-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Кўзларингпи соғинаман
Дунёни англаш, инсонна тушуниш, Ватанни apдоқлаш ва асраш... Ижодкор юрагида кечадиган барча эзгу туйғулар ва сезимлар ана шу катта мавзулар теварагида айланади. Худди ер қуёш атрофида айланганидек.
-
Бой бола,ақлли бола
Бугунги кунда қўлингиздаги каби адабиётларга эҳтиёжнинг ошаётганлиги кишини хурсанд қилади. Негаки, дунёга чиқиш, чўққига эришганлар билан беллашишга бўлган интилиш мазкур типдаги китобларни тайёрлаётганимиздаги ҳаракатларимиз зое кетмаётганидан дарак беради. "Бой бола, ақлли бола" китоби бирмунча аввал чиққан "Бой ота, камбағал ота"нинг узвий давоми бўлиб, кишининг фикр доирасини очишда бир-бирини тўлдиради.
-
Бир аср ҳикояти
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, таниқли ҳажнавис Неъмат Аминовнинг "Бир аср ҳикояти" асаридаги ҳикоятлар ихчам ва пурмаъно. Улар ҳикматли сўз каби бир ўқиганда хотирада мухрланади, равон ва ибратлидир. Қўлингиздаги тўпламда оддий меҳнаткаш эл фарзанди бўлмиш темирчи устанинг ботинидаги ҳалоллик, меҳнатсеварлик ҳислатлари тажассумини топган.
-
Orzularim-qo'sh qanoti
Ushbu kitobda kitobxon taniqli shoir Tursunboy Adashboyevning sara she'r va ertaklar bilan tanishadi. Shoir bilan birga tabiat mo'jizalaridan zavqlanadi va tarixga sayohat qiladi.
-
Гулбаргдаги шабнам
Унинг «Гулбаргдаги шабнам» китоби аввалги тўпламнинг мазмунан давоми бўлиб, бунда муаллиф инсонлар ўртасидага хаётий муносабат одобини, табиат манзараларини ўзгача нафис дид билан чизиб берган.
-
Китобул ҳаж
Қўлингиздаги рисола Бобурнинг "Мубаййин" асарига кирган бешинчи китобдир. Унда шоҳ Бобур шоирона услуб ва юксак бадиий савияда ҳаж қилиш шароитлари, ҳаж вақтлари, ҳаж арконлари, ҳаж суннат ва ожибларини мухтасар баён қилган. ана шу жиҳатлари туфайли йирик адабий манба сифатида у Сиз-у бизга қадрлидир.
-
Буюк Темур:Роман-бадиа
Евгений Березиковнинг қўлингиздаги тарихий бадиасида буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур сиймоси қонхўр, босқинчи бир салтанат соҳиби сифатида самимий, ғайриталқинларсиз тасвирланган. Асарда тарихий воқеалар, миллий урф-одатлар, удумлар, халқ маросимлари, турфа байрамлар, ҳарбий юришлар катта маҳорат билан тасвирланиши уни китобхонга яқин тутади ва катта қизиқиш уйғотади деган умиддамиз
-
Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати
Таниқли озарбайжон ёзувчиси Анор ўзбек китобхонларига яхши таниш. Унинг кўплаб қисса ва ҳикоялари ўзбек тилида чоп этилган.Муаллиф "Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати"номли ушбу романида ҳам ,бошқа асарлари каби қахрамонларнинг руҳий -психологик ҳолатларини теран тасвирлайди,инсонлар ўртасидаги муносабатлар нақадар нозик ва чигал,тақдирларнинг нечоғли мураккаб эканлиги жуда ёрқин ва ранг -баранг образлар орқали очиб беради.
-
Адашганлар
Сизнинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган "Адашганлар" қиссаси Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан аниқланиб, фош этилган реал воқеаларга асосланган.
-
Садди Искандарий ( Насрий баёни билан)
"Хамса"нинг якунловчи достони "Садди Искандарий" ҳам маълум анъаналар заминида яратилган. Алишер Навоий Искандарнинг (Александ Македонский) саргузаштлари фонида адолатпарварлик, марказлашган давлат тузиш, халқлар дўстлиги, инсонийлик борасидаги ўзининг қарашларини талқин этади. Достон насрий матни билан бирга чоп этилган.
-
I was love
A famous Uzbek poetess Zulfiya had sung of love and fidelity whole of her life. Poeme about friendship, love and separation are collected in this book. We hope the unique poetre will draw your unwavering attention.
-
Нодира-Комила девон
Моҳлар ойим ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаси,марифатпарвар шоирадир. Нодира ва Макнуна девонларининг ўзбек ва форс-тожик тилларидаги бир қатор наширлари мавжуд. Шоиранинг Комила тахаллуси билан тузулган ва кўпчилик шеърлари номаълум бўлган ушбу девони бринчи маротаба китобхонларга тўлалигича тақдим этилмоқда.
-
Адолат кўзгуси
Ўзбекистон Қахрамони, Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповнинг "Адолат кўзгуси" номли китобида шеърлар, мақолалар, суҳбатлар, таржималари ўрин олган.
-
Муошарат одоби
Ушбу рисолада неча минг йиллик тарихимиз, маданиятимиз, қўйингки, ўзлигимизнинг энг ёрқин намоёндалари қадриятларимиз, аждодлар мероси ва шахс тарбияси ҳақидаги қарашлари мужассам.Унда одоб-аҳлоқ, аёлларнинг турмушдаги ўрни ва оилавий вазифалар ҳам кенг ёритилган. Ушбу рисолада оила ва фарзанд тарбиясида қимматли маслаҳатлар ҳам ўрин олган.
-
Онажон
Ушбу тўпламдан ўрин олган шеърлар асосан Она ҳақида онанинг улуғлиги ва беқиёс фазилатлари ҳақида. Бу шеърларни ўқиш жараёнида дастлаб киши кўз олдига ўз онасиининг нурли ва меҳрли сиймоси намоён бўлади.
-
Асарлар тўплами 2 том
Саккиз саржин келадиган қияликдан,устини бахмал ўт қоплаган харсанг тошлар орасидан тўғри дарё бўйига тушилади:қирғоқда садафдай товланиб ётган чиғаноқлар,тўлқинда ювилавериб кўкиш тусга кирмолда мавж уриб бўтана бўлиб оқаётган Дон дарёси.