-
-
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Kimyoviy texnologiya. Kimyo sanoati
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Boksshılardıń texnikalıq hám taktikalıq usılların qollanılıwı ózgeshelikleri
Metodikalıq qollanbada olimpiada túri bolǵan bokstıń texnikalıq hám taktikalıq usılların keń túrde qollanılıwı ózgeshelikleri bayan etiledi.
-
Fotosintez
Oqıw-metodikalıq qollanba biologiya oqıtıw metodikası baǵdarındaǵı magistrantlarǵa arnalǵan bolıp, onnan bakalavriat talabaları hám oqıtıwshıları paydalanıwı múmkin.
-
O‘lchash asboblarini konstruksiyalash
Mazkur uslubiy qo‘llanma 5310900-"Metrologiya, standartlashtirish va mahsulot sifati menejmenti" bakalavriat ta’lim yo’nalishidagi talabalar uchun mo’ljallangan bo’lib, unga o’lchash asboblarini konstruksiyalashga tegishli asosiy tushunchalar, asboblar va o’lchash o’zgartkichlarini konstruksiyalariga bo’lgan talablarni tuzish, texnik qurilmalarning yangi konstruksiyalarini ishlab chiqish usullari, texnik qurilmalarning ekspluatatsion xarakteristikalarini baholash,elektromagnit o’zgartkichlar konstruksiyalarini va ularni loyihalash, issiqlik o’zgartkichlari konstruksiyalari va ularni loyihalash va boshqa o’lchash asboblarini konstruksiyalashga oid mavzular kiritilgan.
-
Chiziqli algebra
Ushbu o’quv uslubiy majmua oliy texnika o’quv yurtlarida o’qitiladigan “oliy matematika”ning chiziqli algebra bo’limini matematik modellar yordamida o’qitishga bag’ishlangan. Bu texnika yo’nalishlarida tahsil olayotgan talabalar uchun mo’ljallangan bo’lib, ularga kelgusida o’qitiladigan mutaxassislik fanlarini “sonli usullar va matematik modellar” yordamida o’rganish uchun ham foydali bo’ladi.
-
Олий таълимга оид халқаро ва минтақавий конвенциялар: имкониятлар ва истиқболлар
Мазкур методик қўлланмада ЮНЕСКО томонидан таълим тизими бўйича халқаро стандартларни шакллантириш мақсадида “Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисида”ги Глобал конвенциянинг моҳияти, аҳамияти ва истиқболлари таҳлил қилинган. ЮНЕСКО томонидан таклиф этилаётган ёндашувлар келажакка бефарқ бўлмаган ҳар бир мамлакат томонидан чуқур таҳлил қилиниши, олий таълимга оид стратегияларни белгилашда ҳисобга олиниши муҳим.
-
Олий таълимдан кейинги таълим: хорижий тажриба ва миллий амалиёт
Мазкур методик қўлланма олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш борасидаги хорижий давлатлар тажрибасининг қиёсий таҳлили, мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳамда илмий тадқиқотчилик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсияларни ўз ичига олади.
-
Ўқув жараёнини тескари синф (flipped classroom) технологияси асосида такомиллаштириш
Мазкур методик қўлланма тескари синф (flipped classroom) технологиясининг тавсифи, элементлари, дарс жараёнида фойдаланиш босқичлари, баҳолаш стратегияси масалаларига бағишланган.
-
Аралаш таълим (blended learning) технологияси асосида ўқув жараёнини ташкил этиш.
Мазкур методик қўлланмада олий таълим муассасаларида аралаш таълим (blended learning) технологияси асосида ўқув жараёнини ташкил этишнинг мазмуни ва аҳамияти очиб берилади. Шунингдек, қўлланма АКТ ва бошқа замонавий ўқув воситалари орқали тақдим этилган янги дидактик имкониятлар асосида анъанавий ўқув жараёнини инновацион таълим технологиялари билан бирлаштириш орқали ўқитиш масалаларини ўз ичига олган.
-
Олий таълим муассасалари фаолиятига сунъий интеллект технологиясини жорий этиш
Мазкур қўлланма олий таълим муассасалари фаолиятига сунъий интеллект технологиясини жорий этишнинг ижобий ва салбий жиҳатлари, етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг олий таълим тизимига сунъий интеллект технологиясини татбиқ этиш борасидаги тажрибалари ҳамда дарс жараёнида Chat GPT платформасидан фойдаланиш имкониятлари тўғрисидаги масалаларга бағишланган.
-
Murakkab o’g’itlar ishlab chiqarish nazariyasi va texnologik hisobi
Ushbu «Murakkab o’g’itlar ishlаb chiqаrish nаzаriyasi vа tехnоlоgik hisоblаri» fаnidаn lаbоrаtоriya mаshg’ulоtlаrini bаjаrish uchun mo’ljаllаngаn mеtоdik qo’llаnmа tаlаbаlаrning mа’ruzаlаr tinglаb оlgаn bilimlаrini yanаdа mustаhkаmlаydi.
-
Республика олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингларга кириш бўйича тажрибалари
Мазкур қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан республика олий таълим муассасаларининг халқаро рейтинг ташкилотларига кириш борасидаги тажрибаларини бошқа олий таълим ташкилотлари орасида оммалаштириш мақсадида тайёрланди. Қўлланмада республика олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингларга кириш борасида амалга оширган чора-тадбирлари, ОТМ миқёсида ишлаб чиқилган стратегия ва йўл хариталари, халқаро рейтинглар билан ишлаш бўлимлари фаолияти ва уларнинг эришилган ютуқлари ёритилган. Ушбу қўлланма олий таълим муассасаларининг бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчилари учун мўлжалланган.
-
Олий таълим муассасаларига СМАРТ университет тамойилларини жорий этиш
Қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан олий таълим муассасаларига смарт университет тамойилларини татбиқ этиш юзасидан методик ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланди. Мазкур қўлланма олий таълим муассасаларида “Смарт университет” концепциясини ҳамда смарт технологияларни жорий этиш борасидаги масалаларга бағишланган. Қўлланмада етакчи хорижий олий таълим муассасалари томонидан жорий этилган смарт технологиялар ва унинг турлари, СМАРТ таълим кампуслари ҳамда ўқитиш стратегиялари ҳақидаги муҳим масалалар ёритилган. Ушбу қўлланма олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
Олий таълимнинг ўқув-услубий ҳужжатлари таҳлили (дунёнинг ТОП-200 талик олийгоҳлари мисолида)
Бугунги кунда олий таълим муассасалари таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режаларидаги фанларни халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида нуфузли хорижий олий таълим муассасалари дастурлари таҳлил қилинмоқда ҳамда уларни жорий қилиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасалари, таълим дастурларини хорижий олий таълим ташкилотлари дастурлари асосида қайта ишлаб чиқишда муҳим манба бўлиб, мамлакатимизда олий таълим сифатини ошириш, салоҳиятли ҳамда рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.
-
Масофавий таълим: таълимнинг янги имкониятлари
Методик қўлланмада мамлакатимиз таълим тизими учун бирмунча янги ҳисобланган масофавий таълим шакли, ушбу таълим шаклини олий таълим тизимига жорий қилишда учрайдиган муаммолар, уларни ҳал этиш усуллари келтириб ўтилган. Қолаверса, хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб масофавий таълимни такомиллаштириш борасида тавсиялар берилган. Қўлланмадан илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, талабалар ҳам ўз фаолиятларида фойдаланишлари мумкин.
-
Коррупция: олий таълим учун яширин таҳдид
Мазкур қўлланма коррупция ва академик инсофсизлик (академик коррупция) тушунчаларининг мазмуни, норасмий коррупциянинг олий таълимга таъсири каби масалаларни ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб академик инсофсизликка қарши курашиш борасидаги тавсияларни ўз ичига олади. Қўлланмадан илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, талабалар ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
Мустақил таълимни ташкил этиш ва баҳолаш мезонлари
Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш, баҳолаш мезонлари ҳамда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларни ўзида акс эттирган. Шунингдек, юртимизда мустақил таълимнинг таълим жараёнларидаги ҳолатини объектив ўрганиш мақсадида профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида сўровнома ўтказилиб, унинг натижалари тизимли таҳлил қилинган. Ушбу методик қўлланма олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, малака ошириш ва қайта тайёрлашга келган ходимлар, тадқиқотчилар, магистрантлар ҳамда талабалар учун мустақил таълимни ўрганишда фойдали манба бўлиб хизмат қилади.