-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
АТОМ ФИЗИКАСИДАН МАСАЛАЛАР ТЎПЛАМИ
Мазкур қўлланма ҳозирда Ўзбекистон Миллий Университетининг физика факультетида талабаларга ўқитилаётган умумий физика курсининг "атом физикаси" бўлими дастури асосида яратилди Ba унинг мақсади талабалрда ушбу курс бўйича мустақил масалалар ечиш услубларини ўргатишдан иборатдир. Қўлланма ёш ўқитувчиларга семинар машғулотларини ўтказишда ҳам ёрдам бериши мумкин.
-
СИНДИКАТЛАШГАН КРЕДИТЛАР ОРҚАЛИ ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Халқаро амалиётга кўра, синдикатлашган кредитлар йирик инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришнинг самарали ва энг кенг тарқалган усулига айланган бўлиб, миллий доирадан ташқарига чиқадиган иштирокчи банкларнинг ресурсларини бирлаштириш, кредит портфелини диверсификациялаш ва шу орқали кредит рискини оқилона тақсимлаш имконини бермоқда.
-
-
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСИДА МАҲСУЛОТЛАР РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ
Жаҳонда иқтисодиётни рақамлаштириш асосида ривоожлантириш шаритида мева-сабзавот маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш, сифат бошкарув тизимини ривожлантириш, соҳада халкаро стандартларни жорий этиш бўйича илмий тадқиқотларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаартилмоқда. Бу борада замонавий логистика тизими ва интеграция жараёни шароитида мева-сабзовот маҳсулотлари рақобатбардошлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмини ошириш, мева-сабзавот маҳсулотлари маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, маҳсулотлар рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллар таркибини комплекс баҳолаш, кафолатланган сифат менежменти тизимининг методологик-услубий асосларини рақамлаштириш талаблари асосида ташкилллаштириш сингари устувор йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамият касб этмокда.
-
Годовой курс подготовки к школе
Книга включает в себя полный годовой курс подготовки к школе по математике, чтению, развитию моторики руки, окружающему миру. Также она помогает проверить готовность ребенка к школе. Выполняя увлекательные упражнения всего 20 минут в день, ребёнок легко приобретёт знания, которые помогут ему избежать проблем в дальнейшем обучении, разольёт внимание, воображение, логику, речь. Задания расположены по мере усложнения и представлены в игровой форме.
-
ШИША САНОАТИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ДИФФЕРЕНЦИАЦИЯЛАШ СТРАТЕГИЯЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошқариш стратегияларини такомиллаштириш борасида American Ceramic society, World Resources Institute, Organization of Economic Development² сингари жаҳон миқёсидаги илмий тадқиқот марказлари томонидан ишлаб чиқаришни стратегик режалаштиришни ривожлантириш, замонавий автоматик бошқарув тизимларини жорий этиш, бошқарув самарадорлигини ошириш ва шиша корхоналарида диверсификациялаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
-
INSON FALSAFASI
Inson hamma zamonlarda ham o‘zining kimligini, o‘zligini bilishga intilgan. Inson muammosiga bag‘ishlangan turli gipotezalar, nazariyalar va konsepsiyalar yaratildi. Lekin zamonlar o‘tishi bilan inson deb nomlanuvchi mavjudotda hali o'rganilmagan, yechilishi zarur bo‘lgan muammolar, jumboqlar ko'payib boraverdi.
-
СФМ ВА ҚЎНДИРМАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ БЕНЗИНЛАРНИ ДЕТОНАЦИОН БАРҚАРОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ КОЛЛОИД – КИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Бугунги кунда жаҳонда экологик тоза автомобил бензинларини ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқиш, автобензинларни ресурсларини табиий хомашёлар ҳисобига кенгайтириш ва уларни коллоид-кимёвий, эксплуатацион хоссаларини яхшилаш бўйича қуйидаги илмий ечимларни асослаш: нефт маҳсулотларини коллоид-кимёвий тузилишидан келиб чиққан ҳолда, улардан олинадиган нефт маҳсулотлари, хусусан автомобил бензинларини олиш технологияларини ишлаб чиқиш; автомобил бензинларини сифат ва миқдорий кўрсаткичларини табиий ресурслар ҳисобига ошириш ва бензин-спирт композицияларини ўзаро дисперсион барқарорлиги, дисперс фазалар ўлчамлари ўзгаришишини коллоид-кимёвий қонуниятларини аниқлаш;
-
Кадимги Урта Осиё ша^арлари тарихи
Ушбу қўлланмада Ўрта Осиё қадимги шаҳарсозлиги тарихи масалалари ёритилган. Муаллиф бой илмий адабиётларни ўрганиш ҳамда айрим қўҳна шаҳар харобалари қазишмаларида иштирок этиши асосида ўлкамиз ҳудудларидаги урбанизация жараёнларининг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари муаммолари бўйича хулосалар берган. Ҳозирги кунга қадар «Шаҳарлари тарихи» махсус курси бўйича талабаларга мўлжалланган қўлланма ёки дарслик яратилмаган. Тарихчи, иқтисодчи, географ ва демограф талабалар ҳамда ўқитувчилар учун мўлжалланган ушбу дарслик бу борадаги дастлабки қўлланмалардан бири бўлганлиги сабабли унда айрим камчиликлар бўлиши табиийдир. Шу боис қўлланма юзасидан билдирилган фикр-мулоҳозаларни бажонидил қабул қиламиз.
-
I N S O N F A L S A F A S I
Inson hamma zamonlarda ham o‘zining kimligini, o‘zligini bilishga intilgan. Inson muammosiga bag'ishlangan turli gipotezalar, nazariyalar va konsepsiyalar yaratildi. Lekin zamonlar o'tishi bilan inson deb nomlanuvchi mavjudotda hali o‘iganiImagan, yechilishi zarur bo'lgan muammolar, jumboqlar ko‘payib boraverdi.
-
Элементар математика масалалар тўплами (ечимлари ва кўрсатмалари билан) 1-қисм
Қудратли атом сирларини очиш ва фазони забт этиш асрида ҳозирги замоннинг мураккаб технккасини ривожлантиришда математика фанининг роли ниҳоятда каттадир. Фан ва техниканинг бундан кейинги ривожланиши жуда кўп сондаги чуқур билимли мутахассисларни талаб этади.
-
САВДО ХИЗМАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ҲАЁТ ДАРАЖАСИ ВА СИФАТИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Жаҳонда савдо соҳасини самарали ривожлантиришга, бозорларда рақобатбардош маҳсулотларнинг турларини кенгайтиришга оид ташкилий- иқтисодий механизмларни такомиллаштириш, соҳа хизматлари самарадор- лигини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш масалалари ҳам устувор вазифалар сифатида баҳоланмоқда. Бугунги кунда савдо жараёнини рационал ташкил қилиш ва савдо соҳасини ривожлантириш ҳажмининг ўрга ва узоқ муддатларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини асослаш ҳамда сотиш хизматлари самарадорлигини оширишда синергетик самарадорлик ва кластер ёндашувларни самарали қўллаш юзасидан олиб борилаётган тадқиқотлар кўлами янада кенгайтирилмоқда.
-
САВДО КОРХОНАСИНИНГ ЎЗ-ЎЗИНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИ ИЖТИМОИЙ – ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМЛАРИНИ МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда савдо корхоналарини ривожлантиришнинг илмий асосларига алоҳида эътибор қаратилиб, унинг эконометрик моделлаштириш бўйича ёндашувлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Сўнги 40-50 йиллар мобайнида иқтисодиётда моделлаштириш усуллари жадал суръатлар билан ишлаб чиқилди. Математикага асосланган моделлаштириш иқтисодий тадқиқотларнинг муҳим воситасидир. Бу борада ўз-ўзини ташкил этувчи ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашнинг услубий ёндошувлари йўналишидаги тадқиқотларга устувор даражада қаралмоқда.
-
САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг инновацион ривожланиш моделига ўтиши шароитида саноат ишлаб чиқариши рақобатбардошлигини ошириш, интеллектуал ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда илмий- техник ва инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштириш ҳамда таълимда инновацион тадбиркорликни ривожлантириш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
-
САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Янгиланаётган Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқларини модернизация килиш, замонавий талаблар асосида сифат жиҳатдан ривожлантириш, ишлаб чикаришга инновацион технологияларни кенг жорий этиш, ишлаб чикаришнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини рақамли ва инновацион технологиялар асосида таъминлаш каби сифат кўрсаткичларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада, мамлакатимиз саноатининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши мунтазам ўсиб бормокда. Шу билан бир вақтда, Ўзбекистон Республикасида «...юқори технологияли қайта ишлаш тармокларини, энг аввало, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чикаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш оркали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш» устувор вазифалар қаторига киради.
-
Бир факультет тарихи
Жиззах давлат педагогика институти Табиий фанлар факультети бугунги кунда республика миқёсида ўзига хос мавқега эга бўлиб бормокда. Факультетда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар кўлами кун сайин ортмоқда. Олиб борилаётган илмий тадқиқотлар Ўзбекистон республикаси фанлар академияси биооганиккимё институти, ЎРФА Ботаника институти, Ноорганик моддалар Зоология илмий тадкикот институтлари билан ҳамкорликда ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Факультетимиз олимлари томонидан қуйидаги йўналишларда илмий изланишлар олиб борилмоқда.