-
Iqtisodiyotning boshqa tarmoqlari
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ: СОН ВА СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ,
Бугунги кунда Янги Ўзбекистон ҳаётида барча соҳаларда ортга қайтмас чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар жараёнида ижтимоий соҳа-нинг асоси ҳисобланган ва миллатнинг келажагини белгиловчи таълим тизими-даги ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида сўзламасликнинг иложи йўқ. Ўз бекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Ҳаммамизга аёнки, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қи-ладиган куч ҳам бу — илм-фан, таълим ва тарбиядир. Эртанги кунимиз, Ватани-мизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ”.
-
ЖАҲОННИНГ ИЛҒОР ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ-ТАЪЛИМ МАНБАЛАРИ,
Замонавий таълимнинг ривожланиши фақатгина фан ларни ўрганишнинг замо навий усулларини модерни зaциялаш учун хизмат қиладиган ахборот технологияларининг тако-миллашуви билан эмас, балки илмий-таълим ахборот нинг янги манбалари мавжудлиги би-лан ҳам белгиланади. Қимматли ахборот манбаларидан фойда ланишга бўлган имконият-нинг мавжудлиги ўқув материаллари сифатининг бир неча бор ортишига, шунингдек, олин-ган билимларни илмий ва касбий фаолиятда қўллашга имкон яратади.
-
Turoperayting fanidan kurs ishi yozish bo`yicha
Turoperayting fani bo`yicha bilim, malaka va ko`nikmalarni shakllantirishda o`z navbatida ushbu fan bo`yicha bajariladigan kurs ishining ahamiyati, albatta, salmoqli o`ringa ega. Talabalar kurs ishini bajarishda ilmiy, ijodiy yondashib fan haqida chuqurroq puxta bilimga ega bo`lishadi.
-
ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ: 100 САВОЛГА 100 ЖАВОБ,
Замонавий ҳаётни бугун илм-маърифат ва таълимнинг тарақ қиётисиз та саввур этиб бўлмайди, инсоният фан ўқи атрофида айланаётгандек гўё. Жаҳоннинг етакчи давлатларида таълимни ривожлантириш биринчи галдаги вазифа сифатида белгиланиши ҳам бежиз эмас. Негаки мамлакатнинг келгуси равнақи айнан шу соҳада қўлга киритган ютуқлари билан белгиланади.,
-
MUTOLAA SANATI
"Mutolaa san'ati” faniga doir ushbu uslubiy qo'llanma oliy ta’lim tizimiga qo'yilayotgan bugungi talablar asosida ishlab chiqilgan. Uslubiy qo'llanmada ma'ruza matnlari, fanning hajmi va mazmuni, kursni o'qitishning o'quv-uslubiy ta'minoti, dars mashg'ulotlari va mustaqil ta’lim yuzasidan ko'rsatmalar berilgan. Amaliy mashg'ulotlar uchun materiallar nazariy bilimlarni mustahkamlashga qaratilgan bo'lsa, fan mazmuni bo'yicha tuzilgan test savollari talabalaming o'zlashtirish darajasini baholashga xizmat qiladi. Uslubiy qo'llanma universitetlarning Filologiya va til- larni o'qitish (o'zbek tili) ta’lim yo'nalishi talabalari uchun mo'ljallangan.
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ НУФУЗЛИ ТАШКИЛОТЛАР РЕЙТИНГИ ТОП-1000 ТАЛИГИГА КИРИТИШ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривож лантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ5847сон Фар монида мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларини халқаро рей тинг ташкилотлари рўйхатига киритиш стратегик вазифа сифатида кўр сатилган. Шу нуқтаи назардан олий таълим муассасаларининг халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлаш бугунги кун олий таълим тизими учун долзарб масала бўлиб қолмоқда.,
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ КРЕДИТ-МОДУЛЬ АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ МЕТОДИКАСИ
Республикамизда кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини тизимли ривожлантириш, илғор хорижий тажрибаларни жорий қилган ҳолда, замонавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш, юқо-ри малакали профессионал кадрлар тайёрлашни янги босқичга кўтариш ҳамда соҳада таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш масаласига ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.,
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ХАЛҚАРО АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ,
Сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълим тизимини туб-дан такомил лаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кў-ламли ис лоҳотлар олий таълим муассасалари олдига бир қатор вазифаларни қўймоқда. Олий таълим муассасалари фаолиятини жаҳон андозаларига мослаштириш, таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига кириш, ташқи академик мобилликни ривожлантириш ва бошқалар шулар жумласидандир.,
-
ДИПЛОМ ЙЎҚОЛСА ЁКИ ЯРОҚСИЗ ҲОЛГА КEЛСА…,
Сўнгги йилларда мамлакатимиздаги рақамлаштириш жараёнлари инсон омилини камайтириш билан бир қаторда, жамиятга шаффоф ва адолатли тизимлар жорий этилишига сабаб бўлмоқда. Олий таълим соҳасида ҳам рақамлаштириш жараёнлари тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги “Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дип лом ларининг давлат намуналарини тасдиқлаш тўғрисида”ги 607-сон қарори билан олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларига махсус ҳимояга эга QR код тизими қўйиладиган бўлди. Шу муносабат билан олий таълим тўғрисидаги диплом маълумотларининг базаси автоматик тарзда шаклланиши имконияти яратилди.,
-
КУРАШ НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ
Услубий қўлланма курашнинг ривожланиш тарихи курашчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш услублари ва курашдаги техник-тактик усулларнинг химоялари ва нозик томонлари батафсил тушунарли ва содда тилда баён этилган. Услубий қўлланма Ўзбекистон давлат жисмомоний тарбия ва спорт университета, республика олий ўқув юртлари жисмоний тарбия факультетлари хамда Олимпия захиралари коллежлари ўқитувчи ва талабалари, шунингдек кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг мураббийлари ва спортчилар учун мўлжалланган.
-
Yozma ish turiari: insho, bayon, diktant
Mazkur metodik qollanma filolog mutaxassislar, ona tili va adabiyot fani o‘qituvchilari, talabalar, abituriyentlar uchun mo‘ljallangan bo‘lib, unda yozma ish turiari: insho, bayon, diktantning xususiyatlari, yozma nutqni rivojlantirish usullari bayon etilgan. Insho mavzusini belgilash, reja tuzish, tezis sifatida shakllantirish, epigraf tanlash, material to‘plash, insho yozish talablari, xomaki nusxa tayyorlash, insho yozish ko‘nikmalarini egallash shartlari yoritilgan. Insho, bayon, diktant yozish uchun tavsiyalar berilgan. Yozma ishlarni baholash mezonlari keltirilgan.
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ИШ БЕРУВЧИЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ,
Бугунги глобал дунёда ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасидаги ўзгариш лар жуда тез содир бўлмоқда. Бу ҳолат эса ҳар бир соҳада янгиликлардан бохабар бўлиб, унга мослашишни, янги ғояларни олиб киришни тақозо қилади. Мана шундай тинимсиз ўзгаришларга дуч келаётган соҳалардан бири, шубҳасиз, олий таълим тизимидир. Бугунги кун олий таълим тизимидан жамиятдаги ўзгаришларни кўра оладиган, мавжуд ҳолатни таҳлил қиладиган, рақобатбардош, ўз соҳасининг етук мутахассисларини тайёрлаш талаб қилинмоқда. Ушбу талабга жавоб бериш мақсадида эса юртимиз олий таълим муассасалари (ОТМ) хориж тажрибасини кенг ўрганган ҳолда, кадрлар тайёрлаш жараёнини самарали ташкил қилишга, дарс машғулотларини кўпроқ касбга ва амалиётга йўналтиришга ҳамда мавжуд меъёрий ҳужжатларни мунтазам равишда такомиллаштириб боришга интилмоқда.
-
MAXSUS FANLARNI O‘QITISH METODIKASI (Til ta ’limiga oid fanlar moduli)
Mazkur uslubiy qo ‘llanma oliy ta ’limning magisiratu-ra bosqichi filologiya у о ‘nalishlarida о ‘tiladigan “Maxsus fanlarni o ’qitish metodikasi" fani doirasida til ta ’limiga oid fanlarni о ‘qitishning nazariy asoslari va amaliy tatbiqi-ga doir masalalarni qamrab oladi. Uslubiy qo ‘llanmada zarur nazariy ma ’lumotlar va magi firantlarni ushbu fanga oid kerakli bilim, ко ’nikma va malakalarni egallashi uchun topshiriqlar yuzasidan tavsiyalar berilgan.
-
O‘ZBEK TILI Kechki bo‘lim talabalari uchun mustaqil ta‘Iimni tashkil etish bo‘yicha uslubiy qollanma
Mazkur uslubiy qo'llanma bakalavriatning barcha ta’lini yo'nalishlarida kechki o'quv shaklida ta’lim oluvchilarga mo'ljallangan bo‘lib, unda o‘zbek tili fanini o‘zlashtirishga yo‘naltirilgan tavsiya va ko‘rsatmalar, topshiriqlar, mavzular bo‘yicha tayanch matnlar, tarjima matnlari va savollar keltirilgan.
-
O‘zbek tili
“O‘zbek tili” uslubiy qo‘llanmasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim Vazirligi tavsiya etgan (2017-yil, 18-avgust) namunaviy dastur asosida yaratildi. Qo‘llanmada rejada belgilangan mavzulardan Ish yuritish tili va uslubi, hujjat turlari va xususiyatlari, tashkiliy hujjatlar va ularning turlari, farmoyish hujjatlari va ulaming turlari, ma’lumot-axborot hujjatlari, xizmat yozishmalari o‘rin olgan. Mazkur qo‘llanma OTM bakalavriat bosqichining 1 - kurrs rus guruhi talabalari va o‘zbektilida ish yuritish faoliyatini mustaqil o‘rganuvchilarga mo‘ljallangan.
-
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ: ТАДҚИҚОТ, ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА ВА ТАВСИЯЛАР
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТАДҚИҚОТЛАРИ ВА ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ТАТБИҚ ЭТИШ МАРКАЗИ