-
Ватанни севмоқ иймондандур
Муаллифсиз,Ватанимизнинг мустақиллигининг тўрт йиллигига бағишланган ушбу китобчада мутафаккирлар, шоирлар, улуғ алломаларнинг ватан, шахс эркинлиги, адолат, дўстлик ва қон қардошлик ҳақидаги ҳикматли сўзлари жамланган.
-
Ишқ савдоси. Сайланма: Биринчи жилд
Воҳидов Э.,Муаллифнинг шеърларида дард, киноя, ҳажв йўсини билан айтилган аччиқ ҳақиқатлар, замонамизнинг кўз ўнгимизда ўйилиб ётган оғир жароҳатларига қўйилган шифобахш малҳамлардек англанади.
-
Куй авжида узилмасин тор
Воҳидов Э.,Муаллифнинг мазкур китобига унинг энг сара шеър ва достони жамланган.
-
Замин сайёраси
Воҳидов Э.,Ушбу китобда муаллифнинг 30 йиллар аввал нашр қилинган икки китобнинг жамланмаси қайта нашрга тайёрланган.
-
Янги Хамса
Бойқобилов Б.,Мозийга муборак сафар қилган муаллиф "Хамса" сининг буюк ишлари Низомий Ганжавий, Ҳисрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий ва А. Навоийларнинг қутлуғ анъанасини давом эттириб, беш улкан достондан иборат"Янги Хамса"ни яратди. Ҳазрати А. Навоийнинг машҳур "Хамса" сидан беш йил кейин ўтиб юза келган мазкур асар Мустақилликка эришган элу юртимиз ҳаётида шоён, ўзбек адабиётида улуғ воқеадир.,
-
-
Декамерон
Бокаччо Ж.,Ушбу китоб юзта новелладан иборат бўлиб, муаллиф бу новеллаларда оддий инсон ва унинг муҳаббатини гуманистик нуқтаи назардан улуғлайди, аёл кишини ғоятда дилрабо ҳилқат деб, муҳаббатни юксак ва олийжаноб ҳодиса деб эътироф этади.
-
Самарқанд осмонида юлдузлар. Трилогия. 3-китоб. Йилдирим Боязид
Бородин С.,Муаллиф ушбу романида эпопеясининг учинчи китобидир. Бунда ёзувчи Темурнинг Шарқий Туркия ва Сурияга қилган юришини, Сивас, Ҳалаб, Дамашқ шаҳарларини босиб олишини тасвир этади.
-
-
Шеърий санъат
Буало,Ушбу китобда қаламга олинган масалалар доираси кенг ва хилма-хил: ижод ва ижодкор, истеъдод ва меҳнат, мазмун ва шакл, услуб ва шахсият, муҳит ва маъсулият ва ҳакозолар.
-
-
Дарёлар туташганда
Бровка П.,Муаллиф ўз романида қардош белорусь, латвия, литва халқлари ўзтасидаги мустаҳкам дўстлик ҳикоя қилинади.Бу улуғ ҳамкорлик уч республика ишчиларининг биргаликда электростанция қуришларида кўрсатган фидокорона меҳнатида яққол намоён бўлади.
-
Менинг олтин балиқчам
Бойжиев М.,Истеъдодли қирғиз ёзувчиси Мар Бойжиевнинг қисса ва ҳикояларида ажиб бир сеҳр бор. Бу сеҳр адиб асарларининг ҳаётийлигида, самимийлигида, нозик бир юмор билан суғорилганидир.
-
Девон
Бобур З. М.,1983 йилда афғонистонлик олима Шариқа Ёрқин Қобул шаҳрида "Девони Заҳириддин Муҳаммад Бобур" нинг нашрини амалга оширди. Олима илгариги барча нашрларга суянган ҳолда Бобур шеърий меросини девон шаклида тартибга келтириб, айрим чалкашликлар ва нуқсонларга барҳам берди.
-
Мубаййин
Бобур З. М.,Ушбу асар Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ислом дини асосларини баён этувчи асаридир. У беш қисмдан иборат бўлиб, "Китоб-ул-ҳаж" деб аталади. "Мубаййин"да диний масалалар бутун тафсилотигача чуқур билимдонлик ва юксак бадиий маҳорат билан ўз ифодасини топган.
-
Китоб-ул-ҳаж
Бобур З. М.,Ушбу рисола Бобурнинг "Мубаййин" асарига кирган бешинчи китобдир. Унда шоҳ Бобур шоирона услуб ва юксак бадиий савияда ҳаж қилиш шароитлари, ҳаж вақтлари, ҳаж арконлари, Ҳаж суннат ва вожибларини мухтасар баён қилган.
-
Сўз
Бобоев М.,Муаллиф ўз она-диёрига бўлган фарзандлик бурчини, дўстлик , муҳаббат ҳақидаги ўйларини ўзига хос ифода этади.
-
Танланма. Уч жилдлик. 3-жилд. Шеърлар, балладалар, таржималар
Бобожон Р.,Муаллифнинг уч жилдлик танланган асарларининг якунловчи жилдига турли йилларда ёзган шеърлари, шунингдек, рус ва қардош халқлар шеъриятидан қилган таржималари киритилган.
-
Танланма. 2-жилд. Шеърлар. балладалар, поэмалар
Бобожон Р.,Ушбу китобни иккинчи жилдида шоирнинг 1967-1980- йилларда ёзган асарлари жамланган. Улар орасида шеърлар маҳорат билан битилган.
-
Танланма. Уч жилдлик. 1-жилд. Шеърлар, поэмалар
Бобожон Р.,Асарнинг ушбу биринчи жилдга 1936-1966 йиллар орасида яратилган шеър ва поэмалар киритилди.