-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
-
Беда ўсимлигининг етиштириш технологияси ва иқтисодий самарадорлиги
Ҳозирги вақтда бедачилик соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш натижасида махаллий навларга нисбатан беданинг бир қатор юқори ҳосилли, оқсилга бой, ҳар бир вилоят шароитига мослашган навлари яратилган.
-
Асаб ва руҳият
Китоб энг кўп учрайдиган касалликлар ҳақида бўлиб, унда бош миянинг қон томир касалликлари, эпилепсия ва тутқаноқ синдромлари, бош миянинг яллиғланиш касалликлари, паркинсонизм, миянинг ички босими, танадаги турли оғриқлар, остеохондроз, диск чурраси, депрессия, невроз, ипохондрия, истерия, мигрен, психосоматик бузилишлар, фобия ва қўрқув, болалар ва катталарда учрайдиган ақлий заифликлар, хотира бузилишлари, бош айланиши ва чайқалиб юришларга асосий урғу берилган
-
ЕР БИЛИМИ ВА ЎЛКАШУНОСЛИК
География қадимий фанлардан бири. Ибтидоий жамоа 'тузуми даврида кишилар ўзлари яшаб турган жойнинг табиати ҳақидаги маълумотга эга бўлганлар. Сўнгра жамоа-жамоа бўлиб яшаган халқлар аста-секин бир-бирлари билан иқтисодий алоқа боғлаганлар, узоқроқ ўлкаларга саёҳат қила бошлаганлар. Шундай қилиб, Ер шари ҳақида тасаввурлар тўплана борган, бу эса география' фанининг шаклланишига ёрдам берган.
-
Ғўза селекциясида бекросс чатиштириш усулини тахлил қилиш
Ушбу лойиҳа асосида ғўза коллекциясидаги ёввойи ва маданий турлари амалий селекция жараёнига жалб этилгани ҳолда, турли геномларга оид 2-3, 4-5 та турлар яъни, G.thurberi, G.raimondii, G.arboreum, G.harknessii, G.hirsutum ва G.barbadense турлари иштирокидаги мураккаб дурагайлари синтез қилиш; яратилган янги мураккаб дурагайлар авлодларида қимматли хўжалик белгиларини ўзгарувчанлиги ва шаклланиш қонуниятлари, гоммоз ва вилт касалликларига чидамлилик хусусиятлари ўрганилган.
-
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда, глобал коронавирус пандемияси даврида мамлакат тижорат банклари молиявий баркарорлигини таъминлаш аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, мазкур масаланинг амалий ва услубий асосларини такомиллаштиришга оид илмий тадқиқотларга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Айниқса, пандемия шароитида банклар томонидан кредитлар ажратиш, фоиз ставкалари юзасидан турли имтиёзлар бериш, муаммоли кредитларни самарали бошқариш, кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши яратилган захираларни камайтириш, соф фоизли даромадлар салмоғини кенгайтириш, кичик бизнес ва масофавий хизматларни ривожлантириш борасидаги муаммолар тадқиқи орқали мазкур жараёнлар самарадорлигини оширишга ҳаракат қилинмоқда.
-
-
Tipik bo‘z tuproqlari sharoitida g‘o‘zani sug‘orishning suv tejovchi texnologiyasi
Ushbu bitiruv malakaviy ishining ilmiy yangiligi Toshkent viloyatining tipik bo‘z tuproqlari sharoitida birinchi marta g‘o‘za qator orasiga 50 va 100 metr egat uzunliklarida qora polietilen plyonka va kuzgi bug‘doy somoni to‘shab har bir egatdan hamda egat oralatib sug‘orish texnologiyasini ishlab chiqilgan.
-
ТИКУВ-ТРИКОТАЖ КОРХОНАЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БОШҚАРИШДА БРЕНДИНГ СТРАТЕГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Жаҳонда тикув-трикотаж корхоналари рақобатбардошлигини оширишга қаратилган брендинг стратегияларини ишлаб чиқиш, маҳаллий брендларни шакллантириш, товар маркасини брендга айлантириш жараёнларни бошкариш, брендларга мижозлар содиқлигини ошириш, брендлар рақобатбардошлигини баҳолаш, корхоналарда брендни бошқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Тикув-трикотаж маҳсулотлари брендларига истеъмолчилар содиқлигини ошириш, ҳалкаро бозорларда бренд жозибадорлигини ва нуфузини ошириш, бренд капиталини шакллантиришга йўналтирилган стратегиялар ишлаб чиқиш, брендларнинг халкаро рейтингини ошириш орқали қўшилган қийматни яратиш ва жаҳон бозорларга максадли жойлаштиришга қаратилган йўналишларда илмий тадкикотларни амалга оширишга алоҳида аҳамият берилмоқда.
-
Kuchsiz sho’rlangan o’tloqi - bo’z tuproqlari sharoitida qand lavlagi yetishtirish agrotexnikasi
Izlanishning maqsadi va vazifalari; Izlanishning maqsadi Farg‘ona viloyati kam sho‘rlangan o‘tloqi soz tuproqlari sharoitida qand lavlagidan yuqori hosil olish agrotexnikasini ishlab chiqish uchun, suv ma’dan o‘g‘itlar me’yorini, ekish muddatlari va ko‘chat qalinligini qand lavlagi hosildorligiga ta’sirini o‘rganishdan iborat.
-
ТИКУВ-ТРИКОТАЖ КОРХОНАЛАРИ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯЛАРИ АСОСИДА ОШИРИШ
Жаҳонда тикув-трикотаж маҳсулотлари бозорида етакчи бўлган мамлакатларда тармоқнинг глобал қиймат занжиридаги фаолиятини таъминлаш, халқаро бозор тадқиқотларини самарали ташкил этиш, тўқимачилик корхоналари учун халқаро маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш, электрон савдо тизимини халқаро даражада йўлга қўйиш, миллий брендларнинг жаҳондаги нуфузини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бугунги куннинг муҳим йўналишлари ҳисобланади. Шунингдек, жаҳоннинг тикув-трикотаж кийимлари ишлаб чиқарувчи йирик компаниялари глобал бозорда рақобат устунлигини таъминлашнинг асосий стратегик йўналиши сифатида экспорт амалиётида рақамли технологиялардан фойдаланиш, онлайн сотиш тизимларини жорий этиш ва инновацион маркетингга асосланган юқори истеъмол қийматли тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали экспортни «рақобат устунлиги», «кластерлаштириш», «диверсификация», «сифат менежменти», «онлайн маркетинг» стратегиялари асосида ривожлантиришга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.
-
Fizikadan masalalar yechish metodikasi
2. Бирор айлананинг вертикал диаметрининг юқори учида ётган А нуқтадан шу айлананинг турли ватар- лари бўйлаб ўрнатилган новдан (2-расм) бир вақтда юклар сирпана бошлайди. Қанча вақтдан кейин юклар айланага етиб келишини аниқланг. Бу вақт ватарнинг вертикалга оғмалик бурчагига қандай боғлиқ? Иш- қаланишни ҳисобга олманг.
-
ТЕМИР(III) АСОСИДАГИ АЙРИМ ГЕТЕРОМЕТАЛЛИК БИОЛОГИК ФАОЛ КАРБОКСИЛАТ КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАР ВА УЛАРНИ СИНФЛАШ
Дунёда комплекс бирикмалар асосида биологик фаол бирикмалар олиш, қишлоқ хўжалигини юқори самарали биостимуляторлар билан таъминлаш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу борада темир ва бошқа микроэлементлар тутган, тирик организмнинг ўсишига ижобий таъсир этувчи карбоксилат комплекслар олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш; уларни жаҳон божхона ташкилотининг уйғунлаштирилган тизими асосида таснифлаш; мазкур комплекс бирикмалар таркибидаги металлар табиати, уларнинг тузилиши, металл-металл электрон кўчишларининг ушбу моддаларнинг биологик фаоллигига, физик-кимёвий хусусиятларига таъсирини асослашга алоҳида эътибор берилмоқда.
-
ТЕМИР ЙЎЛ КОМПАНИЯСИНИНГ АСОСИЙ КАПИТАЛИНИ ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТДАН БАҲОЛАШ МЕТОДОЛОГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Дунёда темир йўл транспортининг асосий капиталини ишлаб чиқариш- иқтисодий салоҳиятини таъминлайдиган ўта муҳим ресурс сифатида қайта тикланиш даражасини илмий жиҳатдан баҳолаш, хўжалик юритувчи субъект амортизация сиёсатини такомиллаштириш, асосий капиталнинг кенгайтирилган қайта тиклаш манбаларини асослаш ва капитални қайта тиклаш жараёнини бошқариш механизмини ишлаб чиқиш, асосий капитални янгилашнинг амортизацион ва инвестицион сиёсат механизмларини такомиллаштириш, барқарор иқтисодий ўсиш ва транспорт хизматлари бозорининг бошка иштирокчилари томонидан рақобат босими кўрсатилаётган шароитда темир йўл транспорти корхоналари асосий ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланиш ва уларни интенсив қайта тиклаш йўналишларида илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.
-
Шолохов в школе.
В книге представлен в соответствии с программой средней школы литературоведческий материал, методические рекомендации для изучения жизни и творчества великого писателя.
-
-
ТЕМИР ЙЎЛ ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИДА МАРКЕТИНГ КОММУНИКАЦИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда темир йўл йўловчи ташиш транспортида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш юзасидан кенг қамровли илмий изланишлар олиб борилмоқда. Хусусан, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, йўловчи ташиш хизмати фаолиятини тизимли ташкил этиш ҳамда истеъмолчи ва темир йўл корхоналари ўртасида анъанавий маркетинг асосларидан кескин фарқ қилувчи коммуникация дастурларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Йўловчи ташиш хизматлари бозорини мақсадли сегментлаш ҳамда маркетинг коммуникация дастурларини шакллантириш, истеъмолчилар билан коммуникацион алоқалар ўрнатиш тизимини яратишга бағишланган илмий тадқиқотларни амалга ошириш бугунги кунда долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.