-
Карл IX салтанатининг йилномаси
Мериме П.,Ёзувчининг ушбу китобга кирган асарларида ҳоким табақа кишиларининг маънавий қиёфалари, буржуа цивилизацияси етиб бормаган жойларда яшовчи кишилар нинг эса покиза ва довюраклиги санъаткорона, тўғри акс эттирилган.
-
Умр ҳикмати...саодати
Маҳмудов О.,Муаллифнинг икки фаслдан иборат ушбу асари фалсафий, ҳаётий, мантиқий фикратлар, эссе ва ҳикоялар мажмуасидан ташкил топган бўлиб, инсон руҳияти ҳаётий воқеаларга муносабати орқали тасвир ва таҳлил этилади.
-
Танланган асарлар
Маҳмуд В.,Ушбу китобда 20-йиллар адабий танқидчилиги тарихида ўзига хос мавқега эга бўлган мунаққид В. Маҳмуднинг адабиётшунослик, публицистик ва айрим бадиий асарларидан намуналар жамланган.
-
Оқар дарё оқмасмиди жимгина
Маҳмуд т.,Тўпламдаги миллий ҳаёт манзаралари жонли гавдаланган ҳикояларда халқимизнинг оддий ва софдил қишлоқ одамлари, зиёлиларининг мураккаб руҳий олами гоҳ изтироб, гоҳ қувонч, гоҳ ўкинч оҳангларида тараннум этилади.
-
Омонат дунё
Маҳмуд Т.,Мазкур китобда ўтган асрда ва шу бугунги кундаги турли тоифа одамларнинг руҳий кечинмалари ўз аксини топган.
-
Ҳофиз Отажон
Машарипов М.,Мазкур тўпламда икки дарё оралиғи даги халқларнинг севимли ҳофизи Отажан Худойшукуровнинг улуғ санъаткор бўлиб етишишининг омиллари, яқинларининг хотиралари, унинг қалби сеҳри оҳанглар билан ошуфталигини сир-асрорлари ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Девон
Машраб,Муаллифнинг лирикаси дилбар ва латиф, мафтункор ғазаллари ўзбек классик поэзиясининг ёрқин саҳифаларидан бирини ташкил этади. Мазкур Машраб лирикасининг ушбу нашри аввалги нашрлардан нисбатан тўлалиги ва мукаммаллиги билан фарқ қилади.
-
Машраб шеъриятидан
Муаллифсиз,Машраб адабиётимиз тарихида кўп жиҳатдан ўзига хос услуб ярата олди: унинг энг яхши асарлари юксак бадиийлиги ва ниҳоят нафислиги, жўшқинлиги ва нозиклиги, ўйноқилиги ва равонлиги, ижобий маънодаги соддалиги ва енгиллиги билан ажралиб турди.Китобсада унинг энг сара шеърлари жамланган.
-
Ошиқлар ҳақ ишқинда
Махтумқули,Ушбу китобда шоирнинг сараланган шеърлари жамланган бўлиб, шубҳасиз, дунё ва охират моҳиятини англашда инсонга мададкор, маънавий озуқ, руҳга қувват, иймонга далда бўлгайдир.
-
-
Бузрукнинг кўзи
Маркес Г. Г.,Ёзувчининг навбатдаги роман - эпопеясида воқеалар жуда олис тарихлардан келаётган ягона оқим сифатида тасвирланади.
-
-
-
-
Меҳрибоним қайдасан
Машраб Б.,Ушбу китобга ўзбек классик адабиётининг машҳур фидокорларидан бири - Бобораҳим Машрабнинг энг сара асарлари киритилган.
-
Қасос ҳисси
Машарипова З.,Муаллифнинг драматик воқеаларга бой ушбу асарида ўта тарбияли, ҳокисор аёл эрининг калтакларига, ҳақоратларига чидай олмай охири ажрашиб кетади. Аммо ўзи ҳақидаги бўҳтонни эшитган Гулҳаё ажрашиб ҳам эридан қутилмаслигини билгач, қўлига болта олиб, эрини ўлдиргани боради...
-
Ҳаммасига онам сабаб
Машарипова З.,Муаллифнинг ушбу романида нега бир оилада тарбия топган фарзанд қобил бўлиб, у ҳалол, пок, фақат эзгу мақсадлар билан яшайди-ю, яна бир оилада улғайган бола ноқобил, ҳаром-харишнинг фарқига бормайдиган, гиёҳванд, пул учун ҳамма нарсага тайёр , ҳатто ватанпурушликкача борадиган бўлиб қолишига куюнчаклик билан жавоб берилган.
-
Малика ва раққоса
Маҳфуз Н.,Миср ёзувчисининг қўлингиздаги романида Миср фиръавинлари даврига доир ҳаёт манзаралари, ўжар табиатли, қатъиятли фиръавн Меренра ва раққоса Родопис ўртасидаги оташин, эҳтиросларга бой севги саргузаштлари, қаҳрамонларнинг фожеали қисмати гўзал бадиий лавҳаларда гавдалантирилган.
-
Раққоса Родопис
Маҳфуз Н.,Миср ёзувчисининг қўлингиздаги романида Миср фиръавинлари даврига доир ҳаёт манзаралари, ўжар табиатли, қатъиятли фиръавнМеренра ва раққоса Родопис ўртасидаги оташин, эҳтиросларга бой севги саргузаштлари, қаҳрамонларнинг фожеали қисмати гўзал бадиий лавҳаларда гавдалантирилган.
-
Сайланма
Махтумқули-Фироғий,Ушбу сайланмага 1983 йилда Ашхободдаги "Туркманистон" нашриёти чоп этган икки жилдлик ва 1994 йилда чоп этилган уч жилдлик тўпламдан саралаб олинган шеърлар киритилган.