-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Навоий мероси - сўз махзани
Ушбу рисола Ў збекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Давлат таълим стандартлари ўқув бўлими режаси асосида тайёрланди. Рисолада Алишер Навоий ижодиётининг яна бир муҳим қирраси бўлган лексик хусусиятлар, хусусан, янги аниқланган сўзлар таҳлил этилади. Мазкур рисола Олий ва ўрта мактабларнинг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиларига, филолог аспирантлар, магистр ва бакалаврларга мўлжалланган.
-
Кел, эй кўнглим
Азиз ўқувчи! Мана,<<Кел, эй кўнглим>>ни мутолаа қилиб чиқдингиз, шоир Равшан Файзнинг кўнглига бир қулоқ тутдингиз. Шоядки бу китоб Сизнинг ҳам кўнгил мулкингизга айланса, марҳум ёзувчининг руҳига хайри дуолар қилсангиз.
-
Авесто яшт китоби
Халкимиз тарихи в а маънавиятининг илк булояи «Авесто» китобининг «Яшт» («Алқов»лар) наскини таникли олим, қадимий тарихимизнинг манбашунос мутахассиси Мирсодиқ Истоков таржимасидаги нашрини хукмингизга хавола қилмокдамиз. Ушбу нашрнинг узиёқ маданнй-маънавий хаётимизда мухим вокеа деб бахоланиши мумкин. Қолаверса, таржиманинг «Авесто»га хос куплаб унутилиб кетган тушунча, атама ва ишоратли масалаларга илмий асосланган изохлар билан таъминлангани нашр кийматини янада оширади, деб умид қиламиз.
-
Императорнинг туғилиши
Мазкур асар (узвий боғланган) 13 та ҳикаядан иборат бўлиб, Бобур Мирзонинг туғилган кунидан то Андижон тахтига ўтирган пайтигача ўтган 12 йиллик даврни ўз ичига олади. Ҳикояларда валиаҳд Бобур Мирзонинг тийнатига хос хислатлари ишонарли тарзда очиб берилган.
-
-
Олисдаги чироқ
Мазкур тўпламда шоирнинг инсон ва унинг хаётидаги ўрни хақида мушоҳада юритувчи янги шеърлари киритилган.
-
Илдизлар
Мазкур китобда Асқад Мухторнинг енг сара қиссалари ва ҳикоялари жамланган , қиссаларидан Жар ёқасидаги чақмоқ, Илдизлар Ҳикояларидан Мен ҳаётни ўрганаман, Хонимнинг туғилган кунлари шулар жумласидандир. Ўйлаймизки китобхонлар бу китобни севиб мутоала қилишади.
-
Олов тутган одам
Ушбу асарда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаёти ва фаолиятининг муҳим бир даври акс этган. Роман драмматик, қизиқарли лавҳаларга, тасвирларга бой. Буларда ўша оғир йиллар нафаси сезилиб туради. Мутолаа жараёнида бош қаҳрамон китобхон кўз ўнгида қаттиқкўл, талабчан раҳбар қиёфасидагина эмас, балки қалби қувончу қайғуларга лиммо - лим, куйинчак, хайриҳоҳ, оддий инсон сифатида ҳам намоён бўлади.
-
Ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлаш санъати
Сиз тингловчилар олдидаги қўрқувдан халос бўлмоқчимисиз? Вужудингизни қамраган ишончсизликнинг сабаби нимада? Булар сизнинг мавжуд имкониятларингизни билмаслигингиз туфайли пайдо бўлади. Бу билмасликка эса етарлича тажриба йўқлиги сабабдир. Сиз омадли равишда тажриба орттира олсангиз, у қўрқувни йўқ қилади. Мазкур китоб сизга ўзига нисбатан ишончни кучайтириш ва омма олдида чиқишлар орқали одамларга таъсир кўрсатиш қобилиятини осон шакллантиради. Ундаги кўрсатмалар, маслаҳатлар ва машҳулотлар молиявий ва ижтимоий соҳада, сизнинг обрўйингиз ошиши ҳамда раҳбарлик вазифаларини эгаллашингизда қўл келади. Унутманг, сизнинг олға силжиш суръатингиз истагингиз кучига боғлиқ.
-
Husni xulq
Dono fikrni, o'tkir hikmatni, teran tafakkurni, so'z xazinasining duru javohirlarini o'zida mujassam etgan rang-barang hikmatli so'zlarni o'z ichiga olgan ushbu kitob nutqimizni о'stiradi, qaibimizda his-hayajon uyg'otadi, о'ylashga, fikr-mulohaza yuritishga undaydi.
-
Гурунг
Ёзувчи Машраб Бобоев бу китобига кирган ҳикоялари ҳамда қиссасида мана шулар ҳақида фикр юритади. Ўз кузатувчилар, мулохазаларини тасвирлайди.
-
Ўйла ва бой бўл
Kitob mahsulotlarining xarakteristikalari, yetkazib berish shartlari, tashqi ko'rinishi va rangi haqidagi ma'lumotlar faqat ma'lumot uchun mo'ljallangan va joylashtirilgan paytda mavjud bo'lgan eng so'nggi ma'lumotlarga asoslanadi.
-
Бадиий-эстетик сўз сеҳри
Ушбу мақолалар тўплами Исломжон Аҳмаджонович Ёқубовнинг адабиётшунослигимиз долзарб муаммолари хусусида истиқлол йилларида ёзган мақолаларини жамлаган. Уларнинг бир қисми илк ўқувчиси билан учрашган. Ўйлаймизки, китобдаги илмий-назарий карашлар сизни бефарқ қолдирмайди. Олим илмий-адабий жамоатчиликнинг китоб юзасидан билдирадиган фикрларини самимият билан қабул қилади ва кейинги ишларида инобатга олади.
-
Илтижо
Бу тўпламдан ўрин олган катта-ю кичикка баб-баробар тушунарли шеърлар, китобхон қалбида она ерга муҳаббат ва ифтихор туйғуларини парваришлайди. Тўпламдаги биркатор шеърлар қишлоқ ва унинг меҳнаткаш одамларига бағишланган. Шоир мавзу моҳиятни чуқур ҳис этган ҳолда ҳар ҳолат ва ҳодисани завқ-шавқ билан ҳикоя қилади. Шоирнинг тили оддий, шунинг билан бирга ўзига хос жилоли.
-
Шароф Рашидов: ҳаёт ва мамот
Ушбу китоб Ўзбекистоннинг буюк давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидович Рашидовнинг ҳаёти ҳамда фаолиятига бағишланган. Шароф Рашидов ўз ғояларига садоқат билан хизмат қилган ва уларни бадном қилишга уринишлар бўлганда, жон-жахди билан ҳимоя қилган шахсдир. Тарихий воқеалар батафсил солнома сифатида изчил баён қилинган ушбу китоб қизиқарли фактларга бой бўлиб, уларнинг аксарияти биринчи марта эълон қилинаётгани боис ўша давр воқеаларини янгича талқин этади.
-
Нажот қалъаси
Мазкур китобни иймонга, эътиқодга чорлов, огоҳлик қўнғироғи дейиш мумкин. Китобда Қуръон оятлари ва ҳадислардан келтирилгани таҳсинга сазовор. “Эй Одам фарзанди, билгинки, Мендан бошқа ёрдамчиси йўқ бечораҳол одамга зулм қилганларга нисбатан ғазабим қаттиқ” деган ҳадиси қудсийни англаган судья мезон борлигини, сўроқ-савол ҳақлигини унутмайди.