-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Дил Эркинлиги
Иброҳим Гафурнинг янги китобига тарихий ҳикоялар, мансуралар, ҳаёт на адабиёт ҳақидаги бадиалар кирган. Уларда муаллиф ҳозирги замонда ёшу қари ҳамманинг юрагнни баробар куйдираётган, ҳамманинг хаёлини банд этган бениҳоя дардли гапларни ўртага қўяди. Миллатнинг бугунги аҳволи, ўзбек халқининг тарихий тақдири устида кенг ва очиқ бадиий сўз юритади. Китоб гўзал услубда ёзилган ва кенг китобхонлар зиммасига мўлжалланган.
-
Paxtani dastlabki ishlash texnologiyasi va jihozlari
Paxtani dastlabki ishlash tеxnologiyasi va jihozlari fani bo'yicha tuzilgan o’quv qo’llanmasida pax-tachilik haqida umumiy ma'lumotlar g'o'za biologiyasi, sеlеktsiyasi hamda paxta xom ashyosi, tola-si, chigit va momiqning tеxnologik xususiyatlari, ularni qabul qilish, tashish va saqlash, paxta va undan olinadigan maxsulotlarni dastlabki ishlash, paxtani quritish va tozalash, jinlash, chigitini lin-tеrlash, tola va boshqa tolali mahsulotlarni toylash, tolali chiqindilarni qayta ishlash usullari kеlti-rilgan. Paxtaga dastlabki ishlov bеrish tеxnologik jarayonlari va paxta tozalash korxonalarida ishlab turgan tеxnologik mashinalarning tuzilishi va tеxnik tavsiflari batafsil bеrilgan. Ushbu o’quv qo’llan-ma 5321200- “Tabiiy tolalarni dastlabki ishlash tеxnologiyasi” yo'nalishi, “Paxtani dastlabki ishlash texnologiyasi va jihozlari” ixtisosligi bo'yicha ta'lim oluvchi bakalavrlarga mo'ljallangan. O’quv qo’l-lanmasi “Tabiiy tolalarni dastlabki ishlash texnologiyasi” kafеdrasida tayyorlangan.
-
Tanlangan asarlar
Qirg‘iz xalqining mashhur farzandi Chingiz Aytmatov asarlari kirib bormagan o‘zbek xonadoni bo’lmasa kerak. Yarim asrdan beri bu zahmatkash yozuvchining qalamiga mansub «Jamila», «Sarv- qomat dilbarim», «Oq kema», «Alvido, Gulsari», «Sohii yoqalab chopayotgan olapar» kabi qissalari, «Asrni qaritgan kun», «Qiyomat» romanlari butun jahonda katta shuhrat qozonib kelmoqda. Aytmatov asarlarining qahramonlari jasur, mard, halol, olijanob odamlardir. Ular hayotdagi turli illatlarga, jaholat, yovuzliklarga qarshi kurashadilar, adolat, haqiqatni qattiq turib himoya qiladilar. Ruhan boy bu qahramonlar boshidan kechirgan shiddatli voqealar tasviri har qanday kitobxon qalbini lar- zaga soladi, ularning ma’naviy yoTdoshiga aylanadi. Chingiz Aytmatovning qo'lingizdagi eng sara qissalari yosh o‘zbek kitobxonlarining eng yaqin do‘sti bo‘lib qoladi deb umid qilamiz.
-
ХХ аср Озарбайжон шеърияти антологияси
Инсоннинг бахт-саодат учун кураш ҳар қандай адолатли жамиятнинг гуманистик моҳиятини белгилаб берувчи мезондир. Адолатли жамият инсонга муҳаббат, унинг тақдири ва истиқболи тўғрисида ғамхўрлик кўрсатиш билан чекланиб қолмай, шахснинг ҳар томонлама камол топиши учун зарур бўлган барча шароитларни яратади. Зеро, инсондан қимматлироқ бойлик йўқ ва бўлиши мумкин эмас. Мамлакат, давлат ва жамият инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинлигини, бир сўз билан айтганда, адолатни таъминлашга хизмат қилмоғи лозим.
-
Икки эшик ораси
Замон ва давр қандай шароитда кечишидан қатъий назар инсоний қадр-қиммат тушунчаларини сақлаб қолган, тақдирини эл-юрти, халқи, Ватани тақдири билан боғлаган, фарзандидан айрилганида ҳам қалбига қувонч бахш этиши мумкин бўлган бошқа сабабни ўзи учун ярата олган, ҳаётини севги-муҳаббат туйғулари билан безамоқчи бўлгани ҳолда уруш ҳукмига тобе бўлиб қолган инсонлар қисматини ифодаловчи ушбу асар мутолаасидан сўнг бугунги ўтаётган тинч-омон ҳаётингиз, фарзандларингиз бахти учун шукрона айтасиз. Асар айнан шу жиҳати билан қалбларга яқин.
-
Бараканинг сири
Барака - сирли ва илоҳий ҳолат. У кўзга кўринмайди, қўлда тутиб бўлмайди. Баракани фақат ҳис этиш мумкин. Ушбу мўъжаз тўпламда бараканинг сири, унга етказувчи омиллар хусусида фикр юритилади. Содда баён ва равон услубда битилган ушбу рисола китобхонларни бефарк, қолдирмайди. Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Дил эркинлиги
Шарқ шоирларидан бири: «Агар мени билмоқчи бўлсангиз, сўзимга боқинг»,—деган экан. Дарҳақиқат, сўз — кўнгил ойнаси. Одамнинг ботиний олами, ният ва омоли сўзда намоён бўлади. Сўз — буюк қудрат, Аллоҳ ато этган бебаҳо неъмат. Айниқса, қалби халқ ва миллат дарди билан ошино адибнинг сўзи ҳар қандай юракни ҳам ёндиради, маърифат, ҳақиқат жарчиси бўлиб янграб туради.
-
ТАСАВВУР ЧИЗИҚЛАРИ Шеърлар
Бу орзумас, соғиниш холос, Бу орзиқиш, ниҳояси йўқ. Бу тўлиқиш, фидоликка хос, Бу висолдир, паймонаси йўқ.
-
Дил садолари. Кичик девон
Шеър — маънавин эҳтиёж, зарурият фарзанди. Шоир дилида етилган фикрлар, ҳаст ҳақиқати ёки ин- соний ноҳақликлар ҳақида одамларга нимадир демоқ, деганда ҳам баралла ёки ҳайқириб айтмоқ муддати ет- ганда дунёга келадиган шеърлар ўз ихлосмандларини топиши табиий. Чунки шоир дунёси дунёдан ва одам- лардан аиру эмас, шоир днлидаги дардлар бошқаларга ҳам тинчлик бермаётган дарддир, қувончи бошқалар қалбига ҳам эзгу ҳис-туйғу етказадиган қувончдир.
-
Уч юз олтмиш (рубоийлар)
Хоразмнинг қадимий пойтахти- Кўҳна Урганчни хоразмликлар асрлар давомида баъзан Кўна, баъзан эса Уч Юз Олтмиш номлари билан атаб келадилар. Бу қандай тупроқким, бир эмас, ўн эмас, юз ҳам эмас, Уч Юз Олтмиш авлиё макон топган... Уларнинг руҳи поклари бизни қўллагай. Оллоҳ биздан Ўз марҳаматини дариг тутмагай.
-
Ҳикматнома
Инсон насли инсон бўлиб, қўли ишга, тили сўзга келиб, бир-бири билан муомала қила бошлабди-ки, бу ажиб, чигал, борлиги сирлардан иборат дунёда яшаш дарсини ўқийди ва тот шу кунгача бу дарс тугаманлиги ҳақида сўз боради.
-
Oltin beshik
O`zbek xalq ertaklari dunyo badiiy durdonalari sirasiga kiradi.Ularning barchasi bir joyga jamlansa bir necha o`nlab kitoblar paydo bolishi, shubhasiz. Ushbu to`plamga xalqimizning eng sara ertaklari kiritildi. Keng kitobxonlar ommasiga mo`ljallangan ushbu ertaklar guldastasi, ayniqsa, yosh kitobsevarlar qalbida ezgulik tuyg`ularini uyg`otib, nayot so`qmoqlarida ularga hamdam bo`ladi.
-
Ўзбек фольклори очерклари 3-томлик 2-том
"Ўзбек фольклори очерклари"нинг иккинчи томида оғзаки проза ва халқ театрининг жанрлари, уларнинг тарихий тараққиёти каби масалалар илк бор системали таҳлил этилган. Асар фольклоршунослар, адабиётшунослар, этнографлар, аспирантлар, олий ўқув юртлари филология факультетининг талабалари, халқ оғзаки ижоди билан қизиқувчи кенг китобхонларга мўлжалланган.
-
"Қутадғу билиг" да давлатчилик концепцияси
Бугун биз ўз тараққиёт йўлимизга эгамиз. Бунинг бир омили сифатида ўтмиш тажрибаларидан унумли фойдаланиш тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти бу ҳакда шундай деган эди: "танланган ўз тараққиёт ва ислоҳот йўлимизда тезкорлик билан илгари силжиш учун кучли руҳий қувват берадиган-миллий маданиятимиз, Шарқ фалсафасининг ҳаётбахш ва теран булоқларидан баҳраманд бўлиш муҳимдир". Ҳақиқатдан ҳам тараққиётимизнинг бир пойдевори нуфузли ўтмишимиздан олинади ва бунинг воситасида биз қудрат касб этамиз.
-
Афғонистон маърифатпарварлик адабиёти очерклари
Бу китоб Афғонистон маърифатпарварлик адабиётининг кўзга кўринган олти намоёндаси- Маҳмуд Тарзий, Абдулали Мустоғоний, Солиҳ Муҳаммад Қандахорий, Ғулом Мухайюддин Афгон, Адулҳоди Довий, Абдураҳмон Лудин ҳаёти ва ижодига оид мўъжаз очеркларни ўз ичига олган. Шунингдек, унда Афғонистонда маърифатпарварлик ҳаракати ва адабиётининг юзага келиши, унинг қўшни мамлакатлар билан алоқалари борасида ҳам фикр юритилган. Китоб маърифатпарварлик тарихи билан қизиқувчилар ҳамда афғоншунослик соҳаси мутахассислари ва талаблари учун мўлжалланган.
-
Икки Диана
Икки Диана- тарихий-саргузашт роман бўлиб, XVI аср Франция тарихидаги куплаб фожиаларни акс эттиради. Ушбу романда ўқувчини қизиқтирадиган барча компонентлар мавжуд. Бу ерда мудҳиш сирлар ҳамда маъсума қаҳрамон аёл, маккорона фитналарнинг қурбони - Диана де Кастро, ёвузлар дуэти -Диана де Пуатье ҳамда коннеталь Монморанси, ҳақиқат учун курашувчи Габриэль Монтгомери ва ниҳоят, олимҳиммат герцог де Гиз образлари моҳирона очиб берилган. Асарда католиклар ва протестантларнинг ўзаро диний қарама- қаршиликлари кўрсатилган. Роман нафақат уруш ҳақидаги ҳикоялар, ишқий драмалар, сарой фитналари билан,балки ишончли тарихий тавсифлар билан ҳам қизиқ ва аҳамиятга моликдир.