-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Ўлка
Ушбу китобда Ҳамид Олимжоннинг Ўлка, Ўзбекистон, Бахтлар водийси, Хайрлашув, Болалик, Манзара, Баҳор, Куйчининг хаёли ва бошқа шерлари ўрин олган.
-
Туркман халқ донишмандлиги
Ўзбек ва туркман халқлари азал-азалдан ўзаро қардош-кондош бўлиб келган. Бу халқларнинг ўтмиши, маьнавий-маданий илдизлари, халқ оғзаки ижоди хам деярли бир-бирига монанддир.Ўзбек халқи каби туркман халқи хам жуда қадимий бўлиб, бу асрлар оша авлоддан-авлодга кўчиб келган халқ тафаккури тарихи хам жуда кадимийлигидан далолат беради.
-
Qurbonlik risolasi
Biz mansub bo‘lgan Islom dinining moliy ibodatlaridan bo‘lgan qurbonlik, buyuk Allohning ne’matlari uchun shukr etishi miz va Uning yo‘lida fidokorlik qilishimizning bir nishonasidir. Qurbonlik diniy bir ibodat bo‘lishidan tashqari, ayni vaqtda uning axloqiy, ijtimoiy va iqtisodiy ahamiyati ham bor. Qurbo nlik shu jihati bilan ham Islomdagi o‘zaro ijtimoiy yordam lashishni ng go‘zal bir namunasini tashkil etadi. Qurbonlikdan maqsad, Alloh roziligini topish. Bu maqsadning amalga oshishi esa kibr va riyodan uzoq bo‘lib, samimiyat va ixlos bilan qurbonlikni ado etishga bog‘liqdir. Bo‘lmasa, Allohning na qurbonlik go‘shtiga, na qoniga ehtiyoji bor. Qur’oni karimda mavzuga doir aytilganki: «Allohga (qurbonlik) go‘shtlari ham, qonlari ham yetmas. Lekin, u Zotga sizlardan taqvo yetar. Alloh sizlarni hidoyat qilgani sababli - U zotni ulug‘lashlaringiz uchun - ularni sizlarga bo‘ysundirib qo‘ydi. Ezgu ish qiluvchilarga xushxabar bering!».
-
Ислоҳотчи тахтда
Ушбу китоб Ўмон ва унинг Султони Қобус бин Саид Аъло ҳазратлари ҳақидадир. 1970 йил Ер юзидаги энг қолоқ мамлакатда тахт тепасига келган ёш ҳукмдор она юртининг ўтмишдаги шон-шуҳрати билан қанчалик фахрланса, унинг юз йиллик таназзулдан кейинги ночор аҳволига шунчалар ачинар эди. Бугун юрт чиндан ҳам гуллаб яшнамоқда.
-
Йўқолган дунё
Машҳур инглиз ёзувчиси, ҳаммага таниш изқувар Шерлок Хлолмс образининг ижодкори Артур Конан Доил турли жанрлардаги етмиш жилдлик адабий мерос қолдирган. Унинг илмий тафаккур билан суғорилган ғаройиб воқеаларга бой саргузашт асарлари турли мамлакатларда севиб ўқилади. Улар орасида адибнинг "Йўқолган дунё" романи жаҳон илмий-фантастикасининг энг яхши намуналаридан ҳисобланади.
-
Жараён. Отамга хат
Қадирли наср мухлислари! Бу гал <<Жаҳон адабиёти дурдоналари>> туркумида ХХ аср Европа адабиётида фавқулотдда асарлари билан довруғ таратган ва кўплаб мунозараларга боис бўлган,модернизм адабий йўналиши асосчиларидан Франц Кафканинг <<Жараён>> романи ва адиб шахсий ҳаёти мураккабликлардан воқиф этадиган ҳамда ижодини тушунишга йўл очадиган <<Отамга хат>> биографик асари мутолааси сизга мунтазир.
-
Улуғ салтанат
Сирдарёнинг этаклари-ю Тангритоғнинг ғарбий ёнбағарларидан то юнонлар Борисфен деб атагувчи Днепргача бепоён дашту далалар ястаниб ётади. Шамоллар шип-шийдам чўлларда қуриган қамғоғу шўракларни тўп-тўп қилиб шимолдан жанубга юмалатиб ўйнайди.
-
Улуғ салтанат
Тарих милодий 1400 йил арафасида дунё харитасини ўзгартириб юборган воқеалар рўй берди. Марказий Осиёда Хиндистон Турон салтанати томонидан забт этилди. Холбуки, Амир Темур жануб сари юриш эмас, балки кўпдан шарққа Хитой тарафга отланмоқни кўнглига тўкканди.
-
Ўтган юракдан ўтди.
Таниқли адиба Холида Аҳророванинг сўнгги йиллардаги ижобий изланишлари самараси бўлган мазкур китоб ўзбек халқиниг собиқ совет тузуми қатағон сиёсатининг қурбони бўлган етук фарзандлари ватанпарвар зиёлиларининг аянчли қисматларидан ҳикоя қилади. Ўйлаймизки ушбу китоб миллий тараққиётимиз ва истиқлолимиз йўлида жон фидо қилган табаррук зотларнинг ҳурмат ва эҳтиромини ўз ўрнига қўйиш борасидаги мустақил давлатимиз сиёсатининг амалдаги ижобати ўлароқ, юртимиз келажаги бўлган ёшларнинг маънавий шаклланишида.уларнинг ватанпарвар,мард ва халқ равнақи учун фидойи кишилар сифатида камол топишида муҳим аҳамият касб этади.
-
BOLALIK
Muso Toshmuhammad o‘g‘li Oybek o‘tgan asrimizning ulkan adib- laridandir. Uning «Alisher Navoiy», «Qutlugqon», «Quyosh qoraymas*, «Oltin vodiydan shabadalar» kabi romanlari, «Bolalik», «Nur qidirib», «Alisherning bolaligi» kabi qissalari, she’r va dostonlari — jami 19 tomlik mukammal asarlari bizga meros bo*lib qoldi. «Bolalik» qissasi bir necha bor nashr etilgan va turli avlodlarning ko'ngil mulki- ga aylangan. Uni yangi asrimizning yosh avlodlari o‘qir ekanlar, bun- dan yuz yil muqaddam bobolarining bolaligi qanday kechganligini bilib oladilar va bugungi chin ma’nodagi hurlik, mustaqillikning qadriga yetadilar. Kitob asarlar to‘plamining XI jildidan olindi.
-
Таскин
Қўлингиздаги ушбу мўьжазгина тўплам аспида кичкина эмас. Унда хаёл ва ҳаёт орасида тентираб юрган бир шоирнинг кўнглидан кечирганлари жамланган. Шу боисдан ҳам, у гоҳмаҳзун, гоҳ тушкун, гоҳида жўшқину гоҳида сокин туйғулардаи сўзлайди сизга. Умид қиламизки, бу тўплам аржуманд истар кўнгилларга таскин бўлади.
-
Сиз ҳамон ўшасиз...
Истеъдодли ёзувчи Муҳаммад Исмоилнинг ушбу китобига «Юлдузлари куйган тун» киноқиссаси, бир қанча ҳикоя ва бадиалари киритилган. Унинг насрий асарларини варақлаб янги асрга қадам қўйган янги давр ўзбек ёзувчисининг бадиий талқинларидан баҳраманд бўлсангиз, бадиа ва саёҳатномаларини ўқиб, дунёнинг бешта қитъасини кезган қаламкашнинг фикр-мулоҳазаларидаги ўзгаришларни кузатасиз.
-
Алангали йилларим
Профессор Мухтор Расулов ушбу китобида ўзи ва ўзи билан ёнма-ён жанг қилган сафардошлари ҳақида ҳикоя қилади. Мазкур китоб бадиий асар эмас, балки муаллифнинг ўт-олов ичра мардона олиб борган курашлари,бошдан кечирган саргузаштлари тариқасида ёзилган эсдаликлардир. Урушнинг куз кўриб,қулоқ эшитмаган даҳшатлари,у инсон учун фақат офат келтирувчи жараён эканлигини яна бир карра таъкидлайди.
-
Navoiy
Alisher navoiydan keyin kechgan besh asr ichida buyuk o'zbek shoiri haqida Oybekdek roman yozish huquqini qozongan boshqa birorta yozuvchi bo'lmasa kerak. Ehtimol, parvardigor Navoiyni - bu buyuk dahoni oradan besh yuz yil o'tgach, yangitdan kashf etib, o'zbek xalqiga va umumjahon madaniyatiga barhayot insondek qaytarish uchun Oybekni yaratgandur.
-
Улуғ салтанат
Сохибқирон Амир Темур ким эканини таърифлаш кўп хам зарур эмас. Уни жахон билади. Лекин тарих ва тамаддун билан қизиқувчи бирор киши йўкки, у хақда янада теран, аниқ ва чуқурроқ билимга эга бўлишни истамасин. Айниқса, унинг жонли, хаётий сиймоси билан яқинроқ ошно бўлишни хохламасин.
-
Olis-yaqin yulduzlar
Ushbu kitob Sharq va madaniyatining buyuk namoyondalari Borbad Marvaziy, Abu Nasr Farobiy, Mahmud Qoshg'ariy, Abu Rayhon Beruniy, Abdurahmon Jomiy, Mirzo Ulug'bek va boshqalar haqidagi ilmiy-badiiy lavhalardan tashkil topgan. Buyuk bobolaringizning fan, madaniyat, el-yurt ravnaqi yo'lidagi zahmatlari sizga ibrat bo'ladi, degan umiddamiz.