, қиссагўйлик услубида ёзилган «Истиқлол манзаралари» достонида Мустақиллик арафасида ва унинг дастлабки йилларида юз берган воқеалар, шоир ўзи гувоҳ бўлган унутилмас, тарихий жараёнлар тасвирланган. Ёйиқ, воқеабанд ифода услубида, учликлар шаклида ёзилган «Ранглар ва оҳанглар» деб номланган шеърий туркумга кирган шеърлардан шоирнинг инсон руҳияти товланишлари, доимий иқрорлар, тубсиз армонлар, чексиз орзулар ҳақидаги мушоҳадалари ўрин олган. 2010 йил июнь ойидан кейин ёзилган шеърлар, ғазалларнинг умумий мавзуси ҳам инсон, унинг қалб эврилишлари, она юртдир. Жилдда, шунингдек, жаҳон ва ўзбек адабиётининг Данте, Пушкин, Расул Ҳамзатов, Ҳамид Олимжон сингари салафлари ҳақидаги мақолалар, долзарб мавзулардаги публицистик чиқишлар, суҳбатлар ҳам жамланган.
-
Сайланма
Ассаламу алайкум, Азиз мухлис! Ҳижолатдаман, улуғингизга бир фарзанд бўлиб, сингил бўлиб, бир нон билан йўқламаган бўлсам. Кичигингизга она бўлиб, опа бўлиб, бешигингизни тебратмаган бўлсам. Бор-йўғи ўзингизнинг деярли ҳар куни бир гапириб ўтадиган дарду- ҳасратларингиз, инсоний туйғуларингизни шунчаки қофияга солиб юрган нўноққина бир шоираман. Сизда эса шунча меҳру- муҳаббат...
-
Таазкират ул-авлиё
Буюк мутасаввиф шоир, мутафаккир на тазкиранавис Фаридуддин Атторнинг ушбу асари насрда битилган ягона ва машҳур асар булиб, унда тасаввуф шайхлари, авлиёуллоҳларнииг ҳаёти, кашфу кароматлари, турли тасаввуфий истилоҳлар — шариат, тариқат, маърифат, таваккул. ризо, сабр, шукр кабиларга уларнинг қарашлари баён этилган. Тазкирада алломаларнинг ўз илмий-назарий қарашлари ва таълимотини асослаш, тасдиқлаш мақсадида тарихий воқеалар, ҳаётий тажриба, ўтмиш машойихларининг ибратли кечмишлари ҳикоя, масал ва нақллар билан тасниф этилган. Китобдан ўрин олган тарихий лавҳалар жуда жонли ва таъсирчанлиги билан асарни юксак бадиий ижод намунаси даражасига кўтарган. Ушбу асар тарихий манбадан кўра бадиий асар сифатида қимматли ҳамда тасаввуф тарихи ва назарияси, амалиётини ўрганишда жуда катта аҳамиятга эга. Китоб ўзбек тилига таржима қилинган олдинги нашрларидан мукаммаллиги ва аслиятга ҳамоҳанглиги билан ажралиб туради.
-
Таржимашунослик муаммолари
Тўплам таржима назарияси, бадиий таржима ва таржимашунослик муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига бағишланган.
-
Charxpalak
Agranom yigitning suvga cho'kib o'lgan haqidagi ma'lumotni boshliq ajablandi. Suvga yaqinlashishga qo'rqadigan suzishni bilmaydigan odam qanday qilib suvga cho'kib ketishi mumkin. Chindan ham baxtsiz hodisami yo....? Hech qanday zulm javobsiz qolmaydi. "Murdalar gapirmaydilar''qissasida ana shu hayot falsafasi haqida fikr yuritiladi.
-
Аҳли муҳаббат, қайдасиз
Яхши шеър ўз оҳанги билан яралади. Шундай шеърлардан яралган қўшиқлар эса дилларни дилларга пайванд этади. Аввал шеър маъносидан, кейин соз сеҳридан, албатта хонанда овозидан ором топган тингловчи санъат асирига айланади. Шукурким, бугун ўзбек адабиётида, ўзбек санъатида элимиз ардоғига мушарраф булган асарлар талайгина. Ўзбекистон Халқ шоири Маҳмуд Тоир қаламига мансуб юзлаб шеърлар эл ардоғидаги Халқ ҳофизлари, Халқ артистлари. шунингдек, эстрадамизнинг навқирон авлодлари томонидан куйлаб келинмоқда. Кўлингиздаги ушбу тўплам барчамизнинг севимли шоиримиз Маҳмуд Тоирнинг оҳангларга кўчган, шунингдек, ўз оҳанги билан яралган янги шеърларидан тузилган. Ўйлаймизки, улар сизнинг кўнглингиз тўридан жой олади.
-
Сады черва века
Автор — индийский ученый, многосторонне образованный человек, на широком историческом материале показывает роль садоводства в развитии человеческой культуры. Повествование о садовом и парковом искусстве совершенно естественно перемежается со сведениями историко-социологического, этнографического, культурно-бытового характера. Уже по одному этому. Книга будет интересна не только специалистам сельского хозяйства, ботаникам, студентам сельскохозяйственных и биологических вузов, но и самому широкому кругу читателей.
-
Ўйла ва бой бўл
Қўлингиздаги ушбу китоб бой фикрлаш, орзу-истаклар устидан ҳукмрон бўлиш, муваффақиятга эришишга қаратилган. Сиз ҳаётда қандай қилиб мақсадга етиш ва қатъиятли бўлишнинг аниқ режасини топасиз. Бу эса ҳар бир ишда сизга қўл келади.
-
Чангалзор "пайғамбари"нинг ҳалокати
Китобда Ўрозбой Абдурахмоновнинг " Чангалзор "пайғамбари"нинг ҳалокати" эссесида ҳамда "Бўсаға" романи ўрин олган. Мазкур асарларда инсонийликнинг энг қадрли фазилатларини оёқ ости қилинган, содда одамларни алдаб, уларни ҳаёт йўлларида адаштирган бир гуруҳ фирибгарларнинг кирдикорлари, фожиавий тақдирлари қизиқарли ва ишонарли баён этилган.
-
Богатыри земли Московской
Среди тысяч героев Великой Отечественной войны особые почет и уважение снискали люди, за ратные подвиги удостоенные высшего знака солдатской доблести-ордена Славы. О подвигах полных кавалеров этого ордена, родившихся или длительное время живших в Москве и Подмосковье и ушедших отсюда на фронт, их мужестве, отваге к героизме рассказывает эта книга.
-
Аждодларимиз битиги
Ушбу рисолада ҳозирги пайтда "уйғур ёзуви" номи билан юритилувчи қадимги туркий ёзувнинг ёзма ёдгорликлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.
-
Ошиқлар Ҳақ ишқинда
Ушбу "Ошиқлар Ҳақ ишқинда" китобидаги шеърлар ҳазрат Махтумқулининг 1983 йилда "Туркманистон" нашриётида чоп этилган икки жилдлик ҳамда 1994-1996 йилларда нашр этилган уч жилдлик сайланма асарларидан танлаб олинди. Китоб, шубҳасиз, дунё ва охират моҳиятини англашда инсонга мададкор, маънавий озиқ, руҳга қувват, иймонга далда бўлгайдир.
-
Янгиланиш соғинчи
Китобдан Чўлпон, Қодирий, Фитрат, Вадуд Маҳмуд ва бошқа ижодкорларга оид мақолалар ўрин олган.
-
Жадид мунаққиди Вадуд Маҳмуд
Мазкур китобда Вадуд Маҳмуд ижоди мисолида 20-йиллар адабий танқидчилиги тарихига назар ташланган.
-
Фозил одамлар шаҳри
Шарқ Уйғониш даврининг буюк мутафаккири Абу Наср Форобий асарларида оқилона давлат тузими, инсоният жамияти ҳақидаги нодир ва доно фикрларга дуч келамиз. IX–X асрларда яшаб, ижод этган «Арасту фалсафаси», «Фозил одамлар шаҳри», «Илмларнинг келиб чиқиши тўғрисида» асарларидан намуналар киритилган. Китоб файласуфларга, тарихчиларга, адибларга ва шу соҳа билан қизиқувчи ўқувчиларга мўлжалланган.