-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Dinshunoslik. Ateizm
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Чўқинтирган ота ёки Мафия сардори
Америкалик машхур адиб Марио Пьюзонинг "Чўқинтирган ота" ёки "Мафия сардори" романи сиёсий асарларнинг классик намунаси сифатида маълум ва машхур. Муаллиф мазкур китобида америкалик ҳамда сицилиялик мафиячиларнинг кирдикорларини, уларнинг сиёсий арбоблар, қонун ҳимоячилари билан алоқадорини тўла-тўкис очиб берган. Шу боисданҳам бу асар жаҳон миқёсида оммалашиб кетган ва кино санъаткорлари томонидан экранлаштирилган.
-
Пайғамбаримиздан 400 олтин сўз
Ушбу китобдан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Муслим, Имом Аҳмад, Абу Довуд каби улуғ муҳаддисларнинг асарларидан, шунингдек, мазҳаббошимиз Имоми Аъзам Абу Ҳанифанинг "Муснад" китобидан саралаб олинган тўрт юз ҳадиси шарифнинг таржимаси ўрин олган.
-
Qutlug` qon
«Qutlug` qon» romani til va badiiy mahorat jihatdan diqqatga sazovordir. Asarda adib obraz yaratishda psixologik tahlil san’atidan, xalq tili boyliklaridan ustalik bilan foydalangan. Obraz xarakterini, personaj tilini tabiiy va jonli qilib tasvirlagan. Shunga ko‘ra romandagi har bir obrazning o‘z ichki va tashqi dunyosi bor, o‘z xarakter va individual tili bor.
-
Скафандр ва капалак
Инсон жасорати ва матонатининг маҳсули бўлмиш «Скафандр ва капалак» аввало, чўнг бир изтироб, сўнгра худди шундай умидга йўғрилгани билан эътиборни тортади. Француз драматурги Жан-Доминик Бобининг ушбу асарини вараклаб, илк сатрларига кўз югуртирарканмиз, айни кучга тўлган, ҳаёт ва ижодда муваффақият қозониб келаётган 44 ёшли драматургнинг кутилмаганда инсультга чалиниб, тушакка михланиб қолиши, аммо тақдирнинг аянчли синови олдида таслим бўлмай соғлом мия ва ягона кўз ёрдамида ҳаёт учун курашишга бел боғлагани, нигоҳлари билан логопед кўмагида дунё билан мулоқотга киришиши вужудимизни титратади.
-
Kon-tokida safar
Qo'lingizdagi «Kon-Tiki»da safar» kitobi dunyodagi ko‘p xalqlar tiliga tarjima qilingan. Asarda norvegiyalik etnograf olim Tur Xeyerdalning besh sayohatchi hamrohi bilan birga oddiy palma yog'ochidan yasal gan (sol) qayiqda (1947-yil) Tinch Okeaniga chiqib, Peru orolidan Polineziya orollarigacha suzib borgani haqida hikoya qilingan. Mustaqillikdan so‘ng erishgan yutuqlarimiz ichida eng hayratlanarlisi yosh avlod qalbida kitobga mehr uyg'otish boldi. Ayni ma’noda bu kitob yetti yashardan yetmish yashargacha bolgan kishilami irodali, e’tiqodli qilib tarbiyalashda muhim ahamiyat kasb etadi hamda kishilarda birdamlik kayfiyatini uyg‘otadi. Zero, «Kon-Tiki»da safar» romanida ochiq dengiz manzaralari va ana shu poyonsiz ummondagi qahramonlar har qanday qiyinchiliklarga barham berib o‘z ko'zlagan manzillariga eson-omon yetib boradilar. Bu safardagi ramz-ishoralar kishi qalbini yoshartiradi, unda hayotga bolgan tashnalikni ikki hissa oshiradi. Aslida bu asar qaysidir ma’noda ko‘ngil sari bir safar hamdir.
-
Пайғамбаримизнинг Ҳазрат Алига насиҳатлари ва ҳазрат Алидан ҳикматлари
Ушбу китобда "илмнинг эшиги дея таърифланган Ҳазрат Алининг гўзаллик, комиллик, юксак ахлоқ-одобга доир ҳикматлари ва уларга берилган содда шарҳлар ўрин олган.
-
Сайланма
Ҳалима Худойбердиева бу китобида шеъриятнинг гўзал бир таровати, ватанимизни бой мероси ҳақида шеърларида мужассам этган. Ушбу китоб барча китобхонларга тавсия этилади.
-
Пайғамбарлар тарихи
Тарихда ўтган набий ва расулларнинг барчалари илоҳий интизомга содиқ ва собит танлаган бандалардир. Бинобарин, анбиёлар ҳаётини ўрганиш, динлар тарихини билишликдир. Мазкур "Пайғамбарлар тарихи" да пайғамбарларнинг (уларга салот-у саломлар бўлсин) насл-насаби, ҳаёти ва шахсияти, фазилатлари, уларнинг ўзлари юборилган қавмларга нималарни етказгани, қандай оқибатларга учрагани ишончли манбаларга таянган ҳолда изоҳланган, билиш лозим бўлган фойдали маълумотлар тақдим этилган.
-
Жерминаль и Прериаль
Поразительная скудость специальной литературы по истории жерминаля и прериаля 1795 г. заставила меня обратиться исключительно к источникам и принудила подвергнуть самостоятельному обследованию даже такие вопросы которые лишь косвенно и отдаленно касались моей темы. Многие рукописи оказались настолько полны интереса и научного значения что я чрезвычайно жалею о невозможности привести их целиком. Желая все же сделать их хоть сколько-нибудь доступными читателю, я даю довольно большие
-
Қон даъвоси
Ёзувчининг қўлингиздаги асарида ўч олиш туйғусига мубтало бўлган кишилар содир этган жиноятлар ҳақида сўз боради, кин, адоват ва жаҳолат инсонийликни маҳв этувчи иллат эканлиги очиб берилади.
-
Самум
Гиёҳвандликни вабога ўхшатишади. Аслида барча хасталиклардан ҳам батгарроқ бўлган бу офат дунёни ларзага солиб келмоқда. Афюнфурушларга қарши олиб борилаётган кураш жамики мамлакатларнинг диққат марказида. Ёш жонларга таҳдид солаётган бу жиноятчилар кимлар, улар қаердан пайдо бўлишмоқда — «Самум» асарида ана шу каби саволларга жавоб топишга ҳаракат қилинган.
-
Хамса
Тарихда шундай шахслар бўладики, уларнинг аҳамияти бир ва ё бир неча халқ рамкасидан, бир ва ё бир неча мамлакат доирасидан ташқарига чиқади, дунёвий аҳамият касб эгади, умумбашарий бўлиб қолади. Гарчи улар ҳар нарсадан олдин ўз элу юртларининг фарзанди ва фаҳри бўлсалар-да, лекин шу билан бирга бошқаларнннг ҳам улкан хизматкори ва ифтихори бўлиш шарафига муяссар бўладилар. Алишер Навоий ана шундай шахслардандир. Қуёш қораймас, олтин зангламас, деидилар. «Хамса» қуёш ҳам эмас, олтин ҳам эмас, лекин у ҳам на қорайишни ва на-да зангланишни билади.
-
Ҳалоллик бозорда сотилмайди
"Ҳалоллик бозорда сотилмайди". Бозорда сотилмаса, қаерда сотилади бўлмаса дерсиз? Муаллиф жавоб беради: ҳеч қаерда! Ҳалоллик инсоннинг қалдбида туғилади, сайқал топади. Курашларда, баҳсларда, ғалаба ва мағлубият онларида, изтироб ва таҳликалар остида чиниқади. Адиб хоҳ миллий қомус ва луғатлар яратишда, хоҳ таржимачиликни юксак давлат миқиёсидаги катта ишга айлантиришда, хоҳ диний ва дунёвий маслакни тарбиялаш, муаллимлик ва мураббийлик, маънавият мутахассисларини тайёрлаш соҳаларида бўлмасин, ҳалолликнинг боши узра машъала қилиб кўтаради.Ушбу китоб ана шу даъвога бир далил.
-
Дил фасли
Шоир она Ватанни, муҳаббат ва садоқатни авж пардаларда тараннум этади. Ёшлик айёми , умр фасллари унинг назмида бор жўшқинлиги, ранг ва ифорлари билан номоён бўлади. Мазкур ранг-баранг назмий гулдаста шоиримизнинг китобхонларга тоза ва муаттар дил туҳфаси бўлади деган умиддамиз.
-
Одамийлик мулки
Янги нашр муносабати билан ардоқли китобхонларга айтар сўзим “Одамийлик мулки "нинг биринчи китоби 2005 йили айнан шу нашриётда чоп этилган эди. Шундан сўнг ахлоқ китобининг иккинчи ва учинчи фасллари хам ёзилганидан сиз - азизлар хабардорсиз. Мазкур китоблар алохида тўплам холида хам “Шарқ" нашриётида қайта-қайта нашр этилди-ки, мен у азизлардан бағоят миннатдорман.
-
Эзгуликка чоғлан, одамзод
Асарлар ҳам муаллифнинг ўзларидай. Маълум бир даврда туғилиб, яшаб, давр-даврон суриб, қариб-чуриб, дунёдан ўтиб кетади. Ғолибо, шундай "хиргойилар" ҳам борки, ўқувчининг дилидан жой олиб, адиб вафотидан кейин ҳам узоқ замонларгача куйланиб юради. Чунки улар кишиларнинг орзу-армонлари, ёруғ ўй-фикрларини ўзида акс эттиради. Ғайбуллоҳ ас-Саломнинг даъвосига кўра, "Кашмир ғўшиғи"да даврнинг тунд қиёфаси ва буюк адиб ҳаётининг сўнгги аччиқ палласи ўзининг ёрқин ифодасини топган. Шунинг учун ҳам бу довруғли қўшиқ биз учун ҳамон қадрли ва мумтоз.