-
-
Siyosat. Siyosiy fanlar
-
-
-
-
-
-
Қобуснома
Ш арқ классик педагогикасинннг ажойиб намуналаридан бири бўлган «Қобуснома» адабиётшунос Субутой Долимов томонидан ҳозирги ўзбек тилида уч марта нашрга тайёрланган. Муҳаммад Ризо Огаҳий таржимасидаги ушбу нашр С. Долимовнинг сўз бошиси, айрим шарҳ ва луғати билан биринчи марта китобхонларга тақдим этилмоқда.
-
Электротехникадан қисқача изоҳли русча-ўзбекча луғат.
Луғатда электротехникага оид русча ва интернационал терминлар, сўзларнинг электротехникада қўлланиладиган машиналар, станоклар, қурилмалар, материаллар ва шу кабилар номининг таржимаси қисқача изоҳи билан, қисқартма сўзларнинг маъноси берилган..
-
Конституциявий ҳуқуқ изоҳли луғат
Ушбу изоҳли луғатда Конституция, конституциявий ҳуқуқ ва конституциявий ҳуқуқ фанидан учрайдиган атамаларга изоҳ берилган. Мазкур изоҳли луғат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисидаги Фармойишдаги қўйилган вазифа - Конституциянинг мазмун-моҳияти, аҳамиятининг чуқур ўрганишга ёрдам беради. Луғат мактаб ўқувчилари,олий ўқув юрти талабалари, давлат хизматчилари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ЭТИМОЛОГИК ЛУҒАТИ (туркий сўзлар)
Этимологик луғат ўзбек тилшунослигида дастлабги тажриба сифатида яратилди, шунга кўра у айрим нуқсонлардан холи бўлмаслиги мумкин. Ушбу луғат туркий тиллар бўйича мавжуд изланишларга таяниб тузилди ва этимологик талқинлар оммабоп йўсинда берилди.
-
Botanik terminlar lug'ati
Mazkur lug'atda o'simliklar sitologiyasi, embriologiyasi, geografiyasi, fiziologiyasi hamda flora, sistematika, fitosenlolgiyasiga aloqador botanik terinlarni jamlashga harakat qilindi.
-
4000 Essential English Words with Uzbek translations - 4
“4000 Essential English Words” 6 ta qismdan iborat bo'lib boshlang‘ich darajadan yuqori darajagacha bo'lgan o‘rganuvchilarning lug'at boyligini oshirishga mo'ljallangan kitob.
-
4000 Essential English Words with Uzbek translations - 5
“4000 Essential English Words” 6 ta qismdan iborat bo‘lib boshlang'ich darajadan yuqori darajagacha bo'lgan o‘rganuvchilarning lug‘at boyligini oshirishga mo‘ljallangan kitob.
-
ПАРОНИМЛАР ЛУҒАТИ
Тил маданияти умуммаданиятнинг ажралмас қисми бўлиб, унинг юксалишида кучли қуролдир. Тил ижтимоий ҳаётда муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам ҳар бир кишидан тилнинг тараққиёт қонунларини мукаммал билиш, унга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш талаб этилади. Нутқ маданиятига эътибор кундан-кунга ортмоқда, аммо шунга қарамай, кўпгина ўқувчиларнинг ёзма ишларида, ҳатто, газета, журнал на китобларда (танбур ўрнига тамбур, адил ўрнига адл, тери ўрнига тире қўллаш каби) хато ва камчиликлар учраб туради.
-
Немецко-русский биологический словарь
Немецко-русский биологической словарь содержит около 47000 терминов. Он состоит из двух частей: в первую часть включена научная терминология по общей биологии, зоологии, ботанике, микробиологии, гистологии и цитологии, генетике и основам селекции, физиологии и биохимии растений и животных, биофизике, экологии, биометрии; во вторую часть вошли названия высших таксонов растений, животных и микроорганизмов, также родовые и видовые названия.
-
ЎЗБЕК ТИЛИ ОМОНИМЛАРИНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ
Ҳозирги ўзбек тилидаги омолексемалар акс эттирилган бу луғатда 497 омоифода остига бирлашувчи 1160 дан ортиқ лексема тасвирланди. Дастлаб омолексемаларга тарихий-этимологик изоҳ берилиб, кейин маъноси таърифланди, русча эквиваленти кўрсатилгач, шу омонимдан ясалган лексемалар саналди, сўнгра бу омоним қат нашадиган бирикма, гап берилиб, охирида текстли мисол келти рилди
-
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ИЗОҲЛИ ФРАЗЕОЛОГИК ЛУҒАТИ
Луғат алфавит тартибида тузилиб, унга бевосита фразеологик бирликлар (барча вариантлари) киритилган. Изоҳлар таянч вариант остида берилиб, нотаянч вариантлар ҳавола мақолачаси сифатида ўрин олган. Луғат фразеологик ҳодисаларни системада олиб, ўзаро қиёслаб ўрганиш имкониятини беради. Луғат охирида унга киритилган ибораларнинг (барча вариантларнинг) сўз- компонентлари кўрсаткичи илова қилинган.
-
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ИМЛО ЛУҒАТИ
Ушбу имло луғати бундан олдин тузилган ва нашр этилган ўзбек тили имло лугатларидан: а) сўзлигининг анча бойлиги; б) имлоси қийин ва мунозарали бўлган ва ҳозиргача имло луғатлари саҳифаларидан тушириб қолдирилаётган лексемаларни ҳам қамраб олишлиги; в) нашр этилган ва этилаётган бошқа тип луғатлар (икки тилли луғатлар, терминологик луғатлар, ўзбек тилининг изоҳли луғати ва бошқалар) даги ижобий имловий тажрибаларни ҳам ҳисобга олганлиги ва ниҳоят; г) ўзбек имлоси амалиётида кейинги пайтда юзага келган ва илмий жамоатчилик томонидан тўғри деб топилаётган баъзи орфографик ўзгаришларни ҳам ҳи собга олганлиги жиҳатидан фарқланади.
-
ЎЗБЕК ТИЛИ АНТОНИМЛАРИНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ
Луғат ҳозирги ўзбек тилидаги антонимларнинг дастлабки луғати бўлиб, унда 495 антонимик группага бирлашувчи 1800 га яқин антонимик жуфтлик тасвирланган. Антонимик муносабат лексик маънолар ора белгиланиб, антонимларнинг маъноси таърифланган ва мисоллар келтирилган. Айни вақтда ҳар бир антоним остида, агар мавжуд бўлса, синоними ҳам келтирилган. Луғатнинг кириш қисмида антонимларнинг табиати, турлари ва ўхшаш тил ҳодисаларидан фарқлари ҳақида қисқача маълумот берилган.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси
Луғат ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларини, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминларни, бир неча шевада қўлланадиган сўзларни, баъзи тарихий ва эскирган атамаларни ўз ичига олади. Луғатда берилган сўзларнинг амалда қўлланиши ХХ аср ўзбек адабиёти ва матбуотидан олинган мисоллар билан далилланган. Луғат ўзбек тилшунослиги ва туркийшунослик бўйича мутахассислар, таржимонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган.
-
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ
Луғат ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларини, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминларни, бир неча шевада қўлланадиган сўзларни, баъзи тарихий ва эскирган атамаларни ўз ичига олади. Луғатда берилган сўзларнинг амалда қўлланиши ХХ аср ўзбек адабиёти ва матбуотидан олинган мисоллар билан далилланган. Лугат ўзбек тилшунослиги ва туркийшунослик бўйича мутахассислар, таржимонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган.
-
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ
Луғат ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларини, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминларни, бир неча шевада қўлланадиган сўзларни, баъзи тарихий ва эскирган атамаларни ўз ичига олади. Луғатда берилган сўзларнинг амалда қўлланиши ХХ аср ўзбек адабиёти ва матбуотидан олинган мисоллар билан далилланган. Лугат ўзбек тилшунослиги ва туркийшунослик бўйича мутахассислар, таржимонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган.