-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Стив Жобс
Машҳур журналист Уолтер Айзексон томонидан бугунги кунда дунёнинг энг йирик компанияси Apple нинг асосчиси Стив Жобснинг ҳаёти ҳақида ёзилган биографик асар илк маротаба ўзбек тилида такдим этилмокда.
-
-
Дилдорим
Равшан Ҳақмурод орзулар осмонини бўйлаётган дардларини қўшиқ қилиб куйлаётган ёш ижодкор. Ҳар сатри беихтиёр қўшиққа айланишини- нг ҳам боиси шундан бўлса керак.Қуйида сизнинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган шеърлари дарёдан бир томчи бўлсада, мавжларида тиниқ-лик, жўшқинлик мужассам. Биз ҳам ижоднинг машаққатли йўлларида унга сабот тилаймиз.
-
-
Иблис ва Прим хоним
Жаҳон адабиётининг етук намояндаларидан бири Пауло Коэльо асарларида инсон руҳиятининг эврилишлари маҳорат билан очиб берилади. «Алкимёгар»да ҳам, «Иблис ва Прим хоним»да ҳам бетакрор тақдир эгаларининг қисматини тасвирлаш асносида эзгулик ва ёвузлик, сабр ва нафс, муҳаббат ва нафрат, иймон ва гуноҳ сингари умуминсоний мавзулар борасида баҳс кетади. Асарлар мутолааси давомида ўқувчи қаҳрамон ўрнида ўзини кўради. Тақдир, меҳнат ва мақсад асносидаги умр йўли китобхонни мушоҳадага ундайди. Айни пайтда атрофимиздаги воқеалар тақдир йўриғими ёки битикни ўзгартириш учун имконият? Балки биз билан рўй бераётган тасодифлар тасодиф эмасдир?
-
-
Andisha va g‘urur
Jeyn Ostin «Andisha va g‘urur» («Gordost i predubejdeniye») asarida qishloq dvoryanining qizi Elizabet Bennet bilan o‘zining kelib chiqishi, boyligi ila mag‘rur boy pomeshchikning o‘g‘li Fitsuilyam Darsi o‘rtasidagi sarguzashtlarni hikoya qiladi.
-
-
Дардингни стадионда айт
Беаёв маҳараловчи кулги жамиятимиздаги турли нуқсонларни йўқотишда бизга кўмаклашувчи қудратли кучдир . Бундан ташқари, дардни кўпинча кулги билан енгишга ўрганган сабри метин ўзбек дилини яшнатувчи ҳангомаларга ҳам азалдан ўта ташна.
-
-
Фауст
Жаҳон адабиётининг нодир дурдоналаридан бири—буюк олмон шоири Й. В. Гёте қаламига мансуб "Фауст" трагедияси ўтган асрнинг 80 йилларида севимли шоиримиз Эркин Воҳидов томонидан таржима қилиниб, китоб ҳолида чоп этилганди. Мана, ўша асарнинг биринчи қисми билан яна учрашиб турибмиз. Бу учрашувнинг алоҳида моҳияти бор: самарқандлик аллома-ижодкор Пошо Али Усмон уни асар ёзилган олмон тилидан бевосита ўзбекчалаштирган. Мутаржимнинг ўттиз беш йиллик меҳнати эвазига яратилган ушбу китобнинг биринчи қисмини маънавиятимиз хазинасига қўшилган муносиб ҳисса сифатида қабул қиласиз, деб умид қиламиз.
-
Жараён
Нашриётимиз номига келган мактублар орасида Франс Кафка ижодига қизиқувчилар талайгина эканлиги, очиғи, бизни ҳайратга солди. Демак, ўзига хос фавқулодда истеъдод эгаси бўлган, ёзганларини англашга интилишимиз мутолаага қайта ва яна қайта «мажбур» қиладиган адиб асарлари ўзбек китобхонининг ҳам қалбига яқин. Бундан бошимиз кўкка етди.
-
Да Винчи сири
Леонардо да Винчи чизган суратлар бе^иёс жозибаси ва сирларга йўғрилганлиги билан шуҳрат топган. Бугунги куннинг энг машҳур ушбу романи сизни Леонардо да Винчи асаридаги рамзлар ва уларга яширинган сирлар ортидан санъаткорона эргаштириб кетади. Ва кутилмаган хулосалар билан ҳайратга солади. Азиз китобхон, ушбу асар узбек тилида илк бора тацдим этилмо^а ва бу сизга манзур булади, деган умиддамиз.
-
-
G‘arbiy frontda o‘zgarish yo‘q
Atoqli nemis yozuvchisi Eriх Mariya Remark ijodi bilan kitobхonlarimiz uning «Uch og‘ayni» romani orqali tanishganlar. Mana endi adibning yana bir mashhur romanini e’tiboringizga havola qilayotirmiz. Mazkur asarda birinchi jahon urushi o‘z domiga tortgan o‘spirinlar obrazi orqali urush dahshatlarini boshidan kechirgan, ruhan ezilgan, jamiyatdan begonalashgan va bolalik orzu-umidlari chilparchin bo‘lgan butun bir avlodning ayanchli qismati mahorat bilan aks ettirilgan.
-
Муҳаммад Ризо Мироб Эрниёзбек ўғли Огаҳий. Асарлар. 2 Жилд. Девон
Огаҳий жаҳон адабиёти, маданиятининг нодир дурдоналари саналган 20 дан ортиқ асарларни ўзбек тилига ўгириб таржимашунослик мактабини яратди.