-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Ғурбатда ғариб ёхуд хориждаги фаровон ҳаёт хақида янги афсона
Батан ичида юриб Ватан қадрини билмаслик, ёр-дўстлар атрофида юриб, улар меҳрини ҳис қилмаслик... Қўлингиздаги китоб қаҳрамони Саломқул айнан шундай инсонлар тоифасидан. Қарийб умрининг ярмини она юртида тинч-тотувликда, фаровонликда ўтказган қаҳрамонимиз нега бирданига ҳаёт тарзини ўзгартиргиси келиб қолди? Сеҳрли диёр нашрга нималарни ваъда қилди-ю, Саломқул охир-оқибат нимага эришди?
-
Эзгуликка чоғлан, одамзод 2-китоб
Ҳар бир ёзувчининг ўзгача бир меҳр билан ёқтирган ўз қўшиғи бўлади. "Кашмир қўшиғи" ҳаммамиз учун ҳурматли адиб Шароф Рашидовнинг ана шундай қалб дафтари эди. У ўзининг бу хазин ва умидбахш, дилбар қўшиғини узоқ йиллар давомида басталаб, хиргойи қилиб юрди. Асарлар ҳам баайни муаллифларининг ўзларидай. Маълум бир даврда туғилиб, яшаб, давр-даврон суриб, қариб-чуриб, дунёдан ўтиб кетади. Ғолибо, шундай "хиргойилар" ҳам борки, ўқувчининг дилидан жой олиб, адиб вафотидан кейин ҳам узоқ замонларгача куйланиб юради. Чунки улар кишиларнинг орзу-армонлари, ёруғ ўй-фикрларини ўзида акс эттиради. Ғайбуллоҳ ас-Саломнинг даъвосига кўра, "Кашмир қўшиғи" да даврнинг тунд қиёфаси ва буюк адиб ҳаётининг сўнгги аччиқ палласи ўзининг ёрқин ифодасини топган. Шунинг учун ҳам бу довруғли қўшиқ биз учун ҳамон қадрли ва мумтоз. Китобнинг иккинчи қисмида баҳс бошқа муҳит ва руҳий иқлимда кечади. Бу ерда муаллиф ҳаёт эпкинлари, турмуш сабоқлари ва устозлари ҳақида мушоҳада юритади.
-
Саволларга жавоблар ёхуд харобадан чиққан миллионер
Илк дебют роман бўлишига қарамай ушбу асарнинг катта муваффақиятига эришиши муаллифни ҳам ҳайратга солади. Икки кун ичида босмадан чиқарилган роман ниҳоятда қисқа вақтда шухрат қозониб, дунёнинг 14 та тилига таржима қилинади ва Лондонда "Exclusive Boeke Prize" номли адабий мукофотни қўлга киритди. Муаллиф сценарийси асосида суратга олинган "Харобадан чиққан миллионер " фильми 8 йўналиш бўйича Оскар мукофотини қўлга киритди. "Олтин глобус" нинг 7 мукофотига ва " BAFTA" нинг 7 та совринига сазавор бўлди. Айни дамда ушбу фильмнинг мусиқий куринишлари ишлаб чиқилмоқда. Бу асар чин маънода Викас Сварупни миллионерга айлантирди, десак муболаға бўлмайди.
-
Уйғонаётган ишқнинг овози
“Шоир юрагининг зарби дунёни титратиши мумкин", - дейишади. Эҳтимол, ростдир. Яхши шоир, яхши шеър инсон ҳалбида ҳаяжон уйготади, кўтаринки кайфият, гоҳида оғриқ пайдо қилади. Ушбу китобдан ўрин олган шеърлар ҳам кўнглингизда акс-садо беришига умид қилиб қоламиз.
-
Daftar hoshiyasidagi bitiklar
Азиз ўқувчим! Бу китобчани қарийб қир қ йил ёздим. Булар меннинг Кузатувларим. Ўйларим... Бир қадар армонли, бир қадар истеҳзоли, бир қадар табассумли Хулосаларим... Aслида, улариинг ҳар бирини алоҳида асар қилса ҳам бўларди-ку... майли... Мен буларни у зоқ ўйлаб ёзганман. Илтимос, Сиз ҳам китобни шошилмасдан, ўйлаб ўқисангиз...
-
Марсга ҳужум
Американинг машҳур фантастик ёзувчиси Рэй Брэдберининг номи ва асарлари ўзбек ўқувчиларига ҳам яхши таниш. Энди адибнинг шоҳ асари " Марсга ҳужум" ни сиз азиз фантастика ихлосмандларига ҳавола этмоқдамиз. Олтмиш ёшида илк марта учоққа чиққан, уйда эски ёзув машинкасида бошқа биронта замонавий техника ускунаси бўлмаган Рэй Брэдбери фавқулодда қувваи зеҳни билан олис-олис галактикаларга худди фазогирлардай "саёҳат", қилади ва мўъжизавий таассуротларини жаҳон аҳли билан баҳам куради.
-
Qishloqdagi buvijonim. Qissa.
Ushbu kitob O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Yoshlar bilan ishlash bo'limi tomonidan nashrga tavsiya etilib, "Ijod fondi tomonidan moliyalshtirilgan. Kitob Respublika ta'lim muassasalari kutubxonalariga bepul tarqatiladi.
-
Санамгина
Истеъдодли шоирамиз Сайёра Тўйчиеванинг номи бугунги кунда адабиёт ва санъат мухлисларига яхши таниш. Унинг бир қатор шеърларига куйлар басталаниб, таниқли ҳофизлар, ёш хонандалар тилига тушди, дилдан дилга кўчди. Бу шоир аҳли учун энг катта мукофот, эътироф нишонасидир. Санамгина деб номланган мазкур шеърлар тўпламига шоиранинг "Вафо бўлиб уйғонаман", "Мен сени қизғонаман", "Кўзларингни қизғонаман" каби китобларига кирган ва сўнгги йилларда битилган шеърлари асос бўлди. Ватанга муҳаббат, азиз элига садоқат, унинг табиатига мафтункорлик, ишқ-вафони улуғлаш янги китобнинг асосий мундарижасини ташкил этади. Ушбу тўплам 2000 йил "Элим" номли китобнинг "Санамгина" сарлавҳаси остидаги янги нашридир.
-
Алпомишнома
Ҳукумат қарорига биноан "Алпомишнома"нинг 5 китоби,"Алпомиш" достонида кирган бир қур анъанавий достонларни, фольклоршуносларнинг Жанубий Ўзбекистон маънавий-маърифий ва қадимий қадриятларининг долзарб муаммоларига бағишланган кўп жилдли сайланма асарларини саховатпеша ҳомийларнинг беғараз кўмагида чоп этиш мўлжалланмоқда.
-
Оташ кечаси
Қҳлингиздаги роман Рашод Нури Гунтеиннинг энг машҳур асарларидан биридир. Роман қаҳрамони ниҳоятда гўзал, покиза, лекин бахтсиз Афифани қаттиқ севиб қолади, унинг ишқида ўртаниб куйиб ёнади. Асар қаҳрамонларининг ишқ изтироблари, дарду ҳасратлари китобхонни бефарқ қолдирмайди, гўзалликка, муҳаббатни қадолашга чорлайди.
-
Баҳорга мактуб
“Баҳорга мактуб” Ирода Собиржон қизининг илк шеърий китоби. Самимий туйғулар ифода этилган ушбу китобда ёш қаламкашнинг руғий олами, гузаллик дунёси билан ошно бўласиз. Ҳозирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабаси бўлган Ироданинг шеърларини ўқувчилар ҳукмига ҳавола этаётганимиэдан мамнунмиз.
-
Ой олдида бир юлдуз
Халқимиз қалбининг нозик ҳиссиётларини ўзида ифода этган қўшиқлар бебаҳо маънавий қадриятидир. Мисраларга жо бўлган қанотли орзулар, гўзал ташбеҳларга йўғрилган фусункор оҳанглар асрлар ардоғида ардоғида сайқалланиб, бамисоли камалак жилоларидек товланиб, минг йиллар давомида элимиз дилига эзгулик туйғуларини бахш этиб келган.
-
Бир кун мени севиб қоларсиз
Сўз сеҳри. У мисли кўрилмаган куч-қудратга эга. У орқали яратилган ижод намуналари эса ҳақиқат ва адолат жарчиси бўлиб одамларни бедорликка чақириши, виждонини уйғотиши мумкин. Йўлдош Бобожон шеърларида ҳам Ватан мадҳи, она табиат, она, аёл сиймоси, инсон тақдири тараннум этилади. Ҳукмингизга ҳавола этилаётган шоирнинг навбатдаги шеърлар гулдастасидан таркиб топган тўплам ҳам сиз азизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Бардош тонги
Ўктам Садиннинг шеърларида ўзига хос халқона оҳанг бор. Шоир ўз шеърларида бепоён дашт манзараларини чизишга ҳаракат қилади. Ҳудудсиз кенгликларда яшаётган дашт одамларининг бироз тўпори, аммо беғубор қалб оламини куйлайди. Азиз китобхон, муаллифнинг сизга тақдим этаётган ушбу шеърий мажмуаси кўнглингизга илиқлик бахш этади, деган умиддамиз.
-
Ўзбек халқ насри поэтикаси
Ўзбек фольклори насрини ўрганиш, тасниф этиш унинг таркибини аниқлаш имконини беради. Ҳар бир жанрнинг хусусий белгиларини аниқлаш эса табиатини ва бадииятининг ёритилишига олиб келади. Унда жанр, тасниф мезонлари, образлар тизими, композиция, конфликт, жанрлараро муносабат, тарихийлик ва сюжет билан боғлиқ поэтика ҳақида фикр юритилади.
-
Оҳунжон қизиқ ҳангомалари
Ҳалқимиз қадимдан аския, қизиқчилик санъатини севади ва бу соҳа ижодкорларини эъзозлаб келади. Шулардан бири халқимизнинг севимли санъаткори Оҳунжон қизиқ Ҳузуржонов (Турсунов)дир. Мазкур китобчадан Оҳунжон қизиқнинг аския, пайров ва ажойиб ҳажвий ҳикоялари ўрин олган.