-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Kiprigimda tong
Ushbu kitob Zarifa Abdusattorovaning ilk kitobi. Undan umidli shoiraning ona Vatan, Istiqlol, fudunkor tabiat, baxtli bolalik mavzularidagi she'rlar o'rin olgan. Mazkur she'riy guldasta kitobxonlarga manzur bo'ladi.
-
O'zbek xalq ertaklari
Umida Nishonovaning ushbu «O'zbek xalq ertaklari» nomli tarjima kitobini ko'rib, rosti, quvondim. Bu kitobda, nafaqat o'zbek ertaklari, balki shu ertaklar zamirida yotgan qadimiy urf-odatlarimiz, o'zbekona ma’naviyat hamda madaniyatni muallif sof ingliz tilida mohirona ko'rsata olgan.
-
Шоҳнома (Сайланма)
Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳижрий-камарий 329 (мил.940) йили Тус вилоятидаги Бож қишлоғида мулкдор деҳқон оиласида дунёга келган. Фирдавсий форсий шеъриятда ва илм-фанда тенги йўқ адиб жаҳон адабиётининг энг улуғ достоннависларидан унинг "Шохнома" достони эса жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан бири ҳисобланади.
-
Абу Муслим Жангномаси (Достони Абу Муслим Соҳибқирон)
Абу Муслим жангномасининг иккинчи китоби уммавийлар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳрда рўй берган воқеалар баёни ҳамда Абу Муслим тарихининг давомидан иборатдир.
-
Орзиқиб кутаман эртани
Америк ёзувчиси Сидни Шелдон 1917 йилда Чикагода туғилган. У иккинчи жаҳон урушидан олдиноқ Голливудда Киносценарист сифатида шуҳрат топди. Инсон ҳаёти давомида ниманидур ва ёки кимнидур кутади, шу зайлда кунлар ойлар йиллар ўтади, хохлаганингиздек кун бошланмаганда эрта бўлишини ёки бошингизга тушган қийинчиликларни тезда тугашини хохлайсиз. Муаллифнинг ушбу асари орқали сиз хаётда фақат эзгуликка интилиб яшаш кераклигини ва доим яратган томонидан берилган хар бир кун у қийинчиликми ёки хурсандчилик барини кулиб қари олишни қайсидур маънода бу фоний дунёда қандай хаёт кечириш кераклигини ўргатса ажаб эмас.
-
Ота
Биринчи сабаб ёзувчининг машхурлиги, муаллифнинг бундан аввалги китоблари нафакат ўқувчилар, балки адабий танқидчилар томонидан хам жуда илик кутиб олинган. Тили, услуби, замон ва макон тушунчалари ўқувчини, сўз-сиз, «асир олади» Иккинчи сабаб мавзунинг оригиналлиги. Ижтимоий енгил-елпиликдан узоқлиги асар номидан хам билиниб турибди: «Ота», «барча оталарга бағишланади». Демак, оталик ҳисси, оталик бурчи, оталик хукми, оталик сўзи.
-
Ота
Одатда бирор китобга аннотация ёзар эканмиз, ёзувчининг махоратию асарнинг тарбиявий ахамияти ҳақида тўхталамиз. Бу гал ёндашувни ўзгартириб, савол билан бошлаймиз. Хуш, ўқувчи нега қимматли вақтини сарфлаб, ушбу китобни мутолаа қилиши керак? Бизнингча...Биринчи сабаб-ёзувчининг машхурлиги, муаллифнинг бундан аввалги китоблари нафақат ўқувчилар, балки адабий танқидчилар томонидан хам жуда илиқ кутиб олинган. Тили, услуби, замон ва макон тушунчалари ўқувчини, сўз-сиз, «асир олади».
-
Рейчел
Муҳаббат бўлиб кўринган туйғу доим ҳам инжа ҳислардан иборат эмас. Бу гапнинг қанчалар ҳақиқат эканлига мазкур асар мутолаасидан кейин яна бир бор амин бўлимиз.
-
Скафандр ва капалак
Инсон жасорати ва матонатининг маҳсули бўлмиш «Скафандр ва капалак» аввало, чўнг бир изтироб, сўнгра худди шундай умидга йўғрилгани билан эътиборни тортади. Француз драматурги Жан-Доминик Бобининг ушбу асарини вараклаб, илк сатрларига кўз югуртирарканмиз, айни кучга тўлган, хаёт ва ижодда муваффақият қозониб келаётган 44 ёшли драматургнинг кутилмаганда инсультга чалиниб, тўшакка михланиб қолиши, аммо такдирнинг аянчли синови олдида таслим бўлмай соғлом мия ва ягона кўз ёрдамида хаёт учун курашишга бел боғлагани, нигохлари билан логопед кўмагида дунё билан мулоқотга киришиши вужудимизни титратади.
-
Қорақуш юлдузининг сири : Роман
«Беш ташаббус - беш китоб» лойих,асининг навбатдаги китоби Исажон Султон асарларидан тартиб берилди. Тўпламга «Генетик», «Боқий дарбадар» романлари, «Робия Балхий қиссаси», ҳикоялар ва бир эссе жамланди. Бу китобга киритилган асарлар улуғ аждодларимиз, бой тарихий меросимиз ва юксак маънавиятимиз - бир сўз билан айтганда - ўзлигимиз ҳақидадир.
-
Сўнги тўфон
«Сўнгги тўфон» рамзий-мажозий маънони англатади. Романда Турсунга ухшаган ёвуз, мехрсиз кимсалар хар бир хонадон учун, жамият учун бамисоли тўфон дейилади. Инсонга чуқур эхтиром билан битилган «Сўнгги тўфон» романини ўқиган хар бир кишининг калбини инсоний туйғулар, ўйлар қамраб олади.
-
Тоғлар ҳам садо беради
Америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний эътиборингизга ҳавола этилаётган асари орқали яна ўша мавзуга-уруш ҳаётини барбод қилиб юборган инсонлар тақдирига мурожаат қилади. Бу гал асарда яхлит қаҳрамон йўқ. Пари, Абдулла, Парвона, Наби, Маркос, Адел, Идрис, Ваҳдатилар-уларнинг ҳар бири ўз тақдири мисолида яшаётган жамияти, ўзини ўраб турган ижтимоий муҳит ҳақида ўқувчида маълум тасаввур уйғотади.
-
Биз Глендани шундай яхши кўрамиз: ҳикоялар
Жаҳонга машхур ёзувчи Хулио Кортасар ижоди XX аср адабиётида воқеа бўлган ноёб ходиса. У Маркес, Льоса, Фуэнтес, Роа Бастослардан олдинроқ Лотин Америкаси адабиётини европаликларга таништирган, таъбир жоиз булса, европаликлар учун Лотин Америкаси адабиётини кашф этиб берган ижодкордир.
-
Энайўл
Истеъдодли ёзувчи Баҳодир Қобулнинг ушбу китобига унинг кейинги йилларда ёзилган, миллий қадриятлар, ор-номус, фахр ва ғурур, Ватанга садоқат, онага муҳаббат сингари олижаноб туйғулари тараннум этилган асарлари киритилган. Адибнинг янги насрий гулдастаси адабиёт мухлисларини бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
-
Уруш тугаса, айтинг, қайтиб келаман
Қўчқор Норқобил асарлари халқчиллиги, самимийлиги билан ахамиятли. Ижодкорнинг яна бир ютуғи унинг уруш ҳикояларида яққол намоён бўлади. Урушни кўрмаган ижодкорнинг бу мавзуда тасвирлари қанчалик буёвдор булмасин, уруш курган ёзувчининг ёзгани оқ-қора рангларда тасвирланса-да, анчайин салмоқи, жонли чиқди. Уруш кўрганларга у ҳақда ёзиш осон эмас, тасвирлаш, хотирлаш азоб. Ва айни шу азоб таъсири укувчига-да ўтади. Китобхонни изтиробга солади. Мазкур китоб мутолаасида шу каби кечинмаларни бошдан ўтказамиз. Ёзувчи ижодидаги қисса ва хикоялардан таркиб топган тўплам мутолааси, сиз азиз китобхонларга манзур бўлишидан умидвормиз.
-
Dunyoning ishlari
XX asr o'zbek adabiyotida o‘z o'rni va uslubiga ega bo'lgan adib-O'zbekiston xalq yozuvchisi O'tkir Hoshimov, aytish mumkinki, XXI asr o'quvchisining ham sevimli adibi bo'lib qoladi. Jonli va hayotiy tasvirlar, sof o'zbekona yondashuv va xarakter, qahramonlar o'rtasidagi suhbatlar mutolaasi o'quvchini o‘z ta’siriga oladi.